Эй қавмим, агар уларни ёнимдан ҳайдасам, Аллоҳнинг азобидан менга ким ёрдам беради? Ахир ўйлаб кўрмайсизларми?!
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй қавмим, агар уларни ёнимдан ҳайдасам, Аллоҳнинг азобидан менга ким ёрдам беради? Ахир ўйлаб кўрмайсизларми?!
Нуҳ пайғамбарга: “Қавмингдан шу пайтгача иймон келтирганларидан бошқа энди ҳеч ким асло иймон келтирмайди. Шундай экан, уларнинг қилаётган ишлари туфайли ташвиш чекма”, – деб ваҳий қилинди.
Ҳар гал Нуҳ пайғамбар кемани ясаётганда, олдидан ўз қавмидан бўлган кофир кимсалар ўтсалар, уни масхара қилишарди. Нуҳ уларга: “Агар бугун сизлар бизнинг устимиздан кулсангиз, бас, худди сизлар кулганингиздек яқинда биз ҳам сизларнинг устингиздан куламиз”, – деди.
Бас, яқинда кимга уни хор қилувчи азоб ва устига доимий азоб тушишини билиб оласизлар.
Кофирлар ғарқ бўлгандан кейин: “Эй ер, сувингни ют ва эй осмон, ёғишни бас, қилиб ўзингни тутгин”, – дейилди. Сув орқага тортилди, илоҳий фармон адо этилди ва кема Жудий тоғи устига жойлашди. Ҳамда: “Золим қавмларга ҳалокат бўлсин!” – дейилди.
Эй Муҳаммад, булар Биз сизга Қуръонда ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. Буларни олдин сиз ҳам қавмингиз ҳам билмас эдингиз. Бас, кофирларнинг сизга етказаётган озорларига сабр қилинг. Албатта, гўзал оқибат Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учундир.
Кейин Од қабиласига биродарлари Ҳудни пайғамбар қилиб юбордик. Ҳуд пайғамбар: “Эй қавмим, фақат Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан бошқа илоҳ йўқ. Сизлар фақат турли илоҳларни ўзингиз тўқиб олувчиларсиз”, – деди.
Эй қавмим, пайғамбарлик вазифам учун унга сизлардан бирор-бир ҳақ сўрамайман. Менинг ажру мукофотим фақат мени йўқдан бор қилиб яратган Зот зиммасидадир. Ахир ақл ишлатмайсизми?!
Эй қавмим, Роббингиздан мағфират сўранг кейин Унга тавба қилинг. Шунда У осмондан ёмғир ёғдиради ва кучингизга янада қувват қўшади. Гуноҳкор бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманглар.
Шубҳасиз, мен Роббим ва Роббингиз бўлган Аллоҳга суяндим. Ер юзида ўрмалаб юрувчи ҳар бир жонивор борки, Аллоҳ унинг пешонасидан тутиб туриб тасарруф қилмоқда. Албатта, Роббим тўғри йўлдадир.
Агар сизлар иймондан юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга у билан юборилган ҳақ динни тўла-тўкис етказдим. Агар иймон келтирмасангиз, унда Роббим сизларни ҳалок қилиб ўринларингизга бошқа қавмни халифа қилиб келтиради. Сизлар эса Унга ҳеч қандай зарар етказа олмайсиз. Албатта, Роббим ҳамма нарсани қўриқловчи – Ҳафиз Зотдир.
Уларга бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат эргаштириб қўйилди. Эй одамлар, огоҳ бўлинг, албатта, Од қабиласи Роббиларига куфр келтирган эди. Ҳа, огоҳ бўлинг, Ҳуд қавмининг Од қабиласига ҳалокат бўлди.
Уларга бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат эргаштириб қўйилди. Эй одамлар, огоҳ бўлинг, албатта, Од қабиласи Роббиларига куфр келтирган эди. Ҳа, огоҳ бўлинг, Ҳуд қавмининг Од қабиласига ҳалокат бўлди.
Кейин Самуд қабиласига биродарлари Солиҳни пайғамбар қилиб юбордик. Солиҳ пайғамбар: “Эй қавмим, фақат Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан бошқа илоҳ йўқ. У сизларни Ердан пайдо қилиб, унда сизларни жойлаштирди ва уни обод этувчи қилди. Бас, Ундан мағфират тиланглар кейин Унга тавба қилинглар. Албатта, Роббим сизга шоҳ томирингиздан ҳам яқин ва дуоларни ижобат қилувчи Зотдир”, – деди.
Солиҳ уларга: “Эй қавмим, ўйлаб кўрдингизми, мен Роббим томонидан аниқ ҳужжатга эга бўлсам ва менга Ўзининг раҳмати бўлган пайғамбарликдан ато қилган бўлса-ю, шундан кейин мен У Зотга исён қилсам, у ҳолда Аллоҳнинг азобидан мени ким қутқаради. Бас, сизлар исёнга чорлашингиз билан менга зиёндан бошқа ҳеч нарсани орттирмаяпсиз”, – деди.
Эй қавмим, мана бу сизларга мўъжиза бўлиб юборилган Аллоҳнинг туяси. Бас, уни Аллоҳнинг ерида бемалол ўтлаб еб юришига қўйиб беринглар ва унга бирор-бир ёмонлик етказманглар. Акс ҳолда, сизларни яқинда бўладиган азоб тутади.
Фаришталар унга қўл узатишмаганини кўргач, Иброҳим улардан ётсиради ва улардан қаттиқ қўрқиб кетди. Улар: “Қўрқма, эй Иброҳим, фаришталар таом емайди биз Лут қавмини ҳалок қилишга юборилганмиз”, – дедилар.
Ташқарида Иброҳим пайғамбарнинг хотини Сора тик турган эди, бирдан кулиб юборди. Унга Исҳоқ номли фарзандни ва Исҳоқнинг ортидан Яъқуб исмли набирани ато этишимиз ҳақида башорат бердик.
Кейин Иброҳимдан қўрқув кетиб, унга хушхабар келгач, Биз билан Лут қавмининг ҳалокати ҳақида баҳслаша бошлади.
Лут пайғамбарнинг олдига йигитлар келганини эшитган қавми унинг ёнига халлослаб югуриб келишди. Улар олдиндан баччабозлик каби ёмон ишларни қилар эдилар. Лут ўз қавмига: “Эй қавмим, уйланишингиз учун ана у қизларимиз бор-ку, ахир улар сиз учун покизароқдир. Бас, бундай қилманглар, Аллоҳдан қўрқинглар ва меҳмонларим олдида мени шарманда қилманглар. Наҳотки орангизда бирорта тўғри одам йўқ?!” – деди.