Улар намозни тўлиқ адо этадиган, закотни ўз жойига берадиган ва охират кунига аниқ ишонадиган кимсалардир.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар намозни тўлиқ адо этадиган, закотни ўз жойига берадиган ва охират кунига аниқ ишонадиган кимсалардир.
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун неъматланиш жаннатлари бордир.
Булар Аллоҳнинг яратган махлуқотларидир. Қани, энди, эй мушриклар, сизлар Менга Ундан ўзгалар ерда нималарни яратганини кўрсатинглар-чи! Йўқ, золимлар аниқ адашувдалар!
Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга бирор дўст ва шафоатчи йўқдир. Наҳотки, эслатма олмайсизлар?!
У барча нарсани чиройли қилиб яратган Зотдир. Аллоҳ илк инсонни яратишни эса лойдан бошлади.
Эй Расулим, уларга: “Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олади, сўнгра, албатта, Роббингизга қайтариласизлар”, – деб айтинг.
Бизнинг оятларимизга фақат у билан эслатилганларида сажда қилган ҳолларида йиқиладиган ва такаббурлик қилмай ҳамд билан Роббиларига тасбеҳ айтадиган кимсаларгина иймон келтиради.
Иймон келтирган ва солиҳ амалларни бажарган кимсалар учун қилган амаллари туфайли зиёфат сифатида жаннат масканлари бўлади.
Фосиқ бўлган кимсаларнинг масканлари эса дўзахдир. Ҳар гал ундан чиқмоқчи бўлсалар, яна унга қайтариладилар ва уларга: “Ўзларингиз ёлғонга чиқарган дўзах азобини тотинглар!” – дейилади.
Фосиқ бўлган кимсаларнинг масканлари эса дўзахдир. Ҳар гал ундан чиқмоқчи бўлсалар, яна унга қайтариладилар ва уларга: “Ўзларингиз ёлғонга чиқарган дўзах азобини тотинглар!” – дейилади.
Эй Муҳаммад,уларга: “Фатҳ рўй берган кунида куфр келтирган кимсаларга иймон келтиришлари фойда бермайди ва уларга тавба учун муҳлат ҳам берилмайди”, – деб айтинг.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланглар. Ўшанда сизларга қарши турли фирқалардан иборат қўшинлар келганда Биз уларнинг устига шамол ва сизлар кўрмаган фаришталардан иборат қўшинларни юборган эдик. Аллоҳ қилаётган барча амалларингизни кўриб турувчи Зотдир.
Ўшанда мунофиқлар ва дилларида иллат бўлган кимсалар: “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган экан-да”, – деб айта бошладилар.
Эй Расулим яна, уларга: “Агар Аллоҳ сизларга ёмонликни ирода қилса ёки яхшиликни хоҳласа сизларни ким ундан тўса олади”, – деб айтинг. Улар ўзларига Аллоҳдан бошқа дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмайдилар.
Жангга келсалар ҳам сизларга нисбатан бахиллик қилиб келадилар. Бас, агар душман томонидан хавф келса, ўлим талвасасидаги кишига ўхшаб, кўзлари айланиб сиз томонга қараётганларини кўрасиз. Бас, қачонки хавф кетганда яхшилик устида очкўзлик қилиб, ўткир тиллар билан сизларга озор берадилар. Улар чиндан иймон келтирмаган эдилар. Бас, шу сабабли Аллоҳ уларнинг амалларини беҳуда кетказди ва бу иш Аллоҳга осондир.
Аллоҳ кофир фирқаларни ғазаблари билан ортларига қайтарди. Улар ҳеч қандай яхшиликка эришмадилар. Аллоҳ мўминларга жанг борасида Ўзи кифоя қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли ва қудратли Зотдир.
Аллоҳ душман гуруҳларга ёрдам берган, аҳли китобдан иборат кимсаларни ўз қалъаларидан туширди ва қалбларига қўрқув солди. Энди, сиз улардан бир гуруҳни ўлдирасизлар, бир гуруҳни эса асир оласизлар.
Эй Пайғамбарнинг аёллари, агар тақво қилсангизлар, сизлар бошқа аёлларнинг бирортаси каби эмассизлар. Бас, сизлар номаҳрам эркакларга майин сўз қилманглар, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса таъма қилиб қолади. Сўзни оддий қилиб, тўғри айтинглар.
Эй Муҳаммад, Аллоҳ ҳидоят билан неъмат берган ва сиз ҳам қулликдан озод қилиш орқали инъом қилган шахс Зайд ибн Ҳорисага: “Жуфтингни талоқ қилишга шошмай ўзингда сақлагин ва Аллоҳдан қўрққин”, – деб айтганингизни эсланг. Аллоҳ ошкор қилувчи бўлган нарсани ичингизда махфий тутардингиз ва одамларнинг иғвосидан қўрқар эдингиз, ҳолбуки, Аллоҳдан қўрқмоғингиз ҳақлироқ эди. Бас, қачонки, Зайд ундан эҳтиёжини адо этиб талоқ қилгач Биз сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо этишгач уларга уйланишларида танглик бўлмаслиги учун шундай қилдик. Аллоҳнинг амри эса қилинувчидир.
Аллоҳнинг пайғамбарга ҳалол деб фарз қилган нарсада унга танглик бўлмайди. Бу олдинги ўтган пайғамбарлар ҳақидаги Аллоҳнинг йўлидир. Аллоҳнинг амри белгиланган қадар бўлгандир.