Улар шунда ҳам: “Шубҳасиз, бизнинг кўзларимиз боғланиб қолган, балки, бизлар сеҳрланиб қолган қавмдирмиз”, – дер эдилар.
Сиз қидирган ق و م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 660 та оят мавжуд.
to'g'ri, va qiladilar, tik turib qoldilar, va qiling, qavmiga, qavmim, qavmi uchun, qiyomat, qavmlar uchun, maqom-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар шунда ҳам: “Шубҳасиз, бизнинг кўзларимиз боғланиб қолган, балки, бизлар сеҳрланиб қолган қавмдирмиз”, – дер эдилар.
Кейин Аллоҳ: “Мана бу Менга етиб борувчи тўғри йўлдир”, – деди.
Фаришталар Иброҳимга: “Бизлар Лут пайғамбарнинг гуноҳкор қавмига уларни ҳалок қилиш учун юборилдик”, – дедилар.
Лут пайғамбар уларга: “Сизлар нотаниш қавмсиз, кимсизлар ўзи?” – деди.
Дарвоқе, ўтмишда вайрон бўлган бу шаҳарлар доимий йўл устидадир.
У сизлар учун ўша сув билан турли экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундиради. Албатта, бу бир хил сув билан турли меваларнинг етишиши ҳақида тафаккур қиладиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Аллоҳ сизларга сўнгра у бекам-кўст ҳаёт кечиришингиз учун кеча ва кундузни, қуёш ва ойни бўйсундириб қўйди. Юлдузлар ҳам Унинг амрига бўйсунгандирлар. Албатта, буларда ақл ишлатадиган қавмлар учун ибратли белгилар бордир.
Яна У сизлар учун ерда ранглари турли бўлган гуллар, ҳайвонлар, ер ости ва усти бойликлари каби нарсаларни яратиб, уларни ҳам сизларга бўйсундириб қўйди. Албатта, бунда эслатма оладиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Улар бу туҳматларини қиёмат кунида, ўзларининг гуноҳларини тўлалигича ва илмсизлик билан уларни йўлдан оздирган кимсаларнинг гуноҳларидан ҳам бир қисмини бўйинларига олиш учун айтганлар. Огоҳ бўлинглар, улар бўйнига олган бу гуноҳлар жуда ёмондир.
Сўнгра қиёмат кунида Аллоҳ уларни янада шарманда қилади ва уларга: “У бут-санамлар ҳақида мўминлар билан сиз тортишиб юрган “шерик”ларим қаерда қолишди?!” – дейди. Шунда илм берилган пайғамбар ва уламолар: “Дарҳақиқат, бугун шармандалик ва ёмон оқибат кофирларгадир”, – дейдилар.
Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан уялиб, у қизни хор қилиб олиб қолсами ёки уни тупроққа кўмиб юборсами? – деб қавмидан беркиниб юради. Огоҳ бўлинглар, уларнинг чиқараётган ҳукмлари нақадар ёмондир.
Биз сизга иймон келтирадиган қавм учун ҳидоят ва раҳмат манбаи бўлмиш китобни уларга ихтилоф қилаётган нарсаларини аниқ қилиб беришингиз учунгина нозил қилдик.
Аллоҳ осмондан сув ёғдириб, у сабабли ўлик ерга ҳаёт берди. Албатта, бунда насиҳат тинглайдиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Хурмо ва узумларнинг меваларидан эса маст қилувчи нарсалар ва гўзал ризқ оласизлар. Албатта, бунда ҳам ақл ишлатадиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Кейин ҳар хил мевалардан еб, Роббинг сенга қулай қилиб қўйган йўллардан юргин. Уларнинг қоринларидан одамлар учун унда шифо бўлган турли рангдаги асал шарбати чиқади. Албатта, бунда фикр юритадиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Аллоҳ яна бошқа икки киши ҳақида мисол келтиради: “Улардан бири ҳеч нарсага кучи етмайдиган соқов бир қулдир. Шунингдек, у хўжайинига ортиқча юк бўлиб эгаси уни қаерга юборса, бирор яхши наф келтирмайди. Шундай одам билан ўзи тўғри йўлда бўлиб ва бошқаларни ҳам адолатга буюрадиган киши тенг бўладими?!”
Осмон бўшлиғида учиб юришга бўйсундирилган қушларга қарамайдиларми?! Уларни фақат Аллоҳ тутиб турибди-ку! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун ибратли белгилар бордир.
Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизлар учун чорва ҳайвонларининг териларидан сафар қилиб кўчиб ўтадиган кунингизда ва етиб келиб жойлашадиган кунингизда уни енгил кўтариб кета оладиган чодир уйлар қилди. Ҳамда қўйларнинг жунларидан, туяларнинг юнгларидан ва эчкиларнинг қилларидан маълум бир вақтга қадар фойдаланиладиган жиҳоз ва ашёлар қилди.
Бир қавм бошқа бир қавмдан сон ёки бойлик жиҳатидан устунроқ бўлгани учун қасамларингизни бузиб уни алдов воситаси қилишингиз билан худди ўзи тўқиган нарсани пухта қилгандан кейин парчалаб бузиб юборган аёл каби бўлманглар. Албатта, Аллоҳ бу билан сизларни синаб кўради ва шубҳасиз, қиёмат кунида сизларга у ҳақида ихтилоф қилиб юрган нарсаларингизни баён қилиб беради.
Бу азобларга дучор бўлишларига сабаб уларнинг ўткинчи дунё ҳаётини охиратдан афзал билишлари ва Аллоҳнинг кофир қавмларни ҳидоят қилмаслигидир.