ШУЪАРО СУРАСИ
Шуъаро сураси 227 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу суранинг номи унинг охирида келган “шуъаро”, яъни шоирлар ҳақидаги оятдан олинган.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
طٰسٓمٓۜ (١)
1. То, Син, Мим.
Изоҳ: Қуръони Каримда бир неча сура мана шундай алоҳида ҳарфлар билан бошланади. Уламолар наздида ушбу ҳарфлар “Ҳуруфи муқаттаот”, яъни маънодан узилган ҳарфлар ҳисобланиб, уларнинг маъноси ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина аёндир. Қуръонда ҳаммаси бўлиб 29 сура ана шундай ҳарфлар билан бошланган. Лекин баъзи тафсир олимлари ўз китобларида уларни изоҳлашга ҳаракат қилишган.
تِلْكَ اٰيَاتُ الْكِتَابِ الْمُب۪ينِ (٢)
2. Булар очиқ-ойдин китобнинг оятларидир.
لَعَلَّكَ بَاخِعٌ نَفْسَكَ اَلَّا يَكُونُوا مُؤْمِن۪ينَ (٣)
3. Эй Расулим, Макка мушриклари мўмин бўлмаганлари учун эҳтимол ўзингизни ҳалок қилмоқчидирсиз.
اِنْ نَشَأْ نُنَزِّلْ عَلَيْهِمْ مِنَ السَّمَٓاءِ اٰيَةً فَظَلَّتْ اَعْنَاقُهُمْ لَهَا خَاضِع۪ينَ (٤)
4. Агар Биз уларнинг мўмин бўлишларини хоҳласак, уларга осмондан мўъжиза туширар эдик, кейин унга мажбуран бўйинлари эгилиб қолар эди.
وَمَا يَأْت۪يهِمْ مِنْ ذِكْرٍ مِنَ الرَّحْمٰنِ مُحْدَثٍ اِلَّا كَانُوا عَنْهُ مُعْرِض۪ينَ (٥)
5. Уларга Раҳмон томонидан янги эслатма келса, албатта, улар ундан юз ўгирувчи бўлдилар.
فَقَدْ كَذَّبُوا فَسَيَأْت۪يهِمْ اَنْبٰٓؤُ۬ا مَا كَانُوا بِه۪ يَسْتَهْزِؤُ۫نَ (٦)
6. Ҳақиқатан, улар пайғамбарни ёлғонга чиқарган эдилар. Яқинда уларга истеҳзо қилган нарсанинг хабарлари келади.
اَوَلَمْ يَرَوْا اِلَى الْاَرْضِ كَمْ اَنْبَتْنَا ف۪يهَا مِنْ كُلِّ زَوْجٍ كَر۪يمٍ (٧)
7. Ахир улар ерга қараб, унда барча турдаги чиройли ўсимликлардан қанчасини ундириб қўйганимизни кўрмадиларми?!
اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَةًۜ وَمَا كَانَ اَكْثَرُهُمْ مُؤْمِن۪ينَ (٨)
8. Албатта, бунда ибратлар бордир, лекин уларнинг кўпчилиги иймон келтирувчи бўлмадилар.
وَاِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَز۪يزُ الرَّح۪يمُ۟ (٩)
9. Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
وَاِذْ نَادٰى رَبُّكَ مُوسٰٓى اَنِ ائْتِ الْقَوْمَ الظَّالِم۪ينَۙ (١٠)
10. Эй Муҳаммад, Роббингиз Мусога нидо қилиб: “Золим қавмларга даъват учун боргин”, – деганини эсланг.
قَوْمَ فِرْعَوْنَۜ اَلَا يَتَّقُونَ (١١)
11. Аллоҳ Мусога: “Фиръавннинг қавмига бор, улар Мендан қўрқмайдиларми?!” – деган эди.
قَالَ رَبِّ اِنّ۪ٓي اَخَافُ اَنْ يُكَذِّبُونِۜ (١٢)
12. Мусо: “Эй Роббим бораман, фақат улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман”, – деди.
وَيَض۪يقُ صَدْر۪ي وَلَا يَنْطَلِقُ لِسَان۪ي فَاَرْسِلْ اِلٰى هٰرُونَ (١٣)
13. Кўнглим сиқилади ва тилим ҳам яхши айланмайди. Бас, биродарим Ҳорунга ҳам пайғамбарлик юборгин.
وَلَهُمْ عَلَيَّ ذَنْبٌ فَاَخَافُ اَنْ يَقْتُلُونِۚ (١٤)
14. Яна уларнинг наздида менинг бир гуноҳим бор. Кейин мени ўлдириб қўйишларидан қўрқаман.
Изоҳ: Оятдаги “менинг гуноҳим бор” деган жумлаларда Мусо пайғамбар мисрлик бир қибтий йигитни бехосдан ўлдириб қўйгани назар тутилмоқда.
قَالَ كَلَّاۚ فَاذْهَبَا بِاٰيَاتِنَٓا اِنَّا مَعَكُمْ مُسْتَمِعُونَ (١٥)
15. Аллоҳ Мусога: “Йўқ, сени ўлдирмайдилар, бас, Ҳорун билан икковингиз мўъжизаларимиз билан боринглар. Албатта, Биз сизлар билан бирга суҳбатингизни эшитиб турувчимиз.
فَأْتِيَا فِرْعَوْنَ فَقُولَٓا اِنَّا رَسُولُ رَبِّ الْعَالَم۪ينَۙ (١٦)
16. Бас, икковингиз фиръавнга бориб: “Ҳақиқатан, биз оламлар Роббисининг элчисимиз”, – деб айтинглар.
اَنْ اَرْسِلْ مَعَنَا بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَۜ (١٧)
17. Фиръавнга: “Бани Исроил авлодини биз билан ўз юртларига юбор”, – денглар.
قَالَ اَلَمْ نُرَبِّكَ ف۪ينَا وَل۪يدًا وَلَبِثْتَ ف۪ينَا مِنْ عُمُرِكَ سِن۪ينَ (١٨)
18. Улар бу гапларни айтишгач, фиръавн Мусога: “Биз сени болалик чоғингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми? Умрингнинг бир неча йилларини бизнинг орамизда ўтказдинг-ку!” – деди.
وَفَعَلْتَ فَعْلَتَكَ الَّت۪ي فَعَلْتَ وَاَنْتَ مِنَ الْكَافِر۪ينَ (١٩)
19. Кейин бир одамни ўлдириб қиладиган ишингни қилиб қўйдинг. Сен жуда ношукр кимсалардансан.
قَالَ فَعَلْتُهَٓا اِذًا وَاَنَا۬ مِنَ الضَّٓالّ۪ينَۜ (٢٠)
20. Мусо унга: “Ўшанда мен у ишни билмаган ҳолда қилган эдим”, – деди.
فَفَرَرْتُ مِنْكُمْ لَمَّا خِفْتُكُمْ فَوَهَبَ ل۪ي رَبّ۪ي حُكْمًا وَجَعَلَن۪ي مِنَ الْمُرْسَل۪ينَ (٢١)
21. Кейин қилган ишимдан қўрқиб сизлардан қочиб кетдим. Бас, Роббим менга ҳикмат берди ва мени пайғамбарлардан қилди.
وَتِلْكَ نِعْمَةٌ تَمُنُّهَا عَلَيَّ اَنْ عَبَّدْتَ بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَۜ (٢٢)
22. Ўша сен менга миннат қилаётган яхшилик ,аслида, бани Исроил авлодини қул қилиб олишинг сабабидандир.
Изоҳ: Ушбу оятда келган “менга миннат қилаётган яхшилик” дея Мусонинг фиръавнга қарата айтган гапларини: “Эй фиръавн, сен мени болалигимдан тарбиялаб ўстирганингни менга миннат қилмоқдасан. Аслида нима сабабдан мен сенинг саройингга келиб қолдим? Сен бани Исроил қавмини қул қилиб, уларнинг барча ўғил болаларини ўлдираётганинг учун онам мени аниқ ўлимдан қутулиб қолармикан, деб сандиққа солиб, дарёга оқизганида сенинг хотининг мени дарёдан тутиб олган эди-ку! Агар сен бани Исроил қавмига бундай зулму ситамлар қилмаганингда, мени ҳам ўз ота-онам тарбиялаган бўлар эди-ку! Ана ўша қилмишингни неъмат деб аташга уялмайсанми?! Шунинг учун мени парвариш қилганингни миннат қилма”, – деган мазмунда тушуниш мумкин.
قَالَ فِرْعَوْنُ وَمَا رَبُّ الْعَالَم۪ينَ (٢٣)
23. Фиръавн Мусога: “Оламлар Роббиси деганинг нима у?” – деди.
قَالَ رَبُّ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَاۜ اِنْ كُنْتُمْ مُوقِن۪ينَ (٢٤)
24. Мусо унга: “Агар ишонадиган бўлсангиз, У осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббисидир”, – деди.
قَالَ لِمَنْ حَوْلَهُٓ اَلَا تَسْتَمِعُونَ (٢٥)
25. Фиръавн атрофидаги аъёнларга қараб: “Унинг гапларини эшитяпсизларми?!” – деди.
قَالَ رَبُّكُمْ وَرَبُّ اٰبَٓائِكُمُ الْاَوَّل۪ينَ (٢٦)
26. Мусо уларга: “У сизларнинг ҳам, аввалги ўтган ота-боболарингизнинг ҳам Роббисидир”, – деди.
قَالَ اِنَّ رَسُولَكُمُ الَّذ۪ٓي اُرْسِلَ اِلَيْكُمْ لَمَجْنُونٌ (٢٧)
27. Фиръавн: “Сизларга юборилган бу пайғамбарингиз, аниқ, телбадир”, – деди.
قَالَ رَبُّ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَمَا بَيْنَهُمَاۜ اِنْ كُنْتُمْ تَعْقِلُونَ (٢٨)
28. Мусо уларга: “Агар ақл ишлата олсангиз, У машриқ ва мағриб ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг ҳам Роббисидир”, – деди.
قَالَ لَئِنِ اتَّخَذْتَ اِلٰهًا غَيْر۪ي لَاَجْعَلَنَّكَ مِنَ الْمَسْجُون۪ينَ (٢٩)
29. Фиръавн Мусога: “Қасам бўлсинки, агар мендан бошқани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қиламан”, – деди.
قَالَ اَوَلَوْ جِئْتُكَ بِشَيْءٍ مُب۪ينٍ (٣٠)
30. Мусо унга: “Агар мен сенга аниқ мўъжиза бўлган бир нарсани келтирсам-чи!” – деди.
قَالَ فَأْتِ بِه۪ٓ اِنْ كُنْتَ مِنَ الصَّادِق۪ينَ (٣١)
31. Фиръавн унга: “Хўш, агар ростгўйлардан бўлсанг, ўша мўъжизангни келтир-чи?!” – деди.
فَاَلْقٰى عَصَاهُ فَاِذَا هِيَ ثُعْبَانٌ مُب۪ينٌۚ (٣٢)
32. Шунда Мусо қўлидаги асосини ерга ташлаган эди, бирдан у ҳақиқий аждарҳога айланди.
وَنَزَعَ يَدَهُ فَاِذَا هِيَ بَيْضَٓاءُ لِلنَّاظِر۪ينَ۟ (٣٣)
33. Кейин қўлини қўйнига тиқиб чиқарган эди, қорамтир бўлган қўли кўрганларни ҳайратга туширадиган даражада кундек оппоқ бўлиб қолди.
قَالَ لِلْمَلَاِ حَوْلَهُٓ اِنَّ هٰذَا لَسَاحِرٌ عَل۪يمٌۙ (٣٤)
34. Фиръавн атрофидаги зодагонларга: “Чиндан ҳам, бу Мусо билимдон сеҳргардир”, – деди.
يُر۪يدُ اَنْ يُخْرِجَكُمْ مِنْ اَرْضِكُمْ بِسِحْرِه۪ۗ فَمَاذَا تَأْمُرُونَ (٣٥)
35. “У ўз сеҳри билан сизларни яшаб турган ерингиздан чиқармоқчи. Нима қилишимни буюрасизлар”, – деди.
قَالُٓوا اَرْجِهْ وَاَخَاهُ وَابْعَثْ فِي الْمَدَٓائِنِ حَاشِر۪ينَۙ (٣٦)
36. Фиръавннинг аъёнлари: “Ҳозирчалик уни ва акаси Ҳорунни ўз ҳолига ташлаб қўй. Шаҳарларга сеҳргарларни йиғиб келувчиларни жўнатгин”, – дедилар.
يَأْتُوكَ بِكُلِّ سَحَّارٍ عَل۪يمٍ (٣٧)
37. Улар сенга барча моҳир сеҳргарларни тўплаб келтирсинлар,
فَجُمِعَ السَّحَرَةُ لِم۪يقَاتِ يَوْمٍ مَعْلُومٍۙ (٣٨)
38. Кейин сеҳргарлар маълум кунда белгиланган жойга тўпландилар.
وَق۪يلَ لِلنَّاسِ هَلْ اَنْتُمْ مُجْتَمِعُونَۙ (٣٩)
39. Одамларга: “Сизлар ҳам йиғилиб бўлдингизми?” – дейилди.
لَعَلَّنَا نَتَّبِعُ السَّحَرَةَ اِنْ كَانُوا هُمُ الْغَالِب۪ينَ (٤٠)
40. Тўпланган одамлар: “Агар сеҳргарлар ғолиб чиқса, балки биз уларга эргашармиз”, – дедилар.
فَلَمَّا جَٓاءَ السَّحَرَةُ قَالُوا لِفِرْعَوْنَ اَئِنَّ لَنَا لَاَجْرًا اِنْ كُنَّا نَحْنُ الْغَالِب۪ينَ (٤١)
41. Сеҳргарлар белгиланган жойга келганларида фиръавнга: “Агар албатта, биз ғолиб чиқсак, бизлар учун бир мукофот борми?” – дедилар.
قَالَ نَعَمْ وَاِنَّكُمْ اِذًا لَمِنَ الْمُقَرَّب۪ينَ (٤٢)
42. Фиръавн уларга: “Ҳа, агар шундай бўлса, албатта, сизлар менинг яқинларимдан бўласизлар”, – деди.
قَالَ لَهُمْ مُوسٰٓى اَلْقُوا مَٓا اَنْتُمْ مُلْقُونَ (٤٣)
43. Мусо уларга: “Қани, ташлайдиган нарсаларингизни ташланглар”, – деди.
فَاَلْقَوْا حِبَالَهُمْ وَعِصِيَّهُمْ وَقَالُوا بِعِزَّةِ فِرْعَوْنَ اِنَّا لَنَحْنُ الْغَالِبُونَ (٤٤)
44. Бас, улар арқон ва ҳассаларини ерга ташладилар. Ҳамда: “Фиръавннинг иззатига қасам бўлсинки, албатта, биз ғолиб бўлувчилармиз”, – дедилар.
فَاَلْقٰى مُوسٰى عَصَاهُ فَاِذَا هِيَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَۚ (٤٥)
45. Кейин Мусо асосини ерга ташлаган эди, бирдан у асо аждарҳога айланиб уларнинг уйдирма қилаётган нарсаларини юта бошлади.
فَاُلْقِيَ السَّحَرَةُ سَاجِد۪ينَۙ (٤٦)
46. Бас, бирдан сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга йиқилдилар.
قَالُٓوا اٰمَنَّا بِرَبِّ الْعَالَم۪ينَۙ (٤٧)
47. Улар: “Оламларнинг Роббисига иймон келтирдик”, – дедилар.
رَبِّ مُوسٰى وَهٰرُونَ (٤٨)
48. Мусо ва Ҳоруннинг Роббисига иймон келтирдик.
قَالَ اٰمَنْتُمْ لَهُ قَبْلَ اَنْ اٰذَنَ لَكُمْۚ اِنَّهُ لَكَب۪يرُكُمُ الَّذ۪ي عَلَّمَكُمُ السِّحْرَۚ فَلَسَوْفَ تَعْلَمُونَۜ لَاُقَطِّعَنَّ اَيْدِيَكُمْ وَاَرْجُلَكُمْ مِنْ خِلَافٍ وَلَاُصَلِّبَنَّكُمْ اَجْمَع۪ينَ (٤٩)
49. Фиръавн ғазабланиб: “Ҳали мен сизларга рухсат бермасимдан олдин унга иймон келтирдингларми?! Албатта, у Мусо сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас, яқинда биласизлар. Онт ичаманки, қўл-оёқларингизни чаппасига кесиб ташлайман, кейин барчангизни оломон олдида осиб қўяман”, – деди.
Изоҳ: Оятда келган чаппасига кесиш, ўнг қўл билан чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқдир. Шу тарзда кесилганда одам тўмтоқ бўлиб қолишини фиръавн жуда яхши билган.
قَالُوا لَا ضَيْرَۘ اِنَّٓا اِلٰى رَبِّنَا مُنْقَلِبُونَۚ (٥٠)
50. Сеҳргарлар: “Майли зарари йўқ. Зеро, биз Роббимизга қайтувчимиз”, – дедилар.
اِنَّا نَطْمَعُ اَنْ يَغْفِرَ لَنَا رَبُّنَا خَطَايَانَٓا اَنْ كُنَّٓا اَوَّلَ الْمُؤْمِن۪ينَۜ۟ (٥١)
51. Биз Мусога иймон келтирганларнинг биринчиси бўлганимиз учун, Роббимиз бизнинг гуноҳларимизни мағфират этишига умид қиламиз.
وَاَوْحَيْنَٓا اِلٰى مُوسٰٓى اَنْ اَسْرِ بِعِبَاد۪ٓي اِنَّكُمْ مُتَّبَعُونَ (٥٢)
52. Биз Мусога: “Бандаларим билан тунда йўлга чиқ. Албатта, сизлар фиръавн томонидан таъқиб қилинувчиларсиз”, – деб ваҳий қилдик.
فَاَرْسَلَ فِرْعَوْنُ فِي الْمَدَٓائِنِ حَاشِر۪ينَۚ (٥٣)
53. Мусо ва унинг қавми йўлга тушганларидан хабар топган фиръавн барча шаҳарларга аскар йиғувчиларни жўнатди.
اِنَّ هٰٓؤُ۬لَٓاءِ لَشِرْذِمَةٌ قَل۪يلُونَۙ (٥٤)
54. Кейин: “Аниқки, улар озгина бир жамоадир”, – деди.
وَاِنَّهُمْ لَنَا لَغَٓائِظُونَۙ (٥٥)
55. Дарҳақиқат, улар қочиб кетишлари билан бизни ғазабга солувчилардир.
وَاِنَّا لَجَم۪يعٌ حَاذِرُونَۜ (٥٦)
56. Бизлар эса жуда ҳушёр жамоадирмиз.
فَاَخْرَجْنَاهُمْ مِنْ جَنَّاتٍ وَعُيُونٍۙ (٥٧)
57. Бас, фиръавн ва унга эргашганларни боғлар ва булоқлардан айирдик.
وَكُنُوزٍ وَمَقَامٍ كَر۪يمٍۙ (٥٨)
58. Хазиналар ва гўзал маскандан ҳам айирдик.
كَذٰلِكَۜ وَاَوْرَثْنَاهَا بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَۚ (٥٩)
59. Шундай қилиб, уларга бани Исроил авлодини ворис қилдик.
فَاَتْبَعُوهُمْ مُشْرِق۪ينَ (٦٠)
60. Бас, фиръавн ва аскарлари тонг пайтида уларнинг ортига тушдилар.
فَلَمَّا تَرَٓاءَ الْجَمْعَانِ قَالَ اَصْحَابُ مُوسٰٓى اِنَّا لَمُدْرَكُونَۚ (٦١)
61. Бас, икки жамоа бир-бирларини кўрган пайтда Мусонинг одамлари: “Бизлар аниқ ушландик”, – дедилар.
قَالَ كَلَّاۚ اِنَّ مَعِيَ رَبّ۪ي سَيَهْد۪ينِ (٦٢)
62. Мусо уларга: “Йўқ, мен билан бирга Роббим бор. Албатта, У менга қутулиш йўлини кўрсатади”, – деди.
فَاَوْحَيْنَٓا اِلٰى مُوسٰٓى اَنِ اضْرِبْ بِعَصَاكَ الْبَحْرَۜ فَانْفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرْقٍ كَالطَّوْدِ الْعَظ۪يمِۚ (٦٣)
63. Бас, Биз Мусога: “Асонг билан денгизга ургин”, – деб ваҳий юбордик. Кейин денгиз бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди. Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга томон юрдилар.
وَاَزْلَفْنَا ثَمَّ الْاٰخَر۪ينَۚ (٦٤)
64. Ортда қолган фиръавн ва унинг аскарларини ҳам ўша ерга яқинлаштирдик.
وَاَنْجَيْنَا مُوسٰى وَمَنْ مَعَهُٓ اَجْمَع۪ينَۚ (٦٥)
65. Мусо ва у билан бирга бўлганларнинг барчасини денгизда ғарқ бўлишдан қутқардик.
ثُمَّ اَغْرَقْنَا الْاٰخَر۪ينَۜ (٦٦)
66. Кейин ортда қолган фиръавн ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб юбордик.
اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَةًۜ وَمَا كَانَ اَكْثَرُهُمْ مُؤْمِن۪ينَ (٦٧)
67. Албатта, бундай ҳодисада катта ибрат бор. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирувчи бўлмадилар.
وَاِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَز۪يزُ الرَّح۪يمُ۟ (٦٨)
68. Албатта, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَاَ اِبْرٰه۪يمَۢ (٦٩)
69. Эй Муҳаммад, уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб беринг.
اِذْ قَالَ لِاَب۪يهِ وَقَوْمِه۪ مَا تَعْبُدُونَ (٧٠)
70. Ўшанда Иброҳим отаси ва қавмига қарата: “Нимага ибодат қиляпсизлар?” – деди.
قَالُوا نَعْبُدُ اَصْنَامًا فَنَظَلُّ لَهَا عَاكِف۪ينَ (٧١)
71. Улар: “Санамларга ибодат қиляпмиз. Бундан кейин ҳам уларга сиғинишда давом этамиз”, – дедилар.
قَالَ هَلْ يَسْمَعُونَكُمْ اِذْ تَدْعُونَۙ (٧٢)
72. Иброҳим уларга: “Уларни чақирган пайтингизда бутлар сизларни эшитадиларми?” – деди.
اَوْ يَنْفَعُونَكُمْ اَوْ يَضُرُّونَ (٧٣)
73. Ёки сизларга фойда ё зарар бера оладиларми?
قَالُوا بَلْ وَجَدْنَٓا اٰبَٓاءَنَا كَذٰلِكَ يَفْعَلُونَ (٧٤)
74. Улар: “Йўқ, биз ота-боболаримизни ана шундай қилганларини кўрганмиз”, – дедилар.
قَالَ اَفَرَاَيْتُمْ مَا كُنْتُمْ تَعْبُدُونَۙ (٧٥)
75. Иброҳим уларга: “Сиғинаётган нарсаларингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизларми?” – деди.
اَنْتُمْ وَاٰبَٓاؤُ۬كُمُ الْاَقْدَمُونَ (٧٦)
76. Сизлар ҳам олдин ўтган ота-боболарингиз ҳам ўйлаб кўрганми?
فَاِنَّهُمْ عَدُوٌّ ل۪ٓي اِلَّا رَبَّ الْعَالَم۪ينَۙ (٧٧)
77. Албатта, мана шу бутлар менга душмандир. Менга фақат оламлар Роббиси душман эмас.
اَلَّذ۪ي خَلَقَن۪ي فَهُوَ يَهْد۪ينِۙ (٧٨)
78. У мени яратди ва У мени тўғри йўлга бошлайди.
وَالَّذ۪ي هُوَ يُطْعِمُن۪ي وَيَسْق۪ينِۙ (٧٩)
79. Унинг Ўзи мени едиради ва ичиради.
وَاِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْف۪ينِۖ (٨٠)
80. Агар касал бўлсам, Ўзи менга шифо беради.
وَالَّذ۪ي يُم۪يتُن۪ي ثُمَّ يُحْي۪ينِۙ (٨١)
81. У менинг жонимни олади, сўнгра қиёмат куни қайта тирилтиради.
وَالَّذ۪ٓي اَطْمَعُ اَنْ يَغْفِرَ ل۪ي خَط۪ٓيـَٔت۪ي يَوْمَ الدّ۪ينِۜ (٨٢)
82. Хатоларимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзидир.
رَبِّ هَبْ ل۪ي حُكْمًا وَاَلْحِقْن۪ي بِالصَّالِح۪ينَۙ (٨٣)
83. Эй Роббим, менга ҳикмат ато этгин ва мени солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин.
وَاجْعَلْ ل۪ي لِسَانَ صِدْقٍ فِي الْاٰخِر۪ينَۙ (٨٤)
84. Яна мени кейинги авлодлар орасида яхши гаплар билан эсланишни насиб қил.
وَاجْعَلْن۪ي مِنْ وَرَثَةِ جَنَّةِ النَّع۪يمِۙ (٨٥)
85. Яна мени неъматлар жаннатининг ворисларидан қилгин.
وَاغْفِرْ لِاَب۪ٓي اِنَّهُ كَانَ مِنَ الضَّٓالّ۪ينَۙ (٨٦)
86. Отамни мағфират қилгин, албатта, у адашганлардан эди.
وَلَا تُخْزِن۪ي يَوْمَ يُبْعَثُونَۙ (٨٧)
87. Барча одамлар қайта тириладиган кунда мени шарманда қилма.
يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَۙ (٨٨)
88. У кунда мол-дунё ҳам фарзандлар ҳам асло фойда бермайди.
اِلَّا مَنْ اَتَى اللّٰهَ بِقَلْبٍ سَل۪يمٍۜ (٨٩)
89. Фақат Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишилар фойда кўради.
وَاُزْلِفَتِ الْجَنَّةُ لِلْمُتَّق۪ينَۙ (٩٠)
90. У кунда жаннат тақводорларга яқинлаштирилади.
وَبُرِّزَتِ الْجَح۪يمُ لِلْغَاو۪ينَۙ (٩١)
91. Йўлдан озганларга эса дўзах кўрсатилади.
وَق۪يلَ لَهُمْ اَيْنَ مَا كُنْتُمْ تَعْبُدُونَۙ (٩٢)
92. Уларга: “Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?” – дейилади.
مِنْ دُونِ اللّٰهِۜ هَلْ يَنْصُرُونَكُمْ اَوْ يَنْتَصِرُونَۜ (٩٣)
93. Аллоҳдан ўзга сиғинганларингиз сизларга ёрдам бера оляптими ёки ўзларини қутқара оляптиларми?!
فَكُبْكِبُوا ف۪يهَا هُمْ وَالْغَاوُ۫نَۙ (٩٤)
94. Бас, улар ҳам йўлдан озганлар ҳам дўзахга улоқтириладилар.
وَجُنُودُ اِبْل۪يسَ اَجْمَعُونَۜ (٩٥)
95. Иблиснинг лашкарлари ва барчалари дўзахга ташланадилар.
قَالُوا وَهُمْ ف۪يهَا يَخْتَصِمُونَۙ (٩٦)
96. Улар у ерда тортишиб гаплашадилар.
تَاللّٰهِ اِنْ كُنَّا لَف۪ي ضَلَالٍ مُب۪ينٍۙ (٩٧)
97. Аллоҳга қасамки, албатта, биз аниқ залолатда бўлган эканмиз, дейдилар.
اِذْ نُسَوّ۪يكُمْ بِرَبِّ الْعَالَم۪ينَ (٩٨)
98. Чунки сизларни оламларнинг Роббисига тенглаштирган эканмиз, деб айтадилар.
وَمَٓا اَضَلَّنَٓا اِلَّا الْمُجْرِمُونَ (٩٩)
99. Бизларни айнан исёнкорлар йўлдан оздирган эдилар.
فَمَا لَنَا مِنْ شَافِع۪ينَۙ (١٠٠)
100. Ана энди бизлар учун шафоатчилар йўқ.
وَلَا صَد۪يقٍ حَم۪يمٍ (١٠١)
101. Бирон бир қадрдон дўст ҳам йўқ.
فَلَوْ اَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِن۪ينَ (١٠٢)
102. Бас, қани, эди яна бир марта дунёда яшашлик бўлса-ю, биз ҳам мўминлардан бўлсак.
اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَةًۜ وَمَا كَانَ اَكْثَرُهُمْ مُؤْمِن۪ينَ (١٠٣)
103. Албатта, буларда катта ибрат бор. Лекин уларнинг аксарияти мўминлардан бўлмади.
وَاِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَز۪يزُ الرَّح۪يمُ۟ (١٠٤)
104. Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
كَذَّبَتْ قَوْمُ نُوحٍۨ الْمُرْسَل۪ينَۚ (١٠٥)
105. Нуҳ қавми ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
اِذْ قَالَ لَهُمْ اَخُوهُمْ نُوحٌ اَلَا تَتَّقُونَۚ (١٠٦)
106. Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ: “Аллоҳнинг азобидан қўрқмайсизларми?!” – деди.
اِنّ۪ي لَكُمْ رَسُولٌ اَم۪ينٌۙ (١٠٧)
107. Албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилган ишончли пайғамбарман.
فَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُونِۚ (١٠٨)
108. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
وَمَٓا اَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ اَجْرٍۚ اِنْ اَجْرِيَ اِلَّا عَلٰى رَبِّ الْعَالَم۪ينَۚ (١٠٩)
109. Мен бу даъватим учун сизлардан ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
فَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُونِۜ (١١٠)
110. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
قَالُٓوا اَنُؤْمِنُ لَكَ وَاتَّبَعَكَ الْاَرْذَلُونَۜ (١١١)
111. Қавми унга: “Сенга паст табақа одамлар эргашган бўлса-ю, биз сенга иймон келтирамизми?!” – дедилар.
قَالَ وَمَا عِلْم۪ي بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَۚ (١١٢)
112. Нуҳ уларга: “Уларнинг нима иш қилишлари ҳақида маълумотим йўқ”, – деди.
اِنْ حِسَابُهُمْ اِلَّا عَلٰى رَبّ۪ي لَوْ تَشْعُرُونَۚ (١١٣)
113. Агар ҳис қила олсангиз, уларнинг ҳисоб-китоби ёлғиз Роббимнинг зиммасидадир.
وَمَٓا اَنَا۬ بِطَارِدِ الْمُؤْمِن۪ينَۚ (١١٤)
114. Мен гапингизга кириб мўминларни ҳузуримдан ҳайдаб юборувчи эмасман.
اِنْ اَنَا۬ اِلَّا نَذ۪يرٌ مُب۪ينٌۜ (١١٥)
115. Мен фақатгина сизларни Аллоҳнинг азобидан аниқ огоҳлантирувчиман.
قَالُوا لَئِنْ لَمْ تَنْتَهِ يَا نُوحُ لَتَكُونَنَّ مِنَ الْمَرْجُوم۪ينَۜ (١١٦)
116. Улар: “Эй Нуҳ, қасам бўлсинки, агар даъват қилишдан тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўласан”, – дедилар.
قَالَ رَبِّ اِنَّ قَوْم۪ي كَذَّبُونِۚ (١١٧)
117. Шунда Нуҳ: “Эй Роббим, қавмим мени ёлғончига чиқарди”, – деди.
فَافْتَحْ بَيْن۪ي وَبَيْنَهُمْ فَتْحًا وَنَجِّن۪ي وَمَنْ مَعِيَ مِنَ الْمُؤْمِن۪ينَ (١١٨)
118. Бас, мен билан уларнинг орасини қатъий очиб қўй ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин.
فَاَنْجَيْنَاهُ وَمَنْ مَعَهُ فِي الْفُلْكِ الْمَشْحُونِۚ (١١٩)
119. Бас, унга ва у билан бирга бўлган кишиларга ичи лиқ тўла кемада нажот бердик.
ثُمَّ اَغْرَقْنَا بَعْدُ الْبَاق۪ينَۜ (١٢٠)
120. Уларга нажот берганимиздан кейин қолганларни ғарқ қилдик.
اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَةًۜ وَمَا كَانَ اَكْثَرُهُمْ مُؤْمِن۪ينَ (١٢١)
121. Албатта, бунда катта ибрат бордир. Лекин уларнинг аксарияти иймон келтирувчи бўлмадилар.
وَاِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَز۪يزُ الرَّح۪يمُ۟ (١٢٢)
122. Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
كَذَّبَتْ عَادٌۨ الْمُرْسَل۪ينَۚ (١٢٣)
123. Од қабиласи ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
اِذْ قَالَ لَهُمْ اَخُوهُمْ هُودٌ اَلَا تَتَّقُونَۚ (١٢٤)
124. Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд: “Аллоҳдан қўрқмайсизларми?” – деган эди.
اِنّ۪ي لَكُمْ رَسُولٌ اَم۪ينٌۙ (١٢٥)
125. Албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилган ишончли пайғамбарман.
فَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُونِۚ (١٢٦)
126. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
وَمَٓا اَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ اَجْرٍۚ اِنْ اَجْرِيَ اِلَّا عَلٰى رَبِّ الْعَالَم۪ينَۜ (١٢٧)
127. Мен бу даъватим учун сизлардан ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
اَتَبْنُونَ بِكُلِّ ر۪يعٍ اٰيَةً تَعْبَثُونَۙ (١٢٨)
128. Сизлар ҳар бир тепаликка ўйин-кулги учун бир белги бўлсин деб, баланд бинолар қураверасизми?!
Изоҳ: Ривоят қилишларича, Ҳуд алайҳиссалом замонларида Од қабиласи ҳою-ҳавасга жуда берилган бўлиб, ўз шаҳарларидан ташқаридаги йўл ёқаларига ҳам ўйин-кулги қиладиган баланд-қимматбаҳо иморатлар қуришар ва ўзлари яшайдиган уй-жойларни ҳам гўё ҳеч қачон ўлмайдигандек ҳаддан ортиқ мустаҳкам ва нақшу-нигорли қилиб қуриб, бутун умрларини мана шундай беҳуда ишларга сарфлашар ва бу билан фахрланиб, мақтаниб юрар эдилар. Юқоридаги ва қуйидаги оятларда Ҳуд алайҳиссалом уларни бундай беҳуда ишлар билан машғул бўлишдан қайтариб, дунё ва охират учун фойдали юмушлар билан банд бўлишга даъват қилганлари баён қилинади.
وَتَتَّخِذُونَ مَصَانِعَ لَعَلَّكُمْ تَخْلُدُونَۚ (١٢٩)
129. Гўё боқий яшайдигандек қасрлар солаверасизми?!
وَاِذَا بَطَشْتُمْ بَطَشْتُمْ جَبَّار۪ينَۚ (١٣٠)
130. Агар мазлум ва бечораларни ушласангиз, уларга раҳм қилмай золимлардек ушлайсизлар.
فَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُونِۚ (١٣١)
131. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
وَاتَّقُوا الَّذ۪ٓي اَمَدَّكُمْ بِمَا تَعْلَمُونَۚ (١٣٢)
132. Сизларни ўзингиз биладиган неъматлар билан қўллаган Зотдан қўрқинглар.
اَمَدَّكُمْ بِاَنْعَامٍ وَبَن۪ينَۙ (١٣٣)
133. У сизларни чорва ҳайвонлари ва ўғиллар билан қўллади.
وَجَنَّاتٍ وَعُيُونٍۚ (١٣٤)
134. Гўзал боғлар ва булоқлар билан ҳам мадад берди.
اِنّ۪ٓي اَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظ۪يمٍۜ (١٣٥)
135. Мен устингизга улуғ кун бўлган қиёматнинг азоби тушишидан қўрқаман.
قَالُوا سَوَٓاءٌ عَلَيْنَٓا اَوَعَظْتَ اَمْ لَمْ تَكُنْ مِنَ الْوَاعِظ۪ينَۙ (١٣٦)
136. Улар Ҳуд пайғамбарга: “Бизга ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилувчилардан бўлмасанг ҳам барибир, сенга итоат қилмаймиз”, – дедилар.
اِنْ هٰذَٓا اِلَّا خُلُقُ الْاَوَّل۪ينَۙ (١٣٧)
137. Бу айш-ишратга берилишимиз аввалгилардан қолган одатдир.
وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّب۪ينَۚ (١٣٨)
138. Бизлар бунинг учун азобланувчи эмасмиз.
فَكَذَّبُوهُ فَاَهْلَكْنَاهُمْۜ اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَةًۜ وَمَا كَانَ اَكْثَرُهُمْ مُؤْمِن۪ينَ (١٣٩)
139. Бас, улар Ҳудни ёлғончига чиқаришди, кейин Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда катта ибрат бордир. Лекин уларнинг аксарияти иймон келтирувчи бўлмадилар.
وَاِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَز۪يزُ الرَّح۪يمُ۟ (١٤٠)
140. Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
كَذَّبَتْ ثَمُودُ الْمُرْسَل۪ينَۚ (١٤١)
141. Самуд қабиласи ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
اِذْ قَالَ لَهُمْ اَخُوهُمْ صَالِحٌ اَلَا تَتَّقُونَۚ (١٤٢)
142. Ўшанда биродарлари Солиҳ уларга: “Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деди.
اِنّ۪ي لَكُمْ رَسُولٌ اَم۪ينٌۙ (١٤٣)
143. Албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилган ишончли пайғамбарман.
فَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُونِۚ (١٤٤)
144. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
وَمَٓا اَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ اَجْرٍۚ اِنْ اَجْرِيَ اِلَّا عَلٰى رَبِّ الْعَالَم۪ينَۜ (١٤٥)
145. Мен бу даъватим учун сизлардан ҳеч қандай ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
اَتُتْرَكُونَ ف۪ي مَا هٰهُنَٓا اٰمِن۪ينَۙ (١٤٦)
146. Бу ердаги нарсалар ичида абадий омон қолувчилар ҳолида ташлаб қўйилади, деб ўйлайсизми?
ف۪ي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍۙ (١٤٧)
147. Сўлим боғлар ва тиниқ булоқ ичидами?
وَزُرُوعٍ وَنَخْلٍ طَلْعُهَا هَض۪يمٌۚ (١٤٨)
148. Экинзорлар ва новдалари юмшоқ хурмо дарахтлари ичида мангу қоласизларми?!
وَتَنْحِتُونَ مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا فَارِه۪ينَۚ (١٤٩)
149. Бунинг устига моҳирлик билан тоғлардан уйлар ҳам йўниб қурмоқдасизлар.
فَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُونِۚ (١٥٠)
150. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
وَلَا تُط۪يعُٓوا اَمْرَ الْمُسْرِف۪ينَۙ (١٥١)
151. Ҳаддан ошувчиларнинг амрига итоат қилманглар.
اَلَّذ۪ينَ يُفْسِدُونَ فِي الْاَرْضِ وَلَا يُصْلِحُونَ (١٥٢)
152. Улар ер юзида бузғунчилик қиладилар ва ҳеч нарсани ислоҳ қилмайдилар.
قَالُٓوا اِنَّمَٓا اَنْتَ مِنَ الْمُسَحَّر۪ينَۚ (١٥٣)
153. Улар пайғамбарларига: “Сен аниқ сеҳрланган кимсалардансан”, – дедилар.
مَٓا اَنْتَ اِلَّا بَشَرٌ مِثْلُنَاۚ فَأْتِ بِاٰيَةٍ اِنْ كُنْتَ مِنَ الصَّادِق۪ينَ (١٥٤)
154. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамсан. Бас, агар гапингда ростгўйлардан бўлсанг, бирор мўъжиза келтир.
قَالَ هٰذِه۪ نَاقَةٌ لَهَا شِرْبٌ وَلَكُمْ شِرْبُ يَوْمٍ مَعْلُومٍۚ (١٥٥)
155. Солиҳ уларга: “Менинг мўъжизам мана шу туядир. Маълум бир кун сув ичиш навбати уникидир ва маълум бир кун эса сизларники”, – деди.
وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُٓوءٍ فَيَأْخُذَكُمْ عَذَابُ يَوْمٍ عَظ۪يمٍ (١٥٦)
156. Яна унга бирор ёмонлик етказа кўрманг, акс ҳолда сизларни улуғ куннинг азоби тутади.
فَعَقَرُوهَا فَاَصْبَحُوا نَادِم۪ينَۙ (١٥٧)
157. Бас, улар туяни сўйдилар ва надомат қилувчиларга айландилар.
فَاَخَذَهُمُ الْعَذَابُۜ اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَةًۜ وَمَا كَانَ اَكْثَرُهُمْ مُؤْمِن۪ينَ (١٥٨)
158. Уларни даҳшатли азоб тутди. Албатта, бунда катта ибрат бор. Лекин уларнинг кўпчилиги иймон келтирувчи бўлмадилар.
وَاِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَز۪يزُ الرَّح۪يمُ۟ (١٥٩)
159. Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍۨ الْمُرْسَل۪ينَۚ (١٦٠)
160. Лут қавми ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
اِذْ قَالَ لَهُمْ اَخُوهُمْ لُوطٌ اَلَا تَتَّقُونَۚ (١٦١)
161. Ўшанда уларга биродарлари Лут: “Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деди.
اِنّ۪ي لَكُمْ رَسُولٌ اَم۪ينٌۙ (١٦٢)
162. Албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилган ишончли пайғамбарман.
فَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُونِۚ (١٦٣)
163. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
وَمَٓا اَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ اَجْرٍۚ اِنْ اَجْرِيَ اِلَّا عَلٰى رَبِّ الْعَالَم۪ينَۜ (١٦٤)
164. Мен бу даъватим учун сизлардан бирор бир ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
اَتَأْتُونَ الذُّكْرَانَ مِنَ الْعَالَم۪ينَۙ (١٦٥)
165. Сизлар оламлардан фарқли равишда эркаклар билан яқинлик қиласизларми?!
وَتَذَرُونَ مَا خَلَقَ لَكُمْ رَبُّكُمْ مِنْ اَزْوَاجِكُمْۜ بَلْ اَنْتُمْ قَوْمٌ عَادُونَ (١٦٦)
166. Ҳамда Роббингиз сизлар учун яратган жуфтларингизни тарк қиласизлар шундайми?! Йўқ, сизлар ҳаддидан ошган қавмдирсизлар.
قَالُوا لَئِنْ لَمْ تَنْتَهِ يَا لُوطُ لَتَكُونَنَّ مِنَ الْمُخْرَج۪ينَ (١٦٧)
167. Улар: “Қасам бўлсинки, эй Лут, агар бу гапларингдан тўхтамасанг, албатта, орамиздан ҳайдаб чиқарилганлардан бўласан”, – дедилар.
قَالَ اِنّ۪ي لِعَمَلِكُمْ مِنَ الْقَال۪ينَۜ (١٦٨)
168. Лут уларга: “Албатта, мен бу ишларингизга нафрат қилувчиларданман”, – деди.
رَبِّ نَجِّن۪ي وَاَهْل۪ي مِمَّا يَعْمَلُونَ (١٦٩)
169. Эй Роббим, менга ва иймонли аҳлимга улар қилаётган ишларининг касофатидан нажот бергин.
فَنَجَّيْنَاهُ وَاَهْلَهُٓ اَجْمَع۪ينَۙ (١٧٠)
170. Бас, унга ва унинг барча аҳлига нажот бердик.
اِلَّا عَجُوزًا فِي الْغَابِر۪ينَۚ (١٧١)
171. Лекин азобда қолувчилардан бўлган бир кампирга нажот бермадик.
Изоҳ: Оятда келган кампир Лут пайғамбарнинг иймонсиз хотини эди.
ثُمَّ دَمَّرْنَا الْاٰخَر۪ينَۚ (١٧٢)
172. Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик.
وَاَمْطَرْنَا عَلَيْهِمْ مَطَرًاۚ فَسَٓاءَ مَطَرُ الْمُنْذَر۪ينَ (١٧٣)
173. Улар устига тошдан ёмғир ёғдирдик. Бас, азобдан огоҳлантирилган бу кимсаларнинг ёмғири қандай ҳам ёмон бўлди!
اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَةًۜ وَمَا كَانَ اَكْثَرُهُمْ مُؤْمِن۪ينَ (١٧٤)
174. Албатта, бунда катта ибрат бордир. Лекин уларнинг кўплари мўминлардан бўлмади.
وَاِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَز۪يزُ الرَّح۪يمُ۟ (١٧٥)
175. Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
كَذَّبَ اَصْحَابُ لْـَٔيْكَةِ الْمُرْسَل۪ينَۚ (١٧٦)
176. Шуъайб пайғамбарнинг қавми бўлган қуюқ дарахтзор эгалари ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.
اِذْ قَالَ لَهُمْ شُعَيْبٌ اَلَا تَتَّقُونَۚ (١٧٧)
177. Шуъайб ўшанда уларга: “Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деган эди.
اِنّ۪ي لَكُمْ رَسُولٌ اَم۪ينٌۙ (١٧٨)
178. Албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилган ишончли пайғамбарман.
فَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُونِۚ (١٧٩)
179. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
وَمَٓا اَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ اَجْرٍۚ اِنْ اَجْرِيَ اِلَّا عَلٰى رَبِّ الْعَالَم۪ينَۜ (١٨٠)
180. Мен бу даъватим учун сизлардан ҳеч қандай ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
اَوْفُوا الْكَيْلَ وَلَا تَكُونُوا مِنَ الْمُخْسِر۪ينَۚ (١٨١)
181. Ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва одамларга зиён етказувчилардан бўлманглар.
وَزِنُوا بِالْقِسْطَاسِ الْمُسْتَق۪يمِۚ (١٨٢)
182. Ҳамда тўғри тарози билан тортинглар!
وَلَا تَبْخَسُوا النَّاسَ اَشْيَٓاءَهُمْ وَلَا تَعْثَوْا فِي الْاَرْضِ مُفْسِد۪ينَۚ (١٨٣)
183. Одамларга нарсаларни камайтириб берманглар ва Ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманглар.
وَاتَّقُوا الَّذ۪ي خَلَقَكُمْ وَالْجِبِلَّةَ الْاَوَّل۪ينَۜ (١٨٤)
184. Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинглар.
قَالُٓوا اِنَّمَٓا اَنْتَ مِنَ الْمُسَحَّر۪ينَۙ (١٨٥)
185. Улар Шуъайбга: “Чиндан ҳам, сен сеҳрланган кимсалардансан”, – дедилар.
وَمَٓا اَنْتَ اِلَّا بَشَرٌ مِثْلُنَا وَاِنْ نَظُنُّكَ لَمِنَ الْكَاذِب۪ينَۚ (١٨٦)
186. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамсан. Биз сени ёлғончилардан деб ўйлаймиз.
فَاَسْقِطْ عَلَيْنَا كِسَفًا مِنَ السَّمَٓاءِ اِنْ كُنْتَ مِنَ الصَّادِق۪ينَۜ (١٨٧)
187. Бас, агарда ростгўйлардан бўлсанг, унда осмондан бир бўлагини устимизга ташлаб юбор.
قَالَ رَبّ۪ٓي اَعْلَمُ بِمَا تَعْمَلُونَ (١٨٨)
188. Шуъайб уларга: “Роббим сизларнинг қилаётган ишларингизни жуда яхши билувчидир”, – деди.
فَكَذَّبُوهُ فَاَخَذَهُمْ عَذَابُ يَوْمِ الظُّلَّةِۜ اِنَّهُ كَانَ عَذَابَ يَوْمٍ عَظ۪يمٍ (١٨٩)
189. Бас, улар Шуъайбни ёлғончига чиқаришди. Уларни соябон кунининг азоби тутди. Дарҳақиқат, у улкан куннинг даҳшатли азоби эди.
Изоҳ: Ривоят қилишларича, Аллоҳ таоло Шуъайб алайҳиссаломнинг қавмини Шуъайбга иймон келтиришдан бош тортишгач, аввало қаттиқ иссиқ билан ушлаган экан, улар нафаслари қайтиб уйларидан ташқарига саҳрога чиққанларида, Аллоҳ таоло уларнинг устига соябон қилиб бир булут юборган ва улар ўша “соябон” остида тўпланиб турганларида осмондан олов ёғилиб барчалари тириклай ёниб кетган эканлар.
اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَةًۜ وَمَا كَانَ اَكْثَرُهُمْ مُؤْمِن۪ينَ (١٩٠)
190. Албатта, бунда катта ибрат бор. Лекин уларнинг кўплари иймон келтирувчи бўлмадилар.
وَاِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَز۪يزُ الرَّح۪يمُ۟ (١٩١)
191. Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Изоҳ: Сурада ўтган пайғамбарлар ва уларнинг қавмлари ҳақидаги етти қисса зикр қилинди. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Макка мушрикларининг иймонсизликларидан беҳад озор чекиб турган пайтларида аввалги пайғамбарларнинг қиссаларини сўйлаш билан у кишига таскин-тасалли бериб, бундай иймонсиз кимсалар илгари ҳам бўлганини ва бундан кейин ҳам, албатта, бўлишини билдиради.
وَاِنَّهُ لَتَنْز۪يلُ رَبِّ الْعَالَم۪ينَۜ (١٩٢)
192. Шубҳасиз, бу Қуръон оламлар Роббисининг нозил қилган китобидир.
نَزَلَ بِهِ الرُّوحُ الْاَم۪ينُۙ (١٩٣)
193. Уни Руҳ ул-Амин Жаброил олиб тушди.
Изоҳ: Оятдаги Руҳ ул-Амин Жаброил алайҳиссаломдир.
عَلٰى قَلْبِكَ لِتَكُونَ مِنَ الْمُنْذِر۪ينَۙ (١٩٤)
194. Эй Муҳаммад, уни қалбингизга огоҳлантирувчи пайғамбарлардан бўлишингиз учун олиб тушди.
بِلِسَانٍ عَرَبِيٍّ مُب۪ينٍۜ (١٩٥)
195. Очиқ-ойдин араб тилида нозил қилинди.
وَاِنَّهُ لَف۪ي زُبُرِ الْاَوَّل۪ينَ (١٩٦)
196. Албатта, бу Қуръондаги баъзи хабарлар аввалгиларнинг китобларида ҳам бордир.
اَوَلَمْ يَكُنْ لَهُمْ اٰيَةً اَنْ يَعْلَمَهُ عُلَمٰٓؤُ۬ا بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَۜ (١٩٧)
197. Ахир Қуръон тўғрисида бани Исроил авлодининг олимлари ҳам билишлари улар учун унинг ҳақ эканлигига ҳужжат эмасми?!
وَلَوْ نَزَّلْنَاهُ عَلٰى بَعْضِ الْاَعْجَم۪ينَۙ (١٩٨)
198. Агар бу Қуръонни араб бўлмаган баъзи ажамийлардан бирига нозил қилганимизда-чи?
فَقَرَاَهُ عَلَيْهِمْ مَا كَانُوا بِه۪ مُؤْمِن۪ينَۜ (١٩٩)
199. Уларга уни ўқиб берганда ҳам иймон келтирувчи бўлмас эдилар.
كَذٰلِكَ سَلَكْنَاهُ ف۪ي قُلُوبِ الْمُجْرِم۪ينَۜ (٢٠٠)
200. Биз у куфрни жиноятчиларнинг қалбларига ана шундай йўллаб қўйганмиз.
لَا يُؤْمِنُونَ بِه۪ حَتّٰى يَرَوُا الْعَذَابَ الْاَل۪يمَۙ (٢٠١)
201. Кофирлар то аламли азобни кўрмагунларича, унга иймон келтирмайдилар.
فَيَأْتِيَهُمْ بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَۙ (٢٠٢)
202. Бас, у азоб уларга ўзлари сезмаган ҳолларида бирдан келади.
فَيَقُولُوا هَلْ نَحْنُ مُنْظَرُونَۜ (٢٠٣)
203. Кейин улар: “Бизларга иймон келтириш учун бир оз муҳлат берилармикан”, – деб қоладилар.
اَفَبِعَذَابِنَا يَسْتَعْجِلُونَ (٢٠٤)
204. Бас, улар азобимиз келишини шошилтиряптиларми?!
اَفَرَاَيْتَ اِنْ مَتَّعْنَاهُمْ سِن۪ينَۙ (٢٠٥)
205. Эй Муҳаммад, кўрдингизми, агар уларни йиллар давомида дунё ҳаётидан баҳраманд қилсак ҳам,
ثُمَّ جَٓاءَهُمْ مَا كَانُوا يُوعَدُونَۙ (٢٠٦)
206. Кейин уларга ваъда қилинган нарсалари келса ҳам,
مَٓا اَغْنٰى عَنْهُمْ مَا كَانُوا يُمَتَّعُونَۜ (٢٠٧)
207. Уларга дунёда фойдаланган нарсалари фойда бермади-ку!
وَمَٓا اَهْلَكْنَا مِنْ قَرْيَةٍ اِلَّا لَهَا مُنْذِرُونَۗۛ (٢٠٨)
208. Биз бирорта ҳам огоҳлантирувчи пайғамбари бўлмаган қишлоқ ва шаҳар аҳлини ҳалок қилмадик.
ذِكْرٰى۠ۛ وَمَا كُنَّا ظَالِم۪ينَ (٢٠٩)
209. Эслатма бўлсин, деб шундай қилдик, Биз бандаларимизга зулм қилувчилар бўлмадик.
وَمَا تَنَزَّلَتْ بِهِ الشَّيَاط۪ينُ (٢١٠)
210. Қуръонни осмондан шайтонлар олиб тушган эмас.
وَمَا يَنْبَغ۪ي لَهُمْ وَمَا يَسْتَط۪يعُونَۜ (٢١١)
211. Улар учун бунинг имкони йўқ ва бунга кучлари ҳам етмайди.
اِنَّهُمْ عَنِ السَّمْعِ لَمَعْزُولُونَۜ (٢١٢)
212. Чунки улар ваҳийни хуфёна эшитиб олишдан узоқлаштирилганлар.
Изоҳ: Залолат ботқоғига ботган Макка мушриклари аввал “Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи ёзиб олган”, – деб кўрдилар, лекин бу иғволари фойда бермади, чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръондек беназир китобни ёзиш эмас, балки уни ўқиб беришга ҳам қодир бўлмаган саводсиз киши эканликлари маккаликларга маълум эди. Шундан кейин, улар “Муҳаммаднинг ҳам бошқа коҳин-фолбинларга ўхшаб ўз жинлари бор. Қуръонни унга ўшалар ўргатадилар”, – деган янги ёлғонни ўйлаб топдилар. Мазкур оятларда Аллоҳ таоло бу иш жинларнинг қўлидан келмаслигини, улар осмон хабарларини эшитишдан четлатилганларини айтиб Қуръони Карим У зотнинг Ўзи нозил қилган китоб эканини таъкидлайди.
فَلَا تَدْعُ مَعَ اللّٰهِ اِلٰهًا اٰخَرَ فَتَكُونَ مِنَ الْمُعَذَّب۪ينَۚ (٢١٣)
213. Эй Расулим, бас, Аллоҳ билан бирга бошқа сохта илоҳга илтижо қилманг. Акс ҳолда азобланганлардан бўлиб қоласиз.
وَاَنْذِرْ عَش۪يرَتَكَ الْاَقْرَب۪ينَۙ (٢١٤)
214. Яқин қариндошларингизни Аллоҳ азобидан огоҳлантиринг.
وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْمُؤْمِن۪ينَۚ (٢١٥)
215. Сизга эргашган мўминлар учун шафқат қанотингизни паст тутинг.
فَاِنْ عَصَوْكَ فَقُلْ اِنّ۪ي بَر۪ٓيءٌ مِمَّا تَعْمَلُونَۚ (٢١٦)
216. Бас, агар улар исён қилсалар, у ҳолда уларга: “Албатта, мен сизлар қилаётган ишдан холиман”, – деб айтинг.
وَتَوَكَّلْ عَلَى الْعَز۪يزِ الرَّح۪يمِۙ (٢١٧)
217. Иззатли ва раҳмли Аллоҳга суянинг.
اَلَّذ۪ي يَرٰيكَ ح۪ينَ تَقُومُۙ (٢١٨)
218. У сизни намоз учун тураётган вақтингизда кўриб турадиган Зотдир.
وَتَقَلُّبَكَ فِي السَّاجِد۪ينَ (٢١٩)
219. У сизни намоз учун сажда қилувчилар орасида кезган вақтингизда ҳам кўриб туради.
Изоҳ: Яъни, тунда таҳажжуд намозини ўқиётган саҳобаларнинг ҳолидан хабар олиб юришингизни ҳам Аллоҳ таоло билади.
اِنَّهُ هُوَ السَّم۪يعُ الْعَل۪يمُ (٢٢٠)
220. Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
هَلْ اُنَبِّئُكُمْ عَلٰى مَنْ تَنَزَّلُ الشَّيَاط۪ينُۜ (٢٢١)
221. Эй Муҳаммад, уларга: “Мен сизларга шайтонлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми?” – деб айтинг.
تَنَزَّلُ عَلٰى كُلِّ اَفَّاكٍ اَث۪يمٍۙ (٢٢٢)
222. Улар барча ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушадилар.
يُلْقُونَ السَّمْعَ وَاَكْثَرُهُمْ كَاذِبُونَۜ (٢٢٣)
223. Улар эса шайтонларга қулоқ осадилар. Лекин уларнинг кўплари ёлғончилардир.
وَالشُّعَرَٓاءُ يَتَّبِعُهُمُ الْغَاوُ۫نَۜ (٢٢٤)
224. Шоирларга эса йўлдан озганлар эргашадилар.
اَلَمْ تَرَ اَنَّهُمْ ف۪ي كُلِّ وَادٍ يَه۪يمُونَۙ (٢٢٥)
225. Уларнинг ўзларига ёқиб қолган нарсаларни кўкка кўтариб, ҳар водийда дайдиб юришларини кўрмадингизми?!
وَاَنَّهُمْ يَقُولُونَ مَا لَا يَفْعَلُونَۙ (٢٢٦)
226. Шоирлар ўзлари қилмайдиган нарсаларни шеър қилиб айтиб юрадилар.
اِلَّا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَذَكَرُوا اللّٰهَ كَث۪يرًا وَانْتَصَرُوا مِنْ بَعْدِ مَا ظُلِمُواۜ وَسَيَعْلَمُ الَّذ۪ينَ ظَلَمُٓوا اَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ (٢٢٧)
227. Аммо иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ҳамда доим Аллоҳни кўп зикр қилган ва олдин мазлум бўлиб, кейин ғолиб бўлган кимсалар бундан мустаснодирлар. Зулм қилган кимсалар эса яқинда қандай оқибат сари кетаётганларини билиб оладилар.
Изоҳ: Оятларда келган “шоирлар” деганда ўша даврдаги ёмон ниятли, лаганбардор, ёлғон тўқувчи маддоҳ шоирлар кўздан тутилган. Аммо яхши шоирлар тўғрисида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан қатор ҳадислар борки, уларда шеър ҳикматдан холи бўлмаслиги, шоирлар ўз қаламлари билан қилич қила олмайдиган ишларни бажаришлари мумкинлиги ва бошқа фазилатларини баён қилганлар. Иймонли, яхши амаллар қиладиган ва доим Аллоҳни ёдда тутадиган шоирлар бундан мустасно эканлиги тўғрисида охирги айтиб ўтилади.

