Куфр келтирган ва оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсалар эса ана улар дўзах эгаларидир.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Куфр келтирган ва оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсалар эса ана улар дўзах эгаларидир.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ сизлар учун ҳалол қилиб қўйган покиза нарсаларни ўзингизга ҳаром қилманглар ва ҳаддан ошманглар. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни севмайди.
Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг ҳалол ва покларини еб-ичинглар. Ўзингиз Унга иймон келтирган Аллоҳдан қўрқинглар.
Эй иймон келтирганлар, ароқ ва шароб каби маст қилувчи ичимликлар, қимор ўйнаш, бут-санамлар, фол очадиган чўплар шайтоннинг амалидан бўлган ифлос ишдир. Бас, ундан узоқлашинг шояд, шундай қилиб нажот топсангиз.
Аллоҳдан қўрққан, иймон келтирган, эзгу амалларни қилган, ман қилинганидан кейин тақво қилиб ҳаромлигига ишонган, кейин барча ҳаромлардан сақланиб, яхшилик қилган мўмин ва солиҳ ишларни амалга оширган кимсаларга тақиқланмасдан олдинги еб ичганларида гуноҳ йўқдир. Аллоҳ яхшилик қилувчи муҳсин бандаларни севади.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ ғойибона, кўрмаган ҳолда Ўзидан қўрқадиган кишиларни билиш учун эҳромда эканлигингизда қўлларингиз ва найзаларингиз уни осонликча тутиб оладиган баъзи бир ов ўлжалари билан сизларни, албатта, синаб кўради. Кимки шу ҳукмдан кейин ҳаддидан ошиб ов қилса, унга аламли азоб бордир.
Эй иймон келтирганлар, эҳромда бўлган ҳолингизда овни ўлдирманглар. Сизлардан кимда-ким уни қасддан ўлдирса унинг гарданига ўлдирган овининг қиймати баробарича хонаки ҳайвонлардан жазо бўлади. У ҳам бўлса, Каъбага юборилиб, етиб борадиган қурбонлик ҳадясидир, уни тайинлашда орангиздан икки адолатли зот ҳакамлик қилади. Ёки бўлмаса унинг миқдорича мискинларга таом улашиш ё, шу баробарида рўза тутиш каффороти бордир. Бу ҳукмларнинг бари қилмишининг машаққатини тотиб кўриш учундир. Аллоҳ ўтмишда бўлиб ўтганларни кечирди. Шундан кейин ҳам ким бу ишни такрорласа у ҳолда Аллоҳ ундан интиқом олади. Аллоҳ иззати буюк – Азиз ва золимлар учун интиқом Соҳибидир.
Эҳромда бўлсангизлар, ҳам сизлар ва йўловчилар учун фойда бўлиши учун денгиз маҳсулотларининг ови ва егуликлари ҳалол қилинди. Бироқ сизлар эҳромдалик чоғингизда қуруқликдаги ов ҳаром қилинди. Унинг ҳузурига тўпланадиган Аллоҳдан қўрқинглар.
Эй иймон келтирганлар, жавоби баён қилинганда сизларни ёмон аҳволга соладиган нарсалар ҳақида савол сўраманглар. Агарда Қуръон оятлари нозил қилинаётган пайтда улар ҳақида сўрасангизлар, сизларга у ҳақда очиб берилади кейин уни қилиш мажбурияти юклатилади. Аллоҳ ундан олдин қилган хатоларингизни кечирди. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.
Аллоҳ “баҳийра, соиба, васийла, ҳом”, – деб аталган ҳайвонлар хусусида бирор амр қилмаган. Лекин куфр келтирган кимсалар Аллоҳ шаънига ёлғон тўқияптилар. Чунки уларнинг кўпчилиги ақл ишлатмайдилар.
Эй иймон келтирганлар, сизлар ўзингизга диққат қилинглар. Модомики, ҳидоят йўлини топган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар келтира олмайдилар. Барчангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳнинг ҳузуригадир. Ўшанда Аллоҳ сизларга қилган амалларингиз хабарини беради.
Эй иймон келтирганлар, агар сизлардан бирингизга ўлим ҳолати яқинлашиб қолса, васият чоғида орангиздан икки нафар адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Агарда бошқа ерларда сафарда бўлиб ўлим мусибати сизларга етиб қолса, унда, ўзингиздан бўлмаган бошқа икки нафар кимсани гувоҳ қилинглар. У икки гувоҳни намоздан кейин ушлаб турасизлар. Агарда улар ҳақида гумон қилсангизлар, унда улар: “Қариндош бўлса ҳам, у қасамни арзимас баҳога сотмаймиз. Аллоҳнинг гувоҳлигини яширмаймиз. Агар бундай қилсак, бизлар, албатта, гуноҳкорлардан бўлиб қоламиз”, – деб Аллоҳ номига қасам ичсинлар.
Агар у икки шоҳиднинг гуноҳ иш қилиб хиёнат қилганлиги фош бўлиб қолса, унда уларнинг ўринларига мерос олишга ҳақи бўлган кимсалардан бошқа икки нафар муносиброқ киши гувоҳликка туради. Улар ҳам: “Бизнинг гувоҳлигимиз шоҳидлик учун у икковининг гувоҳлигидан кўра тўғрироқдир. Биз ҳаддимиздан ошмаганмиз акс ҳолда, биз бешак золимлардан бўлиб қоламиз”, – деб Аллоҳ номига қасам ичсинлар.
Аллоҳ ўша кунда: “Эй Марям ўғли Исо, сенга ва волидангга берган неъматларимни хотирлагин. Ўшанда сени Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаган эдим. Одамларга бешикда эканингда ҳам, навқирон чоғингда ҳам гапирардинг. Ҳамда сенга ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатдим. Менинг изним билан лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясар, кейин унга пуфлардинг ва у Менинг изним билан ҳақиқий бир қуш бўлиб қолар эди. Менинг изним билан туғма кўр ва пес касаллигини тузатар эдинг. Менинг изним билан ўликларни ҳам тирилтира олар эдинг. Уларга очиқ-ойдин далиллар билан келганингда улар орасидаги куфр келтирган кимсалар: “Бу аниқ сеҳрдир”, – деган эдилар. Ўшанда бани Исроил авлодларининг ёмонлигидан сени тўсиб қолганимни ҳам ёдга ол”, – дейди.
Осмонлару Ерни яратган, қоронғиликлар ва ёруғликни пайдо қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Шундан кейин ҳам куфр келтирган кимсалар Роббиларига бошқаларни тенглаштирмоқдалар.
Осмонлару Ерни яратган, қоронғиликлар ва ёруғликни пайдо қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Шундан кейин ҳам куфр келтирган кимсалар Роббиларига бошқаларни тенглаштирмоқдалар.
У сизларни бошида лойдан яратган кейин эса ўлим вақтини тайин қилган Зотдир. Ҳамда белгиланган яна бир ажал замони Унинг ҳузуридадир. Сизлар шундан кейин ҳам шубҳа қилмоқдасизлар.
Эй Муҳаммад, агар сизга қоғоз устига ёзилган бир китоб нозил қилиб, уни қўллари билан ушлаб кўрсалар ҳам, куфр келтирган кимсалар, албатта: “Бу аниқ сеҳрдан бошқа нарса эмас”, – деб инкор қилар эдилар.
Эй Муҳаммад, сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам мазах қилинган эди. Сўнгра улар билан масхара қилган кимсаларни шу мазах қилган ҳақиқатлари қамраб олиб ҳалок қилди.
Эй Расулим, уларга: “Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарса кимнинг мулкидир?” – деб айтинг. Кейин эса: “Барчаси Аллоҳникидир”, – денг. Аллоҳ Ўзига махлуқотлари учун марҳамат қилишни ёзди. У сизларни шак-шубҳасиз бўладиган қиёмат кунида тўплайди. Фақат ўзларига зиён қилган кимсалар иймон келтирмайдилар.