Эй Муҳаммад, ўзидан аввалги илоҳий китобларни тасдиқловчи қилиб сизга ҳақиқатан, Қуръон китобни нозил қилди. Олдин Таврот ва Инжилни нозил қилган эди.
Сиз қидирган الْاِنْج۪يل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 12 та оят мавжуд.
va Injilni ham, va Injilni, va Injil, Injilni, Injil, va Injilda, Injildagi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, ўзидан аввалги илоҳий китобларни тасдиқловчи қилиб сизга ҳақиқатан, Қуръон китобни нозил қилди. Олдин Таврот ва Инжилни нозил қилган эди.
Аллоҳ Исога ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатади.
Эй ўзларига китоб туширилган аҳли китоблар! Нима учун у бизнинг динимизда эди, деб Иброҳим ҳақида тортишасизлар?! Ахир, Таврот ҳам Инжил ҳам ундан кейин нозил қилинган-ку! Шу ҳақда ақл ишлатмайсизларми?!
Пайғамбарларнинг изларидан эса ўзидан олдин нозил қилинган Тавротни тасдиқловчи қилиб, ортидан Марям ўғли Исони юбордик. Унга ичида нур ва ҳидоят бўлган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлайдиган ҳамда Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун ҳидоят манбаи ва панду насиҳат бўлган Инжилни бердик.
Инжил эгалари бўлган насронийлар ундаги Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилсинлар. Кимки Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилмас экан, ана ўшалар айнан фосиқ кимсалардир.
Агар улар Тавротга, Инжилга ва Роббилари томонидан уларга нозил қилинган Қуръон ҳукмларига тўғри амал қилганларида эди, тепаларидан ҳам, оёқ остиларидан ҳам ризқ еган бўлар эдилар. Шу билан бирга, уларнинг орасида ҳаддан ошмаган адолатли тоифа ҳам бор. Лекин улардан аксариятининг қилаётган ишлари жуда ёмондир.
Эй Расулим, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Тавротга, Инжилга ва Роббингиз томонидан сизларга нозил қилинган Қуръон ҳукмларига тўғри амал қилмагунингизгача аниқ бир дин устида эмассизлар”, – деб айтинг. Роббингиздан сизга нозил қилинган Қуръон улардан кўпчилигининг туғён ва куфрини янада орттиради. Шундай экан, кофир қавмлар учун қайғурманг.
Аллоҳ ўша кунда: “Эй Марям ўғли Исо, сенга ва волидангга берган неъматларимни хотирлагин. Ўшанда сени Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаган эдим. Одамларга бешикда эканингда ҳам, навқирон чоғингда ҳам гапирардинг. Ҳамда сенга ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатдим. Менинг изним билан лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясар, кейин унга пуфлардинг ва у Менинг изним билан ҳақиқий бир қуш бўлиб қолар эди. Менинг изним билан туғма кўр ва пес касаллигини тузатар эдинг. Менинг изним билан ўликларни ҳам тирилтира олар эдинг. Уларга очиқ-ойдин далиллар билан келганингда улар орасидаги куфр келтирган кимсалар: “Бу аниқ сеҳрдир”, – деган эдилар. Ўшанда бани Исроил авлодларининг ёмонлигидан сени тўсиб қолганимни ҳам ёдга ол”, – дейди.
У кимсалар эса ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда номи ёзилган, деб топган ва ўқиш ёзишни билмайдиган уммий – Расул ва Набийга эргашадиганлардир. Бу пайғамбар эса уларни яхши ишларни қилишга буюради ва ёмон ишлардан қайтаради. Уларга покиза ризқларни ҳалол қилади ва нопок нарсаларни ҳаром қилади. Ҳамда гарданларидаги оғир юкларни ва бўйинларидаги зиллат занжирларини улардан олиб ташлайди. Шунингдек, у кимсалар унга иймон келтирган, пайғамбарга ҳурмат бажо қилган ва унга ёрдам кўрсатганлардир. Ҳамда Расулга нозил қилинган нур бўлмиш Қуръон ҳукмларига эргашган зотлардир. Айнан ўшалар нажот топганлардир.
Шубҳасиз, Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини сотиб олди. Албатта, унинг эвазига улар учун жаннатни беради. Аллоҳ йўлида жанг қилиб, ўлдирадилар ва ёки ўлдириладилар. Бу Тавротда ҳам Инжилда ҳам Қуръонда ҳам Унинг зиммасидаги ҳақ бўлган ваъдадир. Аллоҳдан кўра аҳдига вафодорроқ ким бор?! Шундай экан, эй мўминлар, бу келишган савдоларингиздан хурсанд бўлинглар. Ана шунинг ўзи катта ютуқдир.
Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлган мўминлар кофирларга қаттиқ, ўз ораларида мўминларга нисбатан раҳм-шафқатлидирлар. Уларни доимо Аллоҳдан фазл ва розилик истаб, руку ва сажда ҳолларида кўрарсиз. Уларнинг юзларида сажда изларидан қолган белгилар бордир. Мана шу сифатлар уларнинг Тавротдаги мисолларидир. Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса, гўё уруғини ёриб чиқиб, қувватга кирадиган, йўғонлашиб ўз новдасида тик турадиган ва деҳқонларни ҳайрон қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. Бу мўминларнинг кучайиши сабабли кофирларнинг жаҳлини чиқариш учундир. Аллоҳ улардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларига мағфират ва улкан ажрни ваъда қилди.
Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Марям ўғли Исони ҳам уларнинг ортидан юбордик ва унга Инжилни бердик ҳамда унга эргашган кимсаларнинг қалбларида меҳрибонлик ва шафқат пайдо қилдик. Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз бу роҳибликни уларга ёзмаган эдик. Лекин улар ўзлари Аллоҳнинг ризолигини истаб роҳиблик қилдилар-у, сўнг унга тўла риоя қила олмадилар. Бас, улардан иймон келтирган кимсаларга мукофотларни ато қилдик. Аммо уларнинг орасида аксарияти фосиқдирлар.