ذ أ ب
З-ъ-б
ذِيب /Бўри: Бу таниш ҳайвоннинг исмидир. Бу сўзнинг асли ҳамзалидир. Аллоҳ буюради: فَأَكَلَهُ الذِّئْبُ : Уни бўри еб кетибди (12/Юсуф 17). أَرْضٌ مَذْأَبَةٌ : Бўриси кўп бўлган ер. ذُئِبَ فُلاَنٌ : Фалончи кишининг қўйларига бўри тушди. ذَئِبَ فُلانٌ : Фалончи киши ёмонликда/хабисликда бўридек бўлди. تَذَاءَبَتِ الرِّيحُ : Шамол, бўрининг келишидек, ҳар тарафдан келди. Боласини эмизиши учун туяга бўридек кўринганингда تَفَاعَلْتُ вазнида تَذَاءَبْتُ لِلنَّاقَةِ : Туяга бўридек кўриндим, дейсан. Шакл жиҳатидан бўрига ўхшагани учун от эгарининг икки тахтаси бирлашган жойнинг остига ذِئْبَة дейилади.

