Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг укаси Биняминни изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмлар ноумид бўлади.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг укаси Биняминни изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмлар ноумид бўлади.
Ниҳоят ўша пайғамбарлар умидсиз бўлиб: “Бизлар аниқ ёлғончи қилиндик”, – деб ўйлай бошлаганларида, уларга ёрдамимиз етиб келди. Бас, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилди. Лекин Бизнинг азобимиз жиноятчи қавмлардан орқага қайтарилмайди.
Дарҳақиқат, уларнинг ўтмиш қиссаларида ақл эгалари учун катта ибрат бор эди. Ушбу Қуръон тўқиб чиқариладиган сўз эмас, балки ўзидан олдинги самовий китобларни тасдиқловчи ва унга иймон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни батафсил баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат манбаи бўлган илоҳий китобдир.
У Зот Ерни ёйиб ва унда тоғлар ва дарёлар пайдо қилгандир. У ердаги барча мевалардан иккитадан эркак-урғочи қилиб жуфт яратгандир. У тун билан кундузни қоплайди. Албатта, бу мисолларда фикр юритадиган қавм учун далиллар бордир.
Ер юзида унумдор ва унумсиз бир-бирига қўшни тупроқ парчалари бор. Ҳамда узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаб кетган ва шохлаб кетмаган хурмолар бўлиб, барчаси бир сув билан суғорилади. Лекин бир хил сув билан суғорилса ҳам уларнинг емишларини таъмда баъзиларини баъзиларидан афзал қилиб қўямиз. Албатта, бунда ақл ишлатадиган қавм учун ибратлар бордир.
Куфр келтирган кимсалар: “Унга Роббиси томонидан бирор мўъжиза туширилса эди”, – дейдилар. Эй Муҳаммад, сиз эса фақат уларни қиёмат азобидан огоҳлантирувчисиз. Ҳар бир қавм учун ҳидоятга етакловчиси бор.
У инсоннинг олдида ҳам, орқасида ҳам таъқиб қилиб, кузатиб юрувчи фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб турадилар. Шубҳасиз, бир қавм ўзидаги ҳолатни ўзгартирмагунча Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмайди. Агарда Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни раво кўрса, бас, уни орқага қайтариб бўлмайди ва улар учун Ундан Ўзга балодан сақлаб қолувчи ҳоким йўқдир.
У инсоннинг олдида ҳам, орқасида ҳам таъқиб қилиб, кузатиб юрувчи фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб турадилар. Шубҳасиз, бир қавм ўзидаги ҳолатни ўзгартирмагунча Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмайди. Агарда Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни раво кўрса, бас, уни орқага қайтариб бўлмайди ва улар учун Ундан Ўзга балодан сақлаб қолувчи ҳоким йўқдир.
Улар Роббиларининг розилигини истаб турли машаққатларга сабр қиладиган, намозларини тўлиқ қоим қиладиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан билдирмай ва билдириб эҳсон қиладиган ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтарадиган солиҳ кимсалардир. Айнан улар учун охират диёрининг гўзал оқибати бор.
Ҳар бир жон эгасининг қилаётган ишини кузатиб турувчи Зотни ҳеч нарсага қодир бўлмаган махлуқлар билан тенглаштириш мумкинми? Улар турли нарсаларни Аллоҳга шерик қилиб олдилар. Эй Расулим, уларга: “Қани, у бутларнинг номларини ва қила оладиган ишларини айтинглар-чи? Ёки Унга Ер юзидаги билмайдиган бирон нарсасининг хабарини берасизларми?! Ёки, фақат юзаки гап билан сўзларига ишониб, сиғиниб кетаверасизларми?” – деб айтинг. Аксинча, куфр келтирган кимсаларга ўзларининг макрлари чиройли кўрсатилди ва улар ҳақ йўлдан тўсилдилар. Кимни Аллоҳ йўлдан адаштирса, унинг учун бирор ҳидоят қилувчи йўқдир.
Биз ҳар бир пайғамбарни ҳукмларимизни батафсил баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан даъват қиладиган қилиб юбордик. Бас, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани йўлдан оздиради ва хоҳлаган кишини ҳидоят қилади. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Дарҳақиқат, Биз Мусони оятларимиз билан бани Исроил қавмига юбориб унга: “Қавмингни куфр зулматларидан иймон нурига олиб чиқ ва уларга Аллоҳнинг ўтмишдаги халқлар бошига солган фалокат кунларини эслатиб қўй”, – дедик. Албатта, мана бунда ҳар бир сабрли ва шукр қилувчи киши учун аломатлар бордир.
Ўшанда Мусо ўз қавмига: “Фиръавн зодагонларининг зулмидан қутқариб сизларга нажот берган Аллоҳнинг неъматларини ёдга олинглар. Фиръавн ва унинг зодагонлари сизларга азобнинг энг ёмонини раво кўрар, ўғилларингизни қатл қилар, аёлларингизни эса бузуқ ниятда фойдаланиш учун ўлдирмай тирик қолдирар эдилар. Ана ўша пайтдаги бўлиб ўтган ҳодисаларда сизларга Роббингиз томонидан катта бир имтиҳон бўлган”, – деди.
Ёки сизларга ўзингиздан олдин ўтган Нуҳ, Од, Самуд ва улардан кейин ўтган, қавмларнинг хабари келмадими? Уларнинг ҳолатларини ва саноғини ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи билади. Уларга пайғамбарлари аниқ далиллар билан келганларида, улар қўллари билан пайғамбарларнинг оғизларини тўсиб: “Биз сизлар унга элчи қилиб юборилган динни инкор қилдик. Биз, албатта, сизлар бизни даъват қилаётган динингиздан шубҳадамиз”, – дедилар.
Аллоҳ: “Уларнинг ҳалокатидан кейин шу ерга сизларни жойлаштирамиз. Бу ваъда Менинг ҳузуримда охират кунида ҳисобот учун туришдан қўрқадиган ва Менинг огоҳлантиришимдан хавфсирайдиган кишилар учун”, – деб ваҳий юборди.
Эй одам боласи, Аллоҳнинг неъмати бўлган иймонни куфрга алмаштириб юборган ва қавмларини ўзи билан бирга ҳалокат диёрига қулатган кимсаларни кўрмадингми?!
Эй Муҳаммад, иймон келтирган бандаларимга айтинг, намозни мукаммал қоим қилсинлар ҳамда олди-сотди ва дўст-биродарчилик бўлмайдиган кун аталмиш қиёмат келмасидан олдин, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан пинҳона ва ошкора хайру эҳсон қилсинлар.
Эй Роббимиз, ҳақиқатда мен зурриётимдан ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни Байт ул-Ҳароминг ёнига, экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Эй Роббимиз, улар намозни тўлиқ қоим қилишлари учун шундай қилдим. Бас, Сен Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб қўй ва уларга турли мевалардан ризқ бер, шояд, шунда шукр қилсалар.
Эй Роббим, мени ва зурриётимдан бўлган фарзандларимни намозни тўлиқ қоим қилувчи қилгин. Эй Роббимиз, менинг дуомни қабул қил.
Эй Роббимиз, ҳамманинг ҳисоб қилинадиган қиёмат куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгин.