Аниқки, инсон узра қачондир эсга олгулик нарса бўлмаган вақт кечган.
Inson сураси
Madinaда нозил бўлган.
29-жуз,76-сура,31 оятдан иборатMadinaда нозил бўлган.
29-жуз,76-сура,31 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Аниқки, инсон узра қачондир эсга олгулик нарса бўлмаган вақт кечган.
Дарҳақиқат, Биз у инсонни хоҳ у шукр қилувчи мусулмон бўлсин ва хоҳ ношукр кофир бўлсин, йўлга йўлладик.
Албатта, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва алангали оловни тайёрлаб қўйганмиз.
Албатта, яхшилар жаннатда аралашмаси кафур бўлган қадаҳдан май ичадилар.
Улар дунёда ўз зиммаларига олган назрларини адо қиладилар ва ёмонлиги кенг тарқаладиган кундан қўрқадилар.
Таомни эса яхши кўриб турсалар ҳам ўзлари емасдан мискин, етим ва асирларни едирадилар.
Бизлар Роббимиз томонидан бўладиган, азобдан юзлар буришиб қолувчи шиддатли бир кундан қўрқамиз, – дейдилар.
Яна сабрлари сабабли уларни жаннат ва эгниларига ипак либослар билан мукофотлайди.
Улар у жойда сўриларга ястанган ҳолларида ўтирадилар. У жойда қуёш ҳароратини ҳам, замҳарир совуғини ҳам кўрмайдилар.
Жаннат соялари уларга яқин ва мевалари ҳам узишга осон қилиб эгиб қўйилган бўлади.
Уларга кумуш идишларда таомлар ва кумушдан ясалган бўлса-да, нафисликда шиша бўлиб кетган қадаҳларда шароблар айлантирилиб турилади.
Шиша бўлганда ҳам кумушдан, уларни соқийлар ўлчаб қўйганлар.
Жаннат аҳли у ерда аралашмаси занжабил бўлган қадаҳдан ичириладилар.
У ердаги булоқнинг номи Салсабил деб аталади.
У ерга қараганингизда, ноз-неъматларни ва улкан ҳукмронликни кўрасиз.
Эй Муҳаммад, албатта, Биз сизга бу Қуръонни бўлиб-бўлиб нозил қилдик.
Эртаю кеч Роббингиз исмини зикр қилинг!
Яна кечанинг бир қисмида ҳам Унга сажда қилинг ва узун тунда унга тасбеҳ айтинг.
Дарҳақиқат, Биз инсонни оталик ва оналик сувларидан аралаш бир нутфадан яратдик. Бас, синаш учун, уни эшитувчи ва кўрувчи қилиб қўйдик.
Аллоҳнинг бандалари ичадиган бу чашмани ўзлари хоҳлаган жойдан чиқариб оладилар.
Улар: “Бизлар сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Сизлардан бу иш учун бирор мукофот ва миннатдорчилик кутмаймиз”, – дедилар.
Бас, Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлайди ва уларнинг юзларига тароват, дилларига шодлик бахш қилади.
Уларнинг устида мангу ёш йигитлар хизмат қилиб айланиб турадилар. Уларни кўрганингизда сочиб юборилган дурлар деб ўйлайсиз.
Уларнинг устиларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билакузуклар билан безанган бўладилар ва Роббилари уларни покиза шароб билан суғоради.
Албатта, бу сизлар учун мукофотдир. Ҳамда сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз Аллоҳ наздида мақбулдир.
Бас, сиз Роббингизнинг ҳукмига сабр қилинг ва улардан бирор гуноҳкор ё ношукрга итоат қилманг!
Албатта, ана у кофирлар нақд дунёни яхши кўрадилар ва оғир кунни эса ортларига ташлайдилар.
Биз уларни яратдик ва барча аъзоларини мустаҳкам қилдик ва агар хоҳласак уларни ҳалок қилиб, ўринларига ўхшашларини келтирамиз.
Албатта, бу бир эслатмадир. Бас, ким хоҳласа уни қабул қилиб, Роббиси томонга йўл олади.
Эй инсонлар, хоҳишларингиз фақат Аллоҳ хоҳласагина бўлади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
У Ўзи хоҳлаган кишиларни раҳматига киритади. Золимлар учун эса аламли азобни тайёрлаб қўйгандир.