Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг олдин қилган гуноҳларини, албатта, ўчирамиз ва уларни дунёда қилиб ўтган амалларининг энг яхшиси билан мукофотлаймиз.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг олдин қилган гуноҳларини, албатта, ўчирамиз ва уларни дунёда қилиб ўтган амалларининг энг яхшиси билан мукофотлаймиз.
Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг олдин қилган гуноҳларини, албатта, ўчирамиз ва уларни дунёда қилиб ўтган амалларининг энг яхшиси билан мукофотлаймиз.
Иймон келтирган ва яхши амал қилган кимсаларни, албатта, солиҳ бандалар қаторига киритамиз.
Албатта, Аллоҳ иймон келтирган кимсаларни ҳам, мунофиқларни ҳам яхши билади.
Кофир бўлган кимсалар иймон келтирганларга: “Бизнинг йўлимизга эргашинглар, хатоларингизни биз кўтарамиз”, – дейдилар. Ҳолбуки, уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани кўтара олувчи эмаслар. Албатта, улар ёлғончилардир.

Сизлар Аллоҳни қўйиб фақат бутларга ибодат қиляпсизлар ва уларни худо деб бўҳтон тўқияпсизлар. Аниқки, сизлар Аллоҳдан бошқага ибодат қилаётган нарсалар сизларга ризқ беришга қодир эмаслар. Бас, шундай экан, сизлар ризқни Аллоҳдан истанглар ва Унгагина ибодат қилинглар ва Унга шукр қилинглар. Сизлар, албатта, Унинг ҳузурига қайтариласизлар.
Аллоҳнинг оятларини ва Унга рўбарў бўлишни инкор қилган кимсалар, айнан ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид кимсалардир ва улар учун аламли азоб бордир.
Аллоҳдан бошқаларни дўст тутган кимсаларнинг мисоли худди ўша уйидан паноҳ истаб ин қуриб олган ўргимчакка ўхшайди. Агар ақл ишлатиб кўра билсалар, инларнинг энг заифи эса, албатта, ўргимчак инидир.
Эй мўминлар, аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат энг чиройли тарзда мунозара қилинглар. Шунингдек, уларга: “Биз ўзимизга нозил қилинган Қуръонга ҳам, сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжил китобига ҳам иймон келтирганмиз. Бизнинг илоҳимиз ҳам сизларнинг илоҳингиз ҳам бир Илоҳдир ва бизлар, фақат Унга бўйсунувчилармиз.

Эй Муҳаммад, шундай қилиб, сизга китобни нозил қилдик. Бас, Биз илгари Таврот ва Инжил китобини берган зотлар унга иймон келтирадилар. Ана у Макка аҳли орасидагиларда ҳам унга иймон келтирадиган кишилар бордир. Бизнинг оятларимизни фақат кофирлар инкор қиладилар.
Йўқ, бу Қуръон илм берилган зотларнинг қалбларидаги аниқ оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимлар инкор қиладилар.
Эй Расулим, уларга: “Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. У осмонлар ва Ердаги барча нарсани билади. Ботил нарсага иймон келтириб, Аллоҳни инкор қилган кимсалар – ана улар охиратда зиён кўрувчилардир”, деб айтинг.
Эй иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!
Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни, албатта, жаннатда тагидан анҳорлар оқиб турадиган қасрларга жойлаштирамиз. Улар у ерда мангу қоладилар. Чиройли амал қилувчиларнинг мукофоти нақадар яхшидир.
Улар мусибатларга сабр қилган ва ёлғиз Роббиларига суянадиган кимсалардир.
Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилганларни, албатта, ҳақ йўлларимизга бошлаймиз. Албатта, Аллоҳ яхши иш қилувчилар билан биргадир.
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввалги пайғамбарларни инкор қилган ва иймонсиз кетган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! Улар бу Макка кофирларидан кўра қувватлироқ бўлган ва ўз ерларини булар обод қилганидан кўра кўпроқ ишлов бериб, обод қилган эдилар-ку! Уларга ҳам ўз пайғамбарлари ҳужжатлар келтирганлар, лекин улар пайғамбарларни ёлғонга чиқаришган. Бас, Аллоҳ уларга зулм қилувчи бўлмади, лекин ҳақ йўлдан юрмай улар ўзларига зулм қилувчи бўлдилар.