Лекин Роббингиз марҳамат қилган кимсалар эса бундан мустаснодир. Аллоҳ уларни шунинг учун яратгандир. Роббингизнинг “Aлбатта, жаҳаннамни кофир бўлган жин ва одамларнинг барчаси билан тўлдираман”, – деган сўзи тамоман ҳақдир.
Сиз қидирган ك ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 75 та оят мавжуд.
so'zlar, so'zini, biz bilan gaplashishi kerak, so'zlar bilan, ularga gapirmaydi, gapirdi, bir so'zni, gapira olmasliging, bir so'z bilan, va gapiradi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Лекин Роббингиз марҳамат қилган кимсалар эса бундан мустаснодир. Аллоҳ уларни шунинг учун яратгандир. Роббингизнинг “Aлбатта, жаҳаннамни кофир бўлган жин ва одамларнинг барчаси билан тўлдираман”, – деган сўзи тамоман ҳақдир.
Буларни эшитган подшоҳ: “Уни дарҳол ёнимга олиб келинг, мен уни ўзимга хос кишилардан қилиб оламан”, – деди. Юсуф келтирилиб подшоҳ у билан гаплашгач: “Сен, албатта, бугундан бошлаб бизнинг ҳузуримизда мартабали ва ишончли кишилардансан”, – деди.
Борди-ю бир Қуръон бўлиб унинг кучи билан тоғлар ўрнидан силжитилса ёки Ер парчаланадиган бўлса ёки бўлмаса ўликлар тирилиб тилга киритилса ҳам мана шу Қуръон бўлар эди. Аксинча, ишларнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Наҳотки, ҳали ҳам иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, барча одамларни ҳидоятга солар эди, деб тушунмаяптиларми? Кофир бўлганларга эса, Аллоҳнинг ваъдаси келгунча, қилган ишлари сабабли даҳшатли офат етиб тураверади ёки уларнинг юртлари яқинига фалокатлар тушиб кофирларни саросимага солиб туради. Шубҳасиз, Аллоҳ ваъдасига асло хилоф қилмайди.
Эй инсон, Аллоҳ чиройли сўз бўлган иймон калимасига қандай мисол келтирганини кўрмадингми?! У сўз худди бир яхши дарахт кабидир, унинг илдизи ер остига мустаҳкам ўрнашган, шохлари эса осмондадир.
Нопок сўз бўлган куфрнинг мисоли эса унинг илдизи ер юзасидан қўпорилиб қарор топмаган ёмон дарахтга ўхшайди.
Зотан, мушрикларнинг ўзларида ҳам ота-боболарида ҳам у ҳақида ҳеч қандай илм йўқдир. Оғизларидан чиқаётган бу сўз жуда оғирдир. Улар фақат ёлғон сўзни айтяптилар.
Эй Муҳаммад, сизга ваҳий қилинган Роббингизнинг китобини тиловат қилинг. Унинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Ундан бошқа асло ҳеч қандай паноҳни топа олмайсиз.
Эй Расулим, уларга: “Агар денгиз суви Роббимнинг илму ҳикмат сўзларини ёзиш учун сиёҳ бўлса ва ҳатто яна шунча сиёҳ келтирсак ҳам, Роббимнинг сўзлари тугашидан олдин, денгиз сувлари тугаб қолар эди”, – деб айтинг.
Эй Расулим, уларга: “Агар денгиз суви Роббимнинг илму ҳикмат сўзларини ёзиш учун сиёҳ бўлса ва ҳатто яна шунча сиёҳ келтирсак ҳам, Роббимнинг сўзлари тугашидан олдин, денгиз сувлари тугаб қолар эди”, – деб айтинг.
Кейин Закариё: “Эй Роббим, менга кампирим ҳомилали бўлганига доир бир белги қилгин”, – деди. Аллоҳ унга: “Сенинг белгинг шуки, соғ бўла туриб, уч кеча ва кундузгача тилинг тутилиб одамларга гапира олмайсан”, – деди.
Энди, еб-ичгин ва кўзинг қувонсин. Бас, агар одамзотдан бирортасини кўриб қолсанг ва у сендан савол сўраса унга: “Мен Раҳмон розилиги учун рўза тутишни назр қилганман, бас, бугун бирор инсон билан гаплашмайман”, – деб айтгин.
Шунда Марям ўзи гапирмай, боласига ишора қилди. Улар: “Бешикда бўлган гўдак билан қандай гаплашамиз”, – дедилар.
Агар Роббингиз томонидан мукофот ва жазолар қиёмат кунида бўлиши ҳақидаги сўз ва белгиланган муддат айтиб ўтилмаганда эди, уларга дарров азоб берилиши лозим эди.
Шояд, мен тарк этган дунёдаги еримда яхши амал қилсам, – дейди. Йўқ, у асло дунёга қайтарилмайди. Албатта, бу қуруқ гап бўлиб, у буни гапирувчи, холос. Уларнинг ортида, то қайта тириладиган кунларигача, икки дунё ўртасини тўсиб турадиган бир тўсиқ бордир.
Аллоҳ уларга: “Жаҳаннамда хор бўлинглар ва Менга гапирманглар”, – дейди.
Уни эшитган пайтингизда: “Бу миш-мишни гапириш биз учун жоиз эмасдир. Эй пок Роббим, бу катта бўҳтон-ку!” – десангиз бўлмасмиди?!
Қиёмат олдидан кофирларнинг устига айтилган азоб тушганида Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарамиз. Жонивор уларга одамлар оятларимизга аниқ ишонмайдиган бўлганларини айтиб беради.
Ёки Биз осмондан уларнинг Аллоҳга ширк келтиришларини тўғри деб сўзлайдиган бирор далил нозил қилдикми?!
Агар ер юзидаги барча дарахт қаламлар бўлиб, денгиз сиёҳ бўлса ва ундан сўнг яна етти денгиз ёзиш учун унга ёрдамга келса ҳам Аллоҳнинг сўзлари тугамайди. Шубҳасиз Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Кимки иззат истайдиган бўлса, бас, барча қудрат Аллоҳникидир. Ҳар бир чиройли калима У томон чиқади. Солиҳ амални эса, Аллоҳ Ўз даргоҳига кўтаради. Ёмонликлар билан макр қиладиганлар учун қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари беҳуда кетиб, ҳам ҳалок бўлади.