Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир У улкан Арш эгасидир.
Сиз қидирган ع ر ش масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 33 та оят мавжуд.
shiftlari, ayvonli, ayvonsiz, Arsh, ko'tarmoqda (saroylarni), Arshning, Arshni, Uning Arshi, taxt, qurgan ayvonlardan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир У улкан Арш эгасидир.
Сулаймон: “Эй зодагонлар, улар менинг ҳузуримга таслим бўлиб келишларидан олдин қайси бирингиз менга унинг тахтини келтира олади?” – деди.
Сулаймон маликани синаш учун: “Унинг тахтини танимайдиган қилиб, ўзгартириб қўйинглар, у тахтини билиб олишга йўл топадими ёки йўл топа олмайдиган кимсалардан бўладими, томоша қиламиз”, – деди.
Бас, малика келгач унга: “Сенинг тахтинг шундаймиди?” – дейилди. Билқис ҳайратланиб: “Худди ўшанинг ўзи”, – деди. Сулаймон: “Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бизларга ундан илгари илм берилган ва мусулмонлардан бўлганмиз”, – деди.
Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга бирор дўст ва шафоатчи йўқдир. Наҳотки, эслатма олмайсизлар?!
Эй Муҳаммад, сиз у кунда фаришталар Арш атрофини ўраб олган ҳолларида, Роббиларига ҳамд билан тасбеҳ айтаётганларини кўрасиз. Барчаларининг ораларида ҳақ билан ҳукм қилинди ва: “Оламларнинг Робби – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!” – дейилди.
Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги фаришталар Роббиларига ҳамд билан тасбеҳ айтадилар ва Унга иймон келтирадилар ҳамда иймон келтирган кишиларни Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайдилар. Эй Роббимиз, раҳматинг ва илминг билан ҳар бир нарсани қуршаб олгансан. Бас, тавба қилиб, йўлингга эргашган кимсаларни мағфират қил ва уларни дўзах азобидан сақлагин.
Аллоҳ юксак даражали ва Арш соҳибидир. У Ўз амри билан бандалари орасидан кимни хоҳласа, ўшанга қиёматдаги мулоқот кунидан огоҳлантириш учун руҳни нозил қилади.
Осмонлар ва Ернинг Роббиси ва Арш эгаси бўлган Аллоҳ улар сифатлаётган айбу нуқсонлардан покдир.
У осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз илми ва қудрати билан Аршни эгаллаган Зотдир. У ерга кирадиган нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган нарсаларни ҳам, осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, унга кўтариладиган яхши амал ва дуоларни ҳам билади. Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
Фаришталар осмон атрофида Аллоҳнинг амрига мунтазир бўлиб турадилар. Уларнинг устида Роббингиз Аршини у кунда саккиз фаришта кўтариб туради.
У қувватли, Аршнинг соҳиби Аллоҳ наздида мартабалидир.
Арш Эгаси ва қадри улуғдир.