Закариё ҳайрон қолиб: “Роббим, менга ўғил бола қаёқдан бўлсин?! Менга кексалик етиб қариган бўлсам, хотиним ҳам туғмас бўлса?!” – деди. Шунда унга: “Ҳа шундай, Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишини қилади”, – деди.
Сиз қидирган غ ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 13 та оят мавжуд.
o'g'lim, bir o'g'lon!, bir bola, bir bolaga, bolaga, bolaning, bir o'g'il, bir o'g'il bola, bir o'g'il bola, bir o'g'lon bola
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Закариё ҳайрон қолиб: “Роббим, менга ўғил бола қаёқдан бўлсин?! Менга кексалик етиб қариган бўлсам, хотиним ҳам туғмас бўлса?!” – деди. Шунда унга: “Ҳа шундай, Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишини қилади”, – деди.
Юсуф қудуқда қийналиб уч кун ётгач бир карвон келди. Кейин қудуқдан сув тортиб келтирувчини юбордилар ва у челагини қудуққа ташлади шунда: “Хушхабар! Ахир бу бола-ку!” – деди. Дарҳол уни сотиладиган нарсалари қатори беркитиб қўйдилар. Аллоҳ эса уларнинг қилаётган ишларини билувчи Зотдир.
Улар: “Қўрқмагин, биз фаришталармиз, сенга бир билимдон ўғил кўришинг ҳақида хушхабарини келтиряпмиз”, – дедилар.
Кейин улар яна йўлга тушдилар. Ниҳоят, бир болани учратганларида, Хизр уни ўлдирди. Мусо Хизрга қараб: “Ҳеч кимни ўлдирмаган покиза жонни ўлдирасанми?! Ҳақиқатан, жуда хунук нарса қилдинг-ку?!” – деди.
Ҳалиги ўлдирилган боланинг эса, ота-оналари мўмин кишилар эдилар. Бас, биз у бола келажакда туғён ва куфр йўлида юриб уларни қийнаб қўйишидан қўрқдик.
Энди девор эса, шу шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида улар учун бир хазина кўмилган эди. Уларнинг марҳум отаси солиҳ киши эди. Бас, Роббинг улар вояга етишгач, Роббингдан раҳмат бўлиб хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Мен бу ишларни ўзимча қилганим йўқ. Мана шу унга сабр қилишга тоқатинг етмаган нарсаларнинг таъвилидир.
Аллоҳ унга: “Эй Закариё, Биз сенга бир бола хушхабарини берамиз. Унинг исми Яҳё бўлиб, илгари унга ҳеч кимни исмдош қилмаганмиз”, – деб ваҳий қилди.
Шунда Закариё: “Эй Роббим, хотиним туғмас бўлиб қолган, ўзим эса кексаликнинг поёнига етиб қолган бўлсам, менда фарзанд қаёқдан бўлсин?” – деди.
Жаброил унга: “Қўрқма сенга зарар бермайман, мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун келган Роббингдан элчиман, холос”, – деди.
Марям унга: “Менга ҳали одамзот тегмаган бўлса, бузуқ аёл ҳам бўлмасам, менга қаёқдан фарзанд бўлсин?!” – деди.
Бас, Биз унга бир юмшоқкўнгил ўғилнинг хушхабарини бердик.
Лекин улар овқатга қўл узатишмагач, улардан хавфсирай бошлади. Шунда улар: “Қўрқмагин, биз фаришталар таом емаймиз”, – дедилар ва Иброҳимга бир билимдон ўғил кўриши ҳақидаги хушхабарни айтдилар.
Уларнинг атрофларида гўё садаф ичида яширинган дурдек пок ва хушсурат ғуломлар айланиб хизмат қилиб юради.