Эй Муҳаммад, куфр келтирганларга: “Агар куфрдан тўхтасалар, олдинги қилган гуноҳлари кечирилишини, борди-ю ширкка қайтсалар, у ҳолда аввалгиларнинг йўли ибрат тариқасида қандай бўлиб ўтганини”, – айтинг.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, куфр келтирганларга: “Агар куфрдан тўхтасалар, олдинги қилган гуноҳлари кечирилишини, борди-ю ширкка қайтсалар, у ҳолда аввалгиларнинг йўли ибрат тариқасида қандай бўлиб ўтганини”, – айтинг.
Эй иймон келтирганлар! Бирор бир душман тўдасига дуч келиб қолсангиз, матонат ва сабот билан туринглар. Шунингдек, Аллоҳни кўп эсга олинглар. Шояд, шунда зафар қучсангизлар.
Ўз диёрлари Маккадан кибр ва одамларга риёкорлик билан чиққан ҳамда Аллоҳнинг ҳақ йўлидан тўсадиган кофир кимсалар каби бўлманглар. Аллоҳ уларнинг қилаётган барча ишларини қамраб олувчидир.
Мунофиқлар ва қалбларида иллат бўлган кимсалар: “Ҳов анави мусулмонларнинг динлари уларни жуда мағрурлантириб юборибди”, – деганларини эсга олинг. Кимки Аллоҳга суянса, албатта, ғолибдир. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Жанг майдонида фаришталар кофир бўлганларнинг юзлари ва орқаларига уриб жонларини олаётганларини кўрганингизда эди. Малоикалар: “Куйдурувчи дўзах азобини тотинглар”, – дер эдилар.
Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, кейин эса, Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли тутиб азоблади. Албатта, Аллоҳ кучлидир ва азоби қақшатгичдир.
Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқаришгандан кейин гуноҳлари сабабли уларни ҳалок этдик ва фиръавн хонадонини денгизга ғарқ қилдик. Чунки уларнинг барчаси золим кимсалар эди.
Аллоҳнинг наздида махлуқларнинг энг ёмони, бу куфр келтирганлардир. Бас, улар иймон келтирмайдилар.
Уларнинг орасида сиз билан аҳдлашиб, сўнгра Аллоҳдан қўрқмасдан ҳар гал ўз аҳдларини бузаверадиган кимсалар ҳам бордир.
Куфр келтирган кимсалар ўзларини асло ўзиб кетган деб ўйламасинлар. Албатта, улар Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмаслар.
Агар кофирлар ҳийла қилиб сизни алдамоқчи бўлсалар, шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзи сизга кифоя қилади. У Ўз ёрдами билан мўминларни қўллаб-қувватлаган Зотдир.
Эй Пайғамбар! Мўминларни душманга қарши жангга чорланг! Агар сизлардан йигирма нафар сабрли мўмин киши бўлса, икки юз нафар душман устидан ғалаба қилади. Борди-ю сизлардан юз нафар бўлса, унда минг нафар кофир кимсаларга ғолиб келади. Бунинг сабаби эса, уларнинг фаҳмламайдиган қавм эканликларидандир.
Албатта, иймон келтирган, Маккадан Мадинага кўчиб ўтган, Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилганлар ҳамда жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар бир-бирларига ҳақиқий дўстдирлар. Аммо иймон келтирган, лекин ҳали ҳижрат қилмаганларга эса, то ҳижрат қилмагунларича, улар билан дўстлик қилиш сизлар учун жоиз эмасдир. Агар улар сизлардан дин ишларида ёрдам сўрасалар, сиз билан ўрталарида уришмаслик ҳақида аҳднома бор қавм зиддига бўлмагани ҳолда уларга ёрдам беришингиз керак. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб турувчи – Басир Зотдир.

Куфр келтирган кимсалар эса бир-бирларига дўстдирлар. Агар мўминга дўст, кофирга душман муомаласини қилмасангизлар, у ҳолда Ер юзида фитна ва катта фасод бўлиб кетади.
Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида душманга қарши курашганлар ҳамда муҳожирларга жой бериб, ёрдам қилганлар, айнан ўшалар ҳақиқий мўмин кимсалардир. Улар учун Аллоҳдан мағфират ва кенг ризқ бордир.

Кейинчалик иймон келтириб, Маккадан Мадинага кўчиб ўтган ва сизлар билан бирга душманга қарши жанг қилганлар ҳам сизлардандир. Қон-қариндошлар эса, Аллоҳнинг китобидаги ҳукмига кўра мерос олишда бир-бирларига ҳақлироқдирлар. Аллоҳ, шубҳасиз, ҳамма нарсани билиб турувчи Зотдир.
Эй мўминлар, бу Аллоҳ ва Унинг элчиси томонидан уришмаслик учун сизлар билан аҳднома қилган мушрик кимсаларга ора очиқлиги ҳақидаги эълондир.