Гуноҳ ишларни доимий қилиб юрган ва биронтасига ўлим они келгач, “энди тавба қилдим”, – дейдиган ҳамда кофир ҳолида ўлиб кетадиган кимсаларнинг тавбалари қабул қилинмайди. Ана ўшаларга охиратда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Сиз қидирган ع ت د масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 16 та оят мавжуд.
tayyorlaganmiz, (biz ham) tayyorlaganmiz, biz ham tayyorlaganmiz, va tayyorladik, va tayyorladi, tayyorladik, va biz tayyorlaganmiz, va tayyorlaganmiz, tayyor turgan, tayyor
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Гуноҳ ишларни доимий қилиб юрган ва биронтасига ўлим они келгач, “энди тавба қилдим”, – дейдиган ҳамда кофир ҳолида ўлиб кетадиган кимсаларнинг тавбалари қабул қилинмайди. Ана ўшаларга охиратда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Ундай кимсалар эса ўзлари бахиллик қиладилар ва инсонларни ҳам бахиллик қилишга буюрадилар. Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган лутфу иноятларни бахиллик қилиб яширадилар. Биз эса бундай кофирларга хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.
Ана шундай кимсалар ҳақиқий кофирлардир. Кофирларга эса хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.
Яна бошқа сабаби уларнинг судхўрлик қилиб, фоиз олишлари эди. Ваҳоланки Тавротда рибодан қайтарилган эдилар. Ҳамда одамларнинг молларини ноҳақ йўл билан еганларидир. Биз улар орасидан кофир бўлган кимсалар учун охиратда аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз.
Вақтики, Зулайҳо аёлларнинг иғволарини эшитгач, уларнинг ҳузурига одам юборди ва уларга турли меваларни арчиш учун суяниб ўтирадиган жой тайёрлади ҳамда уларнинг ҳар бирига биттадан пичоқ бериб Юсуфга: “Қани, уларнинг олдига чиққин”, – деди. Аёллар уни кўришгач ҳуснининг гўзаллигидан беихтиёр Юсуфни олқишлаб ўзлари сезмаган ҳолларида қўлларини кесиб олдилар. Ҳамда: “Ё муқаддас Аллоҳ, бу башар фарзанди эмас, ахир у азизу мукаррам фаришта-ку!” – деб юбордилар.
Шунингдек, охиратга ишонмайдиган кимсалар учун эса қиёматда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Эй Расулим, уларга: “Бу Қуръон Роббингиз томонидан келган ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин”, – деб айтинг. Албатта, Биз золимлар учун деворлари уларни ўраб оладиган дўзахни тайёрлаб қўйганмиз. Агар улар ташналикка чидолмай сув деб ёрдам сўрасалар, юзларни куйдирувчи, эритилган ёғга ўхшаш сув билан ёрдам бериладилар. У нақадар ёмон ичимлик ва нақадар ёмон бошпана.
Ёки куфр келтирганлар Мени қўйиб, бандаларимни ўзларига дўстлар қилиб олишни ўйлайдиларми?! Ҳақиқатан, Биз жаҳаннамни кофирлар учун тушадиган жой қилиб тайёрлаганмиз.
Йўқ, улар қиёмат соатини ёлғонга чиқардилар. Биз эса қиёматни ёлғонга чиқарганлари учун дўзахни тайёрлаб қўйганмиз.
Пайғамбарларини инкор қилган Нуҳ қавмини ҳам тўфонда ғарқ қилдик ва уларни одамлар учун ибрат қилиб қўйдик. Шу билан бирга, бундай золимлар учун охиратда ҳам аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Сизлардан ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоат қилса ҳамда солиҳ амал қилса, Биз мукофотини икки баробар қилиб берамиз ва унинг учун жаннатда гўзал ризқ тайёрлаб қўйганмиз.
Кимки Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига иймон келтирмаган бўлса, бас, албатта, Биз ундай кофирлар учун ловуллаган оловни тайёрлаб қўйганмиз.
У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган, кузатувчи фаришта у сўзни ёзиб олади.
Кофирнинг яқини бўлган фаришта: “Мана бу номаи аъмол менинг ҳузуримда доимо тайёр турган нарсадир”, – дейди.
Ҳақиқатан, Биз дунёга яқин осмонни юлдузли чироқлар билан безадик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик. Яна шайтонлар учун охиратда дўзах азобини ҳам тайёрлаб қўйганмиз.
Албатта, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва алангали оловни тайёрлаб қўйганмиз.