МОЪУН СУРАСИ

Моъун сураси 7 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу суранинг номи ўзининг охирги сўзидан олинган. “Моъун” сўзи ҳақида уламоларимиз бир неча хил маъноларни айтганлар. Луғавий жиҳатдан “Моъун” лафзи, “оз, арзимаган нарса” деган маъноларни билдиради.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

اَرَاَيْتَ الَّذ۪ي يُكَذِّبُ بِالدّ۪ينِۜ (١)

1. Охират жазосини ёлғонга чиқарадиган кимсани кўрдингизми?!

فَذٰلِكَ الَّذ۪ي يَدُعُّ الْيَت۪يمَۙ (٢)

2. Етимни қўполлик билан ҳайдайдиган ҳам ўшадир.

وَلَا يَحُضُّ عَلٰى طَعَامِ الْمِسْك۪ينِۜ (٣)

3. Мискин ва бечорага таом беришни тарғиб қилмайди.

Изоҳ: Бу сифат эгалари Макканинг ашаддий кофирларидир. Ос ибн Воил, Валид ибн Муғира кабилардир. Оят улар шаънига доир бўлса-да, унинг ҳукми умумий бўлиб, ҳар бир мўмин-мусулмон бу каби салбий хусусиятлардан холи бўлишига ҳаракат қилиш зарурдир.

فَوَيْلٌ لِلْمُصَلّ۪ينَۙ (٤)

4. Бас, шундай намозхонлар ҳолига вой бўлсинки,

اَلَّذ۪ينَ هُمْ عَنْ صَلَاتِهِمْ سَاهُونَۙ (٥)

5. Улар намозларини унутиб қўядилар.

اَلَّذ۪ينَ هُمْ يُرَٓاؤُ۫نَۙ (٦)

6. Улар риёкорлик қиладиган кимсалардир.

وَيَمْنَعُونَ الْمَاعُونَ (٧)

7. Ҳамда рўзғор буюмларини одамлардан ман қиладилар.