НУҲ СУРАСИ
Нуҳ сураси 28 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу сурада Нуҳ алайҳиссаломнинг исмлари ва қиссалари келгани учун, у Нуҳ сураси деб аталган.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
اِنَّٓا اَرْسَلْنَا نُوحًا اِلٰى قَوْمِه۪ٓ اَنْ اَنْذِرْ قَوْمَكَ مِنْ قَبْلِ اَنْ يَأْتِيَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌ (١)
1. Ҳақиқатан, Биз Нуҳни: “Қавмингни уларга аламли азоб келмасдан олдин огоҳлантиргин”, – деб ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик.
قَالَ يَا قَوْمِ اِنّ۪ي لَكُمْ نَذ۪يرٌ مُب۪ينٌۙ (٢)
2. Нуҳ қавмига: “Эй қавмим, албатта, мен сизларга юборилган аниқ огоҳлантирувчи пайғамбарман”, – деди.
اَنِ اعْبُدُوا اللّٰهَ وَاتَّقُوهُ وَاَط۪يعُونِۙ (٣)
3. Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Ундан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
يَغْفِرْ لَكُمْ مِنْ ذُنُوبِكُمْ وَيُؤَخِّرْكُمْ اِلٰٓى اَجَلٍ مُسَمًّىۜ اِنَّ اَجَلَ اللّٰهِ اِذَا جَٓاءَ لَا يُؤَخَّرُۢ لَوْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ (٤)
4. Шунда Аллоҳ сизларни гуноҳларингизни мағфират қилади ва сизларни белгиланган муддатгача ҳаётда қолдиради. Агар билсангиз эди, Аллоҳнинг муддати келганда, асло ортга сурдирилмайди.
قَالَ رَبِّ اِنّ۪ي دَعَوْتُ قَوْم۪ي لَيْلًا وَنَهَارًاۙ (٥)
5. Нуҳ илтижо қилиб: “Эй Роббим, мен қавмимни кеча-ю кундуз иймонга даъват қилдим”, – деди.
فَلَمْ يَزِدْهُمْ دُعَٓاء۪ٓي اِلَّا فِرَارًا (٦)
6. Аммо даъватим уларга фақат иймондан қочишни зиёда қилди, холос.
وَاِنّ۪ي كُلَّمَا دَعَوْتُهُمْ لِتَغْفِرَ لَهُمْ جَعَلُٓوا اَصَابِعَهُمْ ف۪ٓي اٰذَانِهِمْ وَاسْتَغْشَوْا ثِيَابَهُمْ وَاَصَرُّوا وَاسْتَكْبَرُوا اسْتِكْبَارًاۚ (٧)
7. Дарвоқе, ҳар гал мен уларни Сенинг мағфиратингга чақирсам, улар эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига тиқиб, кийимларига ўралиб оладилар ва ўз куфрларида қаттиқ туриб оладилар ҳамда менга итоат қилишга кибр қиладилар.
ثُمَّ اِنّ۪ي دَعَوْتُهُمْ جِهَارًاۙ (٨)
8. Сўнгра мен уларни баланд овозда ошкора даъват қилдим.
ثُمَّ اِنّ۪ٓي اَعْلَنْتُ لَهُمْ وَاَسْرَرْتُ لَهُمْ اِسْرَارًاۙ (٩)
9. Сўнгра мен уларга даъватимни очиқ эълон ҳам қилдим, пинҳона қилиб ҳам айтдим.
فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ اِنَّهُ كَانَ غَفَّارًاۙ (١٠)
10. Бас, уларга: “Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта, У ўта кечиримли – Ғаффор Зотдир”, – дедим.
يُرْسِلِ السَّمَٓاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَارًاۙ (١١)
11. Шунда У устиларингизга осмондан мўл-кўл ёмғир ёғдиради.
وَيُمْدِدْكُمْ بِاَمْوَالٍ وَبَن۪ينَ وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَلْ لَكُمْ اَنْهَارًاۜ (١٢)
12. Сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад беради ҳамда сизларга чиройли боғлар ато қилади ва сизларга анҳорларни ҳам ато қилади.
مَا لَكُمْ لَا تَرْجُونَ لِلّٰهِ وَقَارًاۚ (١٣)
13. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг улуғлигидан қўрқмайсизлар?!
وَقَدْ خَلَقَكُمْ اَطْوَارًا (١٤)
14. Ҳолбуки, У сизларни босқичма-босқич яратди.
اَلَمْ تَرَوْا كَيْفَ خَلَقَ اللّٰهُ سَبْعَ سَمٰوَاتٍ طِبَاقًاۙ (١٥)
15. Аллоҳ етти қават осмонни қандай устма-уст қилиб яратганини кўрмадингизми?!
وَجَعَلَ الْقَمَرَ ف۪يهِنَّ نُورًا وَجَعَلَ الشَّمْسَ سِرَاجًا (١٦)
16. Ойни улар ичида нур қилиб, қуёшни эса чироқ қилиб қўйди.
Изоҳ: Ой биринчи, қуёш эса тўртинчи осмонларда нур ва зиё таратиб турадилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда айтилишича, ой ҳам, қуёш ҳам юз томонлари осмонларга, орқа томонлари ерга қараб турар экан.
وَاللّٰهُ اَنْبَتَكُمْ مِنَ الْاَرْضِ نَبَاتًاۙ (١٧)
17. Аллоҳ сизларни ердан ундириб чиқарди.
ثُمَّ يُع۪يدُكُمْ ف۪يهَا وَيُخْرِجُكُمْ اِخْرَاجًا (١٨)
18. Вафот этганларингиздан кейин сизларни яна ерга қайтаради ва қиёматда сизларни яна ундан чиқаради.
وَاللّٰهُ جَعَلَ لَكُمُ الْاَرْضَ بِسَاطًاۙ (١٩)
19. Аллоҳ ерни сизлар учун гиламдек тўшаб қўйди.
لِتَسْلُكُوا مِنْهَا سُبُلًا فِجَاجًا۟ (٢٠)
20. Сизлар ундаги кенг йўлларда юришларингиз учун текис қилиб қўйди.
قَالَ نُوحٌ رَبِّ اِنَّهُمْ عَصَوْن۪ي وَاتَّبَعُوا مَنْ لَمْ يَزِدْهُ مَالُهُ وَوَلَدُهُٓ اِلَّا خَسَارًاۚ (٢١)
21. Нуҳ яна уларга: “Эй Роббим, дарҳақиқат, улар менга итоатсизлик қилдилар ҳамда топган мол-дунёси ва фарзандлари ўзига фақат зиённи орттирадиган кимсаларга эргашиб кетдилар”, – деди.
وَمَكَرُوا مَكْرًا كُبَّارًاۚ (٢٢)
22. Улар жуда катта макр қилдилар.
وَقَالُوا لَا تَذَرُنَّ اٰلِهَتَكُمْ وَلَا تَذَرُنَّ وَدًّا وَلَا سُوَاعًاۙ وَلَا يَغُوثَ وَيَعُوقَ وَنَسْرًاۚ (٢٣)
23. Ўзларига эргашган кимсаларга: “Сизлар ўз илоҳларингизни сира тарк этманглар! “Вад”ни ҳам, “Суваъ”ни ҳам, “Яғус”ни ҳам, “Яъуқ”ни ва “Наср”ни ҳам сира тарк қилманглар!” – дедилар.
Изоҳ: Вад, Суваъ, Яғус, Яъуқ, Наср – улар сиғинадиган санамларнинг номлари.
وَقَدْ اَضَلُّوا كَث۪يرًاۚ وَلَا تَزِدِ الظَّالِم۪ينَ اِلَّا ضَلَالًا (٢٤)
24. Дарҳақиқат, Нуҳ қавмининг кофирларидан бўлганлар кўплаб одамларни йўлдан оздирдилар. Эй Роббим, золимларга фақат залолатни зиёда қилгин!
مِمَّا خَط۪ٓيـَٔاتِهِمْ اُغْرِقُوا فَاُدْخِلُوا نَارًا فَلَمْ يَجِدُوا لَهُمْ مِنْ دُونِ اللّٰهِ اَنْصَارًا (٢٥)
25. Улар ўз хатолари туфайли ғарқ қилиниб, сув балосидан сўнг яна оловга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдам берувчиларни топмадилар.
وَقَالَ نُوحٌ رَبِّ لَا تَذَرْ عَلَى الْاَرْضِ مِنَ الْكَافِر۪ينَ دَيَّارًا (٢٦)
26. Нуҳ: “Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта юрт эгасини қолдирмагин”, – деди.
اِنَّكَ اِنْ تَذَرْهُمْ يُضِلُّوا عِبَادَكَ وَلَا يَلِدُٓوا اِلَّا فَاجِرًا كَفَّارًا (٢٧)
27. Чунки, Сен агар уларни тирик қолдирсанг, бандаларингни йўлдан оздирадилар ва фақат фожиру кофирларни туғадилар.
رَبِّ اغْفِرْ ل۪ي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِن۪ينَ وَالْمُؤْمِنَاتِۜ وَلَا تَزِدِ الظَّالِم۪ينَ اِلَّا تَبَارًا (٢٨)
28. Эй Роббим, мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират қилгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!

