Яна номусини сақлаган аёл Марямни эсланг. Бас, руҳимиздан унга пуфладик ва у Исога ҳомиладор бўлди. Ҳамда уни ва ўғлини оламлар учун ибрат қилдик.
Сиз қидирган ف ر ج масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 9 та оят мавжуд.
iffatini, iffatlarini, yorilig'ini, yorilgani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Яна номусини сақлаган аёл Марямни эсланг. Бас, руҳимиздан унга пуфладик ва у Исога ҳомиладор бўлди. Ҳамда уни ва ўғлини оламлар учун ибрат қилдик.
Улар авратларини бегоналардан сақловчи кишилардир.
Эй Муҳаммад, мўминларга: “Кўзларини номаҳрам аёлларга қарашдан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар”, – деб айтинг. Мана шу улар учун энг тоза йўлдир. Албатта, Аллоҳ уларнинг нима ҳунар қилаётганларидан хабардор.
Шунингдек, мўмина аёлларга ҳам: “Кўзларини номаҳрам эркаклардан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар. Ҳамда сиртдан кўриниб турадигандан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари устига ташлаб олсинлар. Улар зеб-зийнатларини эрлари ё оталари, ё эрларининг оталари, ё ўғиллари, ё эрларининг ўғиллари, ё ўзларининг ака-укалари, ё ака-укаларининг ўғиллари, ё опа-сингилларининг ўғиллари, ё ўзлари каби аёллар, ё қўл остиларидаги чўрилар, ё жуда кексайиб ёки ақлсиз-девона бўлиб аёлларга ҳожати бўлмаган эркак хизматкор, аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган болалардан бошқаларга кўрсатмасинлар. Ҳамда яширган зийнатларини билдириб, оёқларини ерга урмасинлар”, – деб айтинг. Эй мўминлар, барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, Шояд, шунда зафар топсангиз.
Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозели эркаклар ва тавозели аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини ҳаромдан сақловчи эркаклар ва авратларини ҳаромдан сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ана улар учун Аллоҳ мағфират ва улкан мукофот тайёрлаб қўйгандир.
Ахир, улар устиларидаги осмонни – Биз уни юлдузлар билан қандай бино қилиб, безаб қўйганимизни ва унинг тешиклари йўқ эканига назар солмадиларми?!
Яна номусини пок сақлаган Имрон қизи Марямни ҳам мисол келтирди. Бас, Биз Ўз руҳимиздан унга пуфладик ва у Исога ҳомиладор бўлди. У Парвордигорининг сўзларини ва китобларини тасдиқ қилди ҳамда Аллоҳнинг амрига итоат қилувчилардан бўлди.
Улар яна авратларини зинодан сақловчидирлар,
Осмон қобиғи очилса,