Сизларни ўзингиз биладиган неъматлар билан қўллаган Зотдан қўрқинглар.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сизларни ўзингиз биладиган неъматлар билан қўллаган Зотдан қўрқинглар.
Улар ер юзида бузғунчилик қиладилар ва ҳеч нарсани ислоҳ қилмайдилар.
Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинглар.
У сизни намоз учун тураётган вақтингизда кўриб турадиган Зотдир.
Аммо иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ҳамда доим Аллоҳни кўп зикр қилган ва олдин мазлум бўлиб, кейин ғолиб бўлган кимсалар бундан мустаснодирлар. Зулм қилган кимсалар эса яқинда қандай оқибат сари кетаётганларини билиб оладилар.
Аммо иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ҳамда доим Аллоҳни кўп зикр қилган ва олдин мазлум бўлиб, кейин ғолиб бўлган кимсалар бундан мустаснодирлар. Зулм қилган кимсалар эса яқинда қандай оқибат сари кетаётганларини билиб оладилар.
Улар намозни тўлиқ адо қиладилар, ҳақдорларга закотни берадилар ва охиратга аниқ ишонадилар.
Албатта, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг қилаётган амалларини ўзларига чиройли кўрсатиб қўйганмиз. Бас, улар туғёнларида тентираб юраверадилар.
Ана ўшалар учун дунёда ҳам азобнинг энг ёмони бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўрувчилардир.
Қасамки, Биз Довуд ва Сулаймонга етук билим ато қилдик ва у икковлари: “Бизларни кўпгина мўмин бандаларидан афзал қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин!” – дедилар.
Сулаймон унинг бу сўзидан кулиб, табассум қилди ва: “Эй Роббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ қилгин ва мени Ўз фазлинг билан солиҳ бандаларинг қаторига киритгин!” – деди.
Ахир осмонлар ва Ердаги барча сирларни ошкор қиладиган ҳамда сизлар яширадиган ва ошкор қиладиган барча нарсаларни биладиган Аллоҳга сажда қилмайдиларми?!
Китобдан илми бор бўлган бир зот эса: “Мен уни кўзингни очиб юмгунингча сенга келтираман”, – деди. Кейин Сулаймон у тахтнинг олдида турганини кўргач: “Бу Роббимнинг шукр қиламанми ёки ношукрлик қиламанми, имтиҳон қилиш учун берган фазлидандир. Ким шукр қилса, бас, албатта, у фақат ўзи учун шукр қилади. Кимки ношукрлик қилса, бас, албатта, Роббим ҳамма нарсадан беҳожат ва улуғ Зотдир”, – деди.
Сулаймон маликани синаш учун: “Унинг тахтини танимайдиган қилиб, ўзгартириб қўйинглар, у тахтини билиб олишга йўл топадими ёки йўл топа олмайдиган кимсалардан бўладими, томоша қиламиз”, – деди.
Иймон келтирган ва Аллоҳдан қўрқадиган кимсаларга эса нажот бердик.
Эй Муҳаммад: “Аллоҳга ҳамд ва пайғамбарлик учун танлаган бандаларига салом бўлсин! Аллоҳ яхшироқми ёки улар шерик қилаётган нарсаларими?!” – деб айтинг.
Куфр келтирган кимсалар: “Биз ва ота-боболаримиз тупроққа айланиб кетганимизда яна қабрларимиздан қайта тирилиб чиқарилувчимизми?!” – дейдилар.
Уларга: “Балки, сизлар ошиқаётган азобнинг баъзиси аллақачон сизларга яқин келиб қолгандир”, – деб айтинг.
Албатта, бу Қуръон бани Исроил авлодига улар у ҳақида ихтилоф қилаётган нарсаларнинг кўпини қисса қилиб беради.
Сиз тоғларни кўриб қимирламасдан қотиб турувчи, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутларнинг сузиб юришидек сузиб юрадилар. Бу барча нарсани пухта қилган Зот бўлмиш Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, У сизлар қилаётган барча ишлардан хабардордир.