Шундан сўнг, Одам Роббидан тавба ва итоатга доир сўзларни ва буйруқларни қабул қилиб олди. Аллоҳ эса уни кечирди. Дарҳақиқат, У тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб ва бандаларига марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.
Сиз қидирган ك ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 75 та оят мавжуд.
so'zlar, so'zini, biz bilan gaplashishi kerak, so'zlar bilan, ularga gapirmaydi, gapirdi, bir so'zni, gapira olmasliging, bir so'z bilan, va gapiradi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шундан сўнг, Одам Роббидан тавба ва итоатга доир сўзларни ва буйруқларни қабул қилиб олди. Аллоҳ эса уни кечирди. Дарҳақиқат, У тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб ва бандаларига марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй мусулмонлар, бани Исроил авлодларини сизларга ишонишига умид қиляпсизларми?! Дарҳақиқат, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшита туриб, уни фаҳмлаб олганларидан кейин ҳам, ўзлари билиб туриб, атайин уни ўзгартирар эдилар.
Билмайдиган нодон кимсалар: “Аллоҳ бизларга тўғридан-тўғри гапирса ёки бизга бирор-бир аломат келса эди”, – дейдилар. Улардан бурунгилар ҳам худди уларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтгандилар. Уларнинг фикру хаёллари, қалблари бир-бирлариникига ўхшайди. Биз барча аломат ва оятларни тўлиқ ишонадиган одамлар учун баён қилиб берганмиз.
Бир пайтлар Иброҳимни Роббиси бир неча сўзлар ва буйруқлар билан имтиҳон қилганида, уларни батамом адо этганини эсланг. Шунда Аллоҳ: “Албатта, Мен сени одамларга йўлбошчи, имом қилмоқчиман”, – деди. Иброҳим эса: “Зурриётимдан ҳам қиласанми?” – деб сўради. Аллоҳ: “Менинг аҳдим зурриётинг орасидаги золим кимсаларгагина етиб бормайди”, – деди.
Шубҳасиз, Аллоҳ нозил қилган Таврот китобидаги Муҳаммаднинг сифатини қасддан яширадиган ва уни дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар, қоринларига, фақат дўзах оташини еган бўладилар. Аллоҳ уларга қиёмат кунида гапирмайди ва уларни гуноҳлардан тозаламайди. Шунингдек, уларга аламли азоб берилади.
Башариятга юборилган ана шу пайғамбарларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улар орасидан Аллоҳ бевосита гаплашгани ва айримларининг даражасини юқори кўтаргани ҳам бор. Марям ўғли Исо пайғамбарга мўъжизалар бердик ва уни Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаб-қувватладик. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, уларга очиқ-ойдин далиллар келгандан кейин уларнинг орқасидан келган умматлар бир-бирлари билан жанг қилмас эдилар. Лекин улар турли ихтилофларга тушдилар, улардан иймон келтирган ҳам, инкор қилган ҳам бўлди. Агар Аллоҳ истамаса эди, улар бир-бирларини ўлдирмас эдилар. Лекин Аллоҳ Ўзи истаганини қилади.
Фаришталар Закариё меҳробда намоз ўқиб турган пайтида унга: “Эй Закариё, дарҳақиқат, Аллоҳ сенга Яҳё исмли фарзанд кўриш хушхабарини бермоқда. У Аллоҳдан келадиган сўзни тасдиқ этадиган, ўз қавмига пешво бўладиган, шаҳватлардан ўзини тиядиган ҳамда солиҳ пайғамбарлардан бири бўладиган фарзанддир”, – деб нидо қилдилар.
Закариё: “Эй Роббим, хотинимнинг ҳомиладорлигига доир менга бирор бир белги кўрсат”, – деди. Аллоҳ унга: “Сенинг белгинг, соғ бўлатуриб одамлар билан уч кун гаплаша олмайсан. Улар билан, фақат имо ишора орқалигина сўзлашасан. Шунингдек, Роббингни кўп зикр қил ва туну кун унга тасбеҳ айт”, – деди.
Ўшанда фаришталарнинг: “Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўз ҳузуридан бўлган бир калиманинг хушхабарини бермоқдаки, унинг исми Марям ўғли Исо Масиҳ бўлади. У дунё ва охиратда обрўли ва Аллоҳга яқин бўлган қуллардандир”, – деганини эсланг.
У одамларга бешикда эканида ҳам, навқирон чоғида ҳам гапиради. Ҳамда солиҳ кимсалардан бўлади.
Эй Расулим, уларга: “Эй яҳудий ва насроний бўлган аҳли китоблар! Келинглар, сизу бизнинг орамизда барчамизга баробар бўлган шу сўзга келайлик. Булар: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигимиз, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимиз, Аллоҳни қўйиб бир-биримизни худолар қилиб олмаслик”, – деб айтинг. Агарда шу чақириқдан кейин ҳам юз ўгирсалар, у ҳолда уларга: “Гувоҳ бўлингизки, бизлар, шубҳасиз, мусулмонларданмиз”, – деб айтинглар.
Аллоҳга берган аҳду паймон ва қасамларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга гапирмайди ва раҳмат назари билан боқмайди. Уларни гуноҳларидан тозаламайди ҳамда улар учун аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Яҳудий бўлган кимсалар орасида калималарни ўз ўрнидан ўзгартириб айтадиганлари ҳам бор. Улар атайин тилларини буриб ва динга таъна қилган ҳолда: “Қулоғимиз билан эшитдик ва лекин қалбдан итоат қилмадик, эшит, эй сўзлари эшитилмай қолгур ва мазах қилиб “роино”, – дер эдилар. Агарда улар бу гап ўрнига: “Эшитдик ва итоат қилдик, эшитинг ва бизга ҳам назар қилинг”, – деганларида ўзлари учун яхши ҳамда энг тўғриси шу бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлаган. У яҳудийлардан, фақат кам қисмигина иймон келтиради холос.
Биз сизга илгари бир қанча пайғамбарлар ҳақида қиссаларни айтиб бердик. Ҳамда айрим пайғамбарларнинг қиссаларини эса сизга айтиб бермадик. Шунингдек, Аллоҳ Мусо билан бевосита гаплашди.
Биз сизга илгари бир қанча пайғамбарлар ҳақида қиссаларни айтиб бердик. Ҳамда айрим пайғамбарларнинг қиссаларини эса сизга айтиб бермадик. Шунингдек, Аллоҳ Мусо билан бевосита гаплашди.
Эй аҳли китоблар, Исо пайғамбарни худо деб динингизда ҳаддингиздан ошиб, чуқур кетманглар. Аллоҳ шаънига, фақат ҳақ гапни айтинглар. Марям ўғли Исо Масиҳ, албатта, Аллоҳнинг Расулидир. Ҳамда у Марямга ташлаган калимаси ва Ўзидан келган бир руҳдир. Шундай экан, Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтиринглар. Худо учтадир деманглар. Бу бўҳтон гапдан тийилинглар, шунда ўзингизга яхши бўлади. Ҳеч шак-шубҳасиз, Аллоҳ яккаю ягона илоҳдир. Субҳаналлоҳ, Унинг боласи бўлмайди, ахир, осмонлар ва Ер юзидаги барча мулк Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳаммаси учун етарли вакилдир.
Шундан кейин берган аҳдларини бузганликлари туфайли уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилиб қўйдик. Улар Тавротдаги сўзларнинг жойини ўзгартирардилар ҳамда ўзларига эслатилган ҳукмларнинг бир ҳиссасини унутдилар. Ичларидан озгина тоифадан бошқаларини доимо хиёнат қилаётган ҳолда устидан чиқаверасиз. Шундай бўлса ҳам, уларни афв этиб, кечириб тураверинг. Чунки, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчи муҳсинларни севади.
Эй Расул, оғизларида “Иймон келтирдик”, – дейдиган, лекин қалблари иймон келтирмаган мунофиқлар ва яҳудий бўлган кимсалардан куфр сари ҳаракат қилаётганлари сизни хафа қилмасин. Улар доимо ёлғонга қулоқ осувчилардир, сизнинг олдингизга келмаган бошқа бир яҳудий қавм номидан жосуслик қилиб қулоқ тутиб турувчидирлар. Улар калималарни Аллоҳ тарафидан қўйилганидан кейин жойларини ўзгартирадилар. Яҳудийлар: “Агар Муҳаммад томонидан сизларга мана бу ўзгартирилган ҳукм берилса, уни олинглар. Борди-ю ундай ҳукм берилмаса, уни тарк қилинглар”, – дейдилар. Аллоҳ кимни фитнага мубтало бўлишини хоҳласа, Аллоҳнинг иродасига қарши сиз у учун ҳеч нарса қилишга қодир эмассиз. Аллоҳ ана шундай кимсаларнинг қалбларини тозалашни истамаган. Улар учун бу дунёда шармисорлик, охиратда эса аламли азоб бордир.
Аллоҳ ўша кунда: “Эй Марям ўғли Исо, сенга ва волидангга берган неъматларимни хотирлагин. Ўшанда сени Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаган эдим. Одамларга бешикда эканингда ҳам, навқирон чоғингда ҳам гапирардинг. Ҳамда сенга ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатдим. Менинг изним билан лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясар, кейин унга пуфлардинг ва у Менинг изним билан ҳақиқий бир қуш бўлиб қолар эди. Менинг изним билан туғма кўр ва пес касаллигини тузатар эдинг. Менинг изним билан ўликларни ҳам тирилтира олар эдинг. Уларга очиқ-ойдин далиллар билан келганингда улар орасидаги куфр келтирган кимсалар: “Бу аниқ сеҳрдир”, – деган эдилар. Ўшанда бани Исроил авлодларининг ёмонлигидан сени тўсиб қолганимни ҳам ёдга ол”, – дейди.
Сиздан бурунги пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилган эдилар. Уларга ёрдамимиз келгунга қадар ёлғончига чиқарилганларига ва берилган азиятларга сабр қилдилар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи кимса йўқ. Албатта, сизга Аллоҳ томонидан пайғамбарларнинг хабарларидан бир қисми келгандир.