Кейин охиратда Аллоҳнинг оятларини ёлғон дейиш ва уларнинг устидан кулиш билан ўзларига ёмонлик қилган кимсаларнинг оқибати янада ёмонроқ бўлди.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Кейин охиратда Аллоҳнинг оятларини ёлғон дейиш ва уларнинг устидан кулиш билан ўзларига ёмонлик қилган кимсаларнинг оқибати янада ёмонроқ бўлди.
Бас, аммо иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар жаннат боғларида шодланадилар.
Аммо куфр келтирган кимсалар, оятларимизни ҳамда охиратга дуч келишни инкор қилган кимсалар эса, улар доимий азобга ҳозир қилингандирлар.
У илк бор борлиқни яратиб, сўнгра қиёмат куни Ўзи уни яна қайта яратадиган Зотдир. У Зотга буларни қилиш жуда осондир. Осмонлар ва Ердаги энг олий сифат Уникидир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Аксинча, зулм қилган кимсалар ҳеч қандай илмсиз ҳавойи нафсларига эргашдилар. Бас, Аллоҳ йўлдан оздирган кимсани ким ҳам ҳидоят қила олади?! Улар учун охиратда ёрдам берувчилар ҳам бўлмайди.
Бас, эй Муҳаммад, юзингизни доимо тўғри бўлган Ислом динида тутинг. Аллоҳнинг инсонларни унинг устида яратган табиий хилқатини сақланглар. Аллоҳнинг яратган махлуқотларида ўзгартириш йўқдир. Энг тўғри дин шудир! Лекин одамларнинг аксарияти буни билмайдилар.
Динларини бўлиб юбориб, турли фирқаларга ажралган мушрик кимсалардан бўлманг. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар.
Бас, қариндош, мискинлар ва мусофир ҳақини хайру-эҳсон қилиш билан адо қилинг. Ана шу Аллоҳнинг розилигини истайдиганлар учун яхши амалдир. Айнан мана шундай одамлар охиратда нажот топувчидирлар.
Аллоҳ аввал сизларни яратган, сўнгра сизларни турли неъматлар билан ризқлантирган, сўнгра ажалингиз етгач вафот эттирадиган, кейин қиёматда яна қайта тирилтирадиган Зотдир! Сизлар сиғинаётган шерикларингиз ичида булардан бирортасини қила оладигани бор-ми?! Аллоҳ уларнинг келтираётган ширкларидан пок ва олийдир.
Одамларнинг ўз қўллари билан қилган ёмон ишлари туфайли қуруқлик ва денгизда ҳар хил бузғунчиликлар ўртага чиқди. Бу уларнинг ўз қилмишларидан тавба қилиб қайтишлари учун қилган баъзи ёмон ишларининг жазосини уларга тоттириш учундир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ер юзида сайр қилинглар, бас, олдингиларнинг оқибати қандай ёмон бўлганига назар солинглар. Уларнинг аксарияти мушриклардан эди”, – деб айтинг.
Бу ажрлар Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларни Ўз фазлидан мукофатлаши учундир. Шубҳасиз, У кофирларни севмайди.
Эй Муҳаммад, Биз сиздан олдин ҳам пайғамбарларни ўз қавмларига юборганмиз. Бас, элчиларимиз уларга аниқ ҳужжатларни келтирганлар. Жиноят қилганлардан эса интиқом олганмиз. Мўминларга ғалаба бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган.
Аллоҳ шамолларни юбориб, булутларни қўзғатадиган Зотдир. Бас, у булутларни осмонда хоҳлаганича ёяди кейин уни бўлак-бўлак қилгач, уни орасидан ёмғир сизиб чиқишини кўрасиз. Бас, қачонки у ёмғирни бандаларидан хоҳлаган кишисига етказганда, улар бирдан хурсанд бўлиб кетадилар.
Аллоҳ шундай Зотдирки, сизларни аввал заиф гўдак ҳолида яртди. Сўнгра заифликдан кейин қувват пайдо қилди. Куч-қувватли қилгандан кейин яна заифлик ва қариликни пайдо қилди. Аллоҳ холаган нарсани яратади. У барча нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳар нарсага кучи етувчи Қодир Зотдир.
Шунда ўзларига Аллоҳ томонидан илм ва иймон берилган зотлар: “Аниқки, сизлар Аллоҳнинг Лавҳ ул-Маҳфузда ёзиб қўйганидек, тирилиш кунигача турдинглар. Бас, энди мана бу тирилиш кунидир. Лекин сизлар буни ҳақ эканини билмас эдинглар”, – дейдилар.
Ана ўша кунда зулм қилган кимсаларга узрлари фойда бермайди ва улардан Аллоҳ рози бўладиган амалларга қайтиш ҳам талаб қилинмайди.
Биз ушбу Қуръонда одамлар учун ҳар турли мисолларни келтирдик. Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар сиз, уларга ўзлари талаб қилган мўъжизани келтирсангиз ҳам, албатта, куфр келтирган кимсалар: “Сизлар, албатта, ёлғончисизлар”, – дейдилар.
Аллоҳ ҳақиқатни билмайдиган кимсаларнинг дилларини ана шундай қилиб тамғалаб қўяди.
Бас, эй Муҳаммад, уларнинг озорларига сабр қилинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Охиратга ишонмайдиган кимсалар сизни суст деб ҳисобламасинлар.