НАЖМ СУРАСИ
Нажм сураси 62 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Сура номининг маъноси “юлдуз” бўлиб, ўзининг илк оятдаги “Ботиб кетаётган юлдузга қасам” сўзидан олинган.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
وَالنَّجْمِ اِذَا هَوٰىۙ (١)
1. Ботаётган юлдузга қасам бўлсин.
مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوٰىۚ (٢)
2. Сизларнинг соҳибингиз Муҳаммад адашгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ.
وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوٰىۜ (٣)
3. Қуръонни у ўз хоҳиши билан сўзламайди.
اِنْ هُوَ اِلَّا وَحْيٌ يُوحٰىۙ (٤)
4. У Қуръон фақат Аллоҳ томонидан ваҳий қилинаётган бир ваҳийдир.
عَلَّمَهُ شَد۪يدُ الْقُوٰىۙ (٥)
5. Унга тиловатни шиддатли қувватга эга бўлган Жаброил таълим берган.
ذُو مِرَّةٍۜ فَاسْتَوٰىۙ (٦)
6. У иқтидорли фариштадир. Бас, у кўтарилди.
وَهُوَ بِالْاُفُقِ الْاَعْلٰىۜ (٧)
7. У аввал олий уфқда эди.
ثُمَّ دَنَا فَتَدَلّٰىۙ (٨)
8. Сўнгра яқинлашди ва пастлади.
فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ اَوْ اَدْنٰىۚ (٩)
9. Бас, Муҳаммадга икки камон оралиғидек ёки ундан ҳам яқинроқ бўлди.
فَاَوْحٰٓى اِلٰى عَبْدِه۪ مَٓا اَوْحٰىۜ (١٠)
10. Бандаси Муҳаммадга Аллоҳ туширган ваҳийни келтирди.
مَا كَذَبَ الْفُؤٰادُ مَا رَاٰى (١١)
11. Пайғамбар кўнгли кўрган нарсасини ёлғонга чиқармади.
اَفَتُمَارُونَهُ عَلٰى مَا يَرٰى (١٢)
12. Эй мушриклар, Пайғамбар кўриб турган нарсаси устида у билан тортишасизларми?!
وَلَقَدْ رَاٰهُ نَزْلَةً اُخْرٰىۙ (١٣)
13. Қасам бўлсинки, Муҳаммад Жаброилни иккинчи бор кўрди.
عِنْدَ سِدْرَةِ الْمُنْتَهٰى (١٤)
14. Жаннат чеккасидаги тугаш дарахти олдида.
Изоҳ: Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил фаришта билан бирга Меърожга кўтарилганларида рўй берган эди.
عِنْدَهَا جَنَّةُ الْمَأْوٰىۜ (١٥)
15. Унинг ёнида Маъво жаннати бор.
اِذْ يَغْشَى السِّدْرَةَ مَا يَغْشٰىۙ (١٦)
16. Ўшанда тугаш дарахтини ўраган Аллоҳнинг файзи ўраб олган эди.
مَا زَاغَ الْبَصَرُ وَمَا طَغٰى (١٧)
17. Пайғамбарнинг нигоҳи четга оғгани ҳам йўқ, ҳаддидан ошгани ҳам йўқ.
لَقَدْ رَاٰى مِنْ اٰيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرٰى (١٨)
18. Дарҳақиқат, у ўша пайт Роббисининг қудратига далолат қилувчи буюк аломатларни кўрди.
اَفَرَاَيْتُمُ اللَّاتَ وَالْعُزّٰىۙ (١٩)
19. Эй мушриклар, “Лот ва Уззо”, – деб номлаган бутларингизни кўрдингизми?
وَمَنٰوةَ الثَّالِثَةَ الْاُخْرٰى (٢٠)
20. Яна учинчилари бўлган Манот номли бутни ҳам ўйлаб кўрдингизми?
اَلَكُمُ الذَّكَرُ وَلَهُ الْاُنْثٰى (٢١)
21. Эркак жинси сизларники-ю, аёл жинси У Зотникими?!
Изоҳ: Бунда Аллоҳ таоло мушрикларнинг сўзларидан олиб ўзларига раддия қилмоқда. Дарҳақиқат, уларнинг бузуқ эътиқоди бўйича мабодо Аллоҳ фарзанд тутмоқчи бўлганда эди, қизларни эмас ўғил фарзанд тутган бўлмасмиди?! Буни хаёлга ҳам келтириб бўлмайди. Зеро, Аллоҳнинг хоҳ фарзанд, хоҳ бошқа нарсага эҳтиёжи бор деб ҳисоблаш ширкдир.
تِلْكَ اِذًا قِسْمَةٌ ض۪يزٰى (٢٢)
22. Ундай бўлса бу адолатсиз тақсим-ку?!
اِنْ هِيَ اِلَّٓا اَسْمَٓاءٌ سَمَّيْتُمُوهَٓا اَنْتُمْ وَاٰبَٓاؤُ۬كُمْ مَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ بِهَا مِنْ سُلْطَانٍۜ اِنْ يَتَّبِعُونَ اِلَّا الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الْاَنْفُسُۚ وَلَقَدْ جَٓاءَهُمْ مِنْ رَبِّهِمُ الْهُدٰىۜ (٢٣)
23. У номлар фақат сизлар ўзингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир. Аллоҳ уларнинг маъбудалиги ҳақида бирор ҳужжат туширмаган. У мушрикларга Роббилари томонидан ҳидоят бўлган Қуръон келиб турган ҳолда улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашмоқдалар.
Изоҳ: Мушриклар ўзлари ясаб олиб, кейин “Лот, Уззо ва Манот” деб ном қўйиб олган бутлари ҳақида “Булар Аллоҳнинг қизларидир. Мана шулар қиёмат кунида бизларни шафоат қилади”, деб хомхаёл қилиб юрар эдилар. Юқоридаги оят уларнинг бу хомхаёллари ботил эканини таъкидлади.
اَمْ لِلْاِنْسَانِ مَا تَمَنّٰىۘ (٢٤)
24. Ёки инсонга орзу қилган ҳамма нарсаси бўлаверадими?!
فَلِلّٰهِ الْاٰخِرَةُ وَالْاُو۫لٰى۟ (٢٥)
25. Бас, охират ҳам, дунё ҳам фақат Аллоҳникидир.
وَكَمْ مِنْ مَلَكٍ فِي السَّمٰوَاتِ لَا تُغْن۪ي شَفَاعَتُهُمْ شَيْـًٔا اِلَّا مِنْ بَعْدِ اَنْ يَأْذَنَ اللّٰهُ لِمَنْ يَشَٓاءُ وَيَرْضٰى (٢٦)
26. Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, уларнинг шафоатлари ҳам Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлган кишиларга шафоат учун изн бермагунча фойда бермайди.
اِنَّ الَّذ۪ينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْاٰخِرَةِ لَيُسَمُّونَ الْمَلٰٓئِكَةَ تَسْمِيَةَ الْاُنْثٰى (٢٧)
27. Шубҳасиз, охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар фаришталарни аёл номи билан атайдилар.
وَمَا لَهُمْ بِه۪ مِنْ عِلْمٍۜ اِنْ يَتَّبِعُونَ اِلَّا الظَّنَّۚ وَاِنَّ الظَّنَّ لَا يُغْن۪ي مِنَ الْحَقِّ شَيْـًٔاۚ (٢٨)
28. Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда бирор маълумот йўқдир. Улар фақат гумонга эргашадилар, холос. Гумон эса, асло ҳақиқат ўрнига ўтмайди.
فَاَعْرِضْ عَنْ مَنْ تَوَلّٰى عَنْ ذِكْرِنَا وَلَمْ يُرِدْ اِلَّا الْحَيٰوةَ الدُّنْيَاۜ (٢٩)
29. Бас, эй Муҳаммад, Бизнинг эслатмамиздан юз ўгириб кетган ва фақатгина ўткинчи дунё ҳаётини истаган кимсалардан воз кечинг.
ذٰلِكَ مَبْلَغُهُمْ مِنَ الْعِلْمِۜ اِنَّ رَبَّكَ هُوَ اَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَب۪يلِه۪ وَهُوَ اَعْلَمُ بِمَنِ اهْتَدٰى (٣٠)
30. Уларнинг илмдан етган жойлари мана шу дунё манфаатини исташдир. Албатта, Роббингизнинг Ўзи йўлидан озган кимсаларни яхши билувчидир ва У ҳидоят топганни ҳам яхши билувчидир.
وَلِلّٰهِ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۙ لِيَجْزِيَ الَّذ۪ينَ اَسَٓاؤُ۫ا بِمَا عَمِلُوا وَيَجْزِيَ الَّذ۪ينَ اَحْسَنُوا بِالْحُسْنٰىۚ (٣١)
31. Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир! У ёмонлик қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолайди ва чиройли амал қилган зотларни гўзал жаннат билан мукофотлайди.
اَلَّذ۪ينَ يَجْتَنِبُونَ كَبَٓائِرَ الْاِثْمِ وَالْفَوَاحِشَ اِلَّا اللَّمَمَۜ اِنَّ رَبَّكَ وَاسِعُ الْمَغْفِرَةِۜ هُوَ اَعْلَمُ بِكُمْ اِذْ اَنْشَاَكُمْ مِنَ الْاَرْضِ وَاِذْ اَنْتُمْ اَجِنَّةٌ ف۪ي بُطُونِ اُمَّهَاتِكُمْۚ فَلَا تُزَكُّٓوا اَنْفُسَكُمْۜ هُوَ اَعْلَمُ بِمَنِ اتَّقٰى۟ (٣٢)
32. Жаннат аҳли кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан ҳам йироқ юрадиган кимсалардир. Албатта, Роббингиз мағфирати кенг бўлган Зотдир. У Одамни ер тупроғидан пайдо қилган пайтиданоқ ва сизлар оналарингиз қорнида ҳомила бўлган вақтдаёқ сизларни яхши билувчидир. Бас, сизлар ўзларингизни оқламай қўяқолинглар! У тақводор кишиларни яхши билувчидир.
اَفَرَاَيْتَ الَّذ۪ي تَوَلّٰىۙ (٣٣)
33. Эй Муҳаммад, юз ўгириб кетган кимсани кўрдингизми?!
وَاَعْطٰى قَل۪يلًا وَاَكْدٰى (٣٤)
34. Озгина мол бериб, кейин шарт қилинган молни беришни тўхтатди?!
Изоҳ: Оятда танқид қилинаётган шахс Макка мушрикларидан Валид ибн Муғира бўлиб, бошқа бир мушрик агар Исломга кирмасанг охиратдаги гуноҳларингни ўз бўйнимга оламан, лекин фалон миқдорда менга ҳақ тўлайсан, деб шартлашган. Валид рози бўлиб, пулни бир қисмини бериб, қолган қисмини бермаган. Оятда ана ўшаларнинг аҳмоқона уринишлари баён қилинган.
اَعِنْدَهُ عِلْمُ الْغَيْبِ فَهُوَ يَرٰى (٣٥)
35. Унинг ҳузурида ғайб илми бормидики, у келажакни кўра олса?!
اَمْ لَمْ يُنَبَّأْ بِمَا ف۪ي صُحُفِ مُوسٰىۙ (٣٦)
36. Ёки унга Мусо саҳифаларидаги нарсалардан хабар берилмадими?!
وَاِبْرٰه۪يمَ الَّذ۪ي وَفّٰىۙ (٣٧)
37. Ёки вафодор зот бўлган Иброҳимнинг саҳифаларидан ҳам бехабарми?!
اَلَّا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰىۙ (٣٨)
38. Уларда: “ҳеч бир гуноҳ юкини кўтарувчи ўзга жоннинг юкини кўтармайди”, – деб ёзилган.
وَاَنْ لَيْسَ لِلْاِنْسَانِ اِلَّا مَا سَعٰىۙ (٣٩)
39. Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатига кўра натижа бўлади.
وَاَنَّ سَعْيَهُ سَوْفَ يُرٰىۖ (٤٠)
40. Унинг қилган саъй-ҳаракати яқинда кўринади.
ثُمَّ يُجْزٰيهُ الْجَزَٓاءَ الْاَوْفٰىۙ (٤١)
41. Сўнгра у амали учун тўла жазо ёки мукофот олади.
وَاَنَّ اِلٰى رَبِّكَ الْمُنْتَهٰىۙ (٤٢)
42. Албатта, охирги манзил ёлғиз Роббингиз олдига бормоқликдир.
وَاَنَّهُ هُوَ اَضْحَكَ وَاَبْكٰىۙ (٤٣)
43. Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир.
وَاَنَّهُ هُوَ اَمَاتَ وَاَحْيَاۙ (٤٤)
44. Албатта, ўлдирган ҳам, тирилтирган ҳам Унинг Ўзидир.
وَاَنَّهُ خَلَقَ الزَّوْجَيْنِ الذَّكَرَ وَالْاُنْثٰىۙ (٤٥)
45. Шубҳасиз, эркак ва аёл жуфтларни ҳам яратган Унинг Ўзидир.
مِنْ نُطْفَةٍ اِذَا تُمْنٰىۖ (٤٦)
46. Шитоб билан отилиб чиқадиган нутфадан.
وَاَنَّ عَلَيْهِ النَّشْاَةَ الْاُخْرٰىۙ (٤٧)
47. Албатта, барчани ўлганидан кейин иккинчи бор пайдо қилиш ҳам фақат Унинг зиммасидадир.
وَاَنَّهُ هُوَ اَغْنٰى وَاَقْنٰىۙ (٤٨)
48. Албатта, бандаларини беҳожат қилган ҳам, бадавлат қилган ҳам Унинг Ўзидир.
وَاَنَّهُ هُوَ رَبُّ الشِّعْرٰىۙ (٤٩)
49. Албатта, Шеъро юлдузининг Роббиси ҳам Унинг Ўзидир.
Изоҳ: Оятда келган Шеъро, яъни Сириус – У самода жавзо юлдузидан кейин кўринадиган юлдуздир. Хузоа қабиласидан бўлган мушрикларнинг бир тоифаси ёзнинг иссиқ кечаларида кўринадиган Шеъро юлдузга сиғинар эдилар. Мазкур оят Аллоҳ таоло улар сиғинаётган Шеъронинг ҳам Роббиси эканлигини уқтиради.
وَاَنَّهُٓ اَهْلَكَ عَادًاۨ الْاُو۫لٰىۙ (٥٠)
50. Ҳақиқатан, У аввалги Од қабиласини ҳалок қилди.
وَثَمُودَا۬ فَمَٓا اَبْقٰىۙ (٥١)
51. Яна Самуд қабиласини ҳам ҳалок қилди. Бас, улардан бирортасини тирик қолдирмади.
وَقَوْمَ نُوحٍ مِنْ قَبْلُۜ اِنَّهُمْ كَانُوا هُمْ اَظْلَمَ وَاَطْغٰىۜ (٥٢)
52. Яна У илгари Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилган эди. Чунки уларнинг ўзлари ўта золим ва жуда туғёнга кетган кимсалар эдилар.
وَالْمُؤْتَفِكَةَ اَهْوٰىۙ (٥٣)
53. Яна У остин-устин бўлган Лут қавмининг қишлоғини ҳам ҳалок қилгандир.
فَغَشّٰيهَا مَا غَشّٰىۚ (٥٤)
54. Уни осмондан ёғилган тошлар билан ўраб ташлади.
فَبِاَيِّ اٰلَٓاءِ رَبِّكَ تَتَمَارٰى (٥٥)
55. Бас, эй инсон, Роббингнинг қайси неъматлари ҳақида шубҳа қиласан?!
هٰذَا نَذ۪يرٌ مِنَ النُّذُرِ الْاُو۫لٰى (٥٦)
56. Бу Муҳаммад ҳам аввалги огоҳлантирувчилардан бир огоҳлантирувчидир.
اَزِفَتِ الْاٰزِفَةُۚ (٥٧)
57. Яқин бўлувчи қиёмат яқин қолди.
لَيْسَ لَهَا مِنْ دُونِ اللّٰهِ كَاشِفَةٌ (٥٨)
58. Унинг учун Аллоҳдан ўзга сирларини очувчи йўқдир.
اَفَمِنْ هٰذَا الْحَد۪يثِ تَعْجَبُونَۙ (٥٩)
59. Эй мушриклар, ҳали сизлар мана шу сўздан ажабланяпсизларми?!
وَتَضْحَكُونَ وَلَا تَبْكُونَۙ (٦٠)
60. Яна оятларни масхара қилиб куласизлар-у, Аллоҳдан қўрқиб йиғламайсизлар?!
وَاَنْتُمْ سَامِدُونَ (٦١)
61. Ҳолбуки, сизлар бу ибратлардан бепарвосизлар!
فَاسْجُدُوا لِلّٰهِ وَاعْبُدُوا (٦٢)
62. Бас, ягона Аллоҳга сажда қилинглар ва ибодат қилинглар!
Изоҳ: Сажда ояти.

