Кетма-кет юборилган шамолларга қасам ичаман.
Mursalot сураси
Makkaда нозил бўлган.
29-жуз,77-сура,50 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
29-жуз,77-сура,50 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Кетма-кет юборилган шамолларга қасам ичаман.
Қаттиқ эсган бўронларга қасам бўлсин.
Булутларни ёйиб юборадиганларга қасам бўлсин.
Ҳақ билан ноҳақни ажратиб берувчиларга қасам бўлсин.
Ваҳийни ташувчилар билан қасам бўлсин.
Мўминларнинг узрини қабул қилиш ёки кофирларни огоҳлантиришга хизмат қиладиган фаришталарга ҳам.
Албатта, сизларга ваъда қилинаётган қиёмат куни воқе бўлувчидир!
Бас, қачонки, юлдузларнинг нурлари сўндирилса,
Осмон қобиғи очилса,
Тоғлар қумлар каби сочилса,
Пайғамбарларга белгиланган вақт келса, қиёмат қоим бўлади.
Пайғамбарлар ўз қавмлари билан ҳисоблашишлари қайси кунга белгиланган эди?!
Албатта ажрим кунига белгиланган.
Эй инсон, ажрим куни нима эканлигини сен қаердан ҳам биласан?!
У кунда қиёматни ёлғонга чиқарувчилар ҳолига вой бўлсин!
Ахир, Биз аввалги итоатсиз умматларни ҳалок қилмадикми?!
Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми!
Жиноятчиларни мана шундай ҳалок қиламиз!
У кунда қиёматни ёлғонга чиқарувчилар ҳолига вой бўлсин!
Ахир, Биз сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?!
Сўнгра уни пухта қарор топадиган жойда қилиб қўймадикми?!
Она қорнида маълум муддатгача.
Бас, Биз ундан инсонни яратишга қодир бўлдик. Биз нақадар қудратлимиз!
У кунда қиёматни ёлғонга чиқарувчилар ҳолига вой бўлсин!
Ахир, Биз ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми?
Тирикларни ҳам, ўликларни ҳам?!
Яна Биз Ерда баланд тоғларни пайдо қилдик ва сизларни тоғлардан оқиб тушадиган чучук сув билан суғордик.
У кунда қиёматни ёлғонга чиқарувчилар ҳолига вой бўлсин!
Қиёматда кофирларга: “Сизлар дунёдалик пайтингизда ёлғон деб юрган нарсага энди боринглар!” – дейилади.
Уч бўлакли сояга боринглар!
Ҳеч қандай салқинлик бермайдиган ва алангани ҳам тўсмайдиган соядир.
Дарвоқе, у жаҳаннам қасрдек улкан алангаларни отади.
Улар худди сариқ туяларга ўхшайди.
У кунда қиёматни ёлғонга чиқарувчилар ҳолига вой бўлсин!
Бу кунда улар сўзлай олмайдилар.
Ҳамда улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган кундир!
У кунда қиёматни ёлғонга чиқарувчилар ҳолига вой бўлсин!
Бу ажрим кунидир! Эй бу кунни ёлғон деган кимсалар, мана Биз сизларни ҳам, аввалгиларни ҳам жамладик.
Бас, агар сизларда дўзахдан қутқарадиган бирор ҳийла бўлса, Менга ўша ҳийлангизни кўрсатингизлар!
У кунда қиёматни ёлғонга чиқарувчилар ҳолига вой бўлсин!
Тақводор зотлар эса у кунда, албатта, соя-салқинлар ва булоқларда бўладилар.
Ҳамда кўнгиллари истаган мевалар ичида бўладилар.
Уларга: “Қилиб ўтган яхши амалларингиз сабабли жаннат неъматларини ёқимли иштаҳа билан еб-ичаверинглар”, – дейилади.
Албатта, Биз яхши амал қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
У кунда қиёматни ёлғонга чиқарувчилар ҳолига вой бўлсин!
Эй кофирлар, озгина вақт еб, фойдаланиб қолинглар! Зеро, сизлар жиноятчидирсизлар.
У кунда қиёматни ёлғонга чиқарувчилар ҳолига вой бўлсин!
Қачон уларга: “Руку қилинглар, намоз ўқинглар”, – дейилса, руку қилмайдилар.
У кунда қиёматни ёлғонга чиқарувчилар ҳолига вой бўлсин!
Ахир, улар Қуръондан кейин шундай улуғ китобга иймон келтирмай қандай сўзга иймон келтирардилар?!