Эй Муҳаммад, уларга: “Мен мана шу Макка шаҳрининг Роббисига ибодат қилишга буюрилганман. Аллоҳ бу шаҳарни ҳурматли қилди ва барча нарса ёлғиз Уникидир! Мен мусулмонлардан бўлишга буюрилганман.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен мана шу Макка шаҳрининг Роббисига ибодат қилишга буюрилганман. Аллоҳ бу шаҳарни ҳурматли қилди ва барча нарса ёлғиз Уникидир! Мен мусулмонлардан бўлишга буюрилганман.
Биз эса у ерда хорланган кишиларга беминнат неъмат беришни, уларни хорликдан чиқариб, йўлбошчи зотларга айлантиришни ва уларни фиръавн мулкига меросхўр қилишни истаймиз.
Кунларнинг бирида Мусо пешин вақтида аҳолиси ғафлатда бўлган пайтда шаҳарга кирган эди. У ерда икки кишини ўзаро урушаётганини кўрди. Улардан бири Мусонинг ўз гуруҳидан ва униси эса душман томонидан бўлган қибтий кимса эди. Шунда Мусонинг гуруҳидан бўлган киши ундан душманига қарши ёрдам сўради. Шунда Мусо уни бир мушт уриб, ўлдириб қўйди. Сўнг қилиб қўйган ишидан афсус қилиб: “Бу шайтоннинг ишидандир. Албатта, у аниқ йўлдан адаштирувчи душмандир”, – деди.

Мусо эртаси куни қўрққан ҳолида атрофга аланглаб кетаётган эди. Кеча ундан ёрдам сўраган кимса яна уни ёрдамга чақирар эди. Мусо унга: “Чиндан ҳам сен аниқ гумроҳсан!” – деди.
Шунда ҳам Мусо икковига душман бўлган у қибтий кимсани ажратиб олмоқчи бўлганида бани Исроиллик одам бақириб: “Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби бугун мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сен фақат ер юзида жабр қилувчи бўлмоқчисан. Сен ислоҳ қилувчилардан бўлишни хоҳламайсан”, – деди.
Биз Қуръондан илгари китоб берган яҳудий ва насронийларнинг мўминлари унга иймон келтирадилар.
Аллоҳ қиёмат куни уларга: “Сизлар худо деб ўйлаб юрган шерикларим қани?!” – деб нидо қилади.
Устиларига азоб ҳақидаги сўз муқаррар бўлган кимсалар: “Эй Роббимиз, ана у биз йўлдан оздирган кимсаларни ҳам худди ўзимиз озган каби йўлдан оздирганмиз. Энди, Сени олдингда ўзимизни оқлаяпмиз. Улар аслида бизга ибодат қилмаган эдилар”,– дейдилар.

Кейин Қорун қавмининг олдига зебу зийнати билан чиқиб келди. Ўткинчи дунё ҳаётини истайдиган кимсалар: “Эҳ, қани, энди бизларга ҳам Қорунга берилган нарсалар берилса эди. Ростдан ҳам у улкан насиба эгасидир”, – дедилар.
Илм берилган кишилар эса: “Сизларнинг ҳолингизга вой бўлсин! Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган киши учун Аллоҳнинг савоби яхшироқдир. Унга фақат сабрли кишилар эришадилар”, – дедилар.
Кечагина унинг ўрнини орзу қилганлар: “Во ажаб, Аллоҳ бандаларидан ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб, хоҳлаганининг ризқини тор қилиб қўяр экан-да! Агар Аллоҳ бизларга лутф қилмаганида, бизларни ҳам ерга юттирган бўлар эди. Во ажаб, кофирлар нажот топмас экан-да!” – деб қолдилар.
Биз ўша охират диёрини ер юзида кибр ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун яратамиз. Оқибат эса, тақводор кимсаларникидир!
Ким Унинг ҳузурига яхшилик билан келса, бас, унга ундан яхшироқ мукофот берилади. Ким бир ёмонлик билан келса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазо оладилар.
Эй Муҳаммад, албатта, сизга ушбу Қуръонни фарз қилган Зот, шак-шубҳасиз, сизни яна Маккадаги қайтиб бориладиган жойга ҳам қайтарувчидир. Эй Расулим уларга: “Роббим ҳидоят билан келган кимсани ҳам ва очиқ-ойдин залолатдаги кимсани ҳам жуда яхши билувчидир”, деб айтинг.
Биз улардан олдинги иймонли кишиларни ҳам синовдан ўтказганмиз. Бас, бу синов орқали Аллоҳ иймонида содиқ кишиларни ҳам билади, шунингдек, ёлғончиларни ҳам аниқ билади.
Биз улардан олдинги иймонли кишиларни ҳам синовдан ўтказганмиз. Бас, бу синов орқали Аллоҳ иймонида содиқ кишиларни ҳам билади, шунингдек, ёлғончиларни ҳам аниқ билади.
Ёки ёмон ишларни қиладиган кимсалар Бизнинг жазоимиздан қочиб қолишни ўйлайдиларми?! Улар қандай ҳам ёмон ҳукм чиқарадилар!