Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра шубҳа қилмаган ҳамда моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлардир. Айнан ўшалар иймонларида содиқдирлар.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра шубҳа қилмаган ҳамда моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлардир. Айнан ўшалар иймонларида содиқдирлар.
У Аллоҳ билан бошқа сохта илоҳларни шерик қиган эди, уни қаттиқ азобга йўлиқтиринглар.
Улар жаҳолат ботқоғида адашиб юрувчи кимсалардир.
Ўшанда уларга: “Синовингизни тотинглар! Сизлар дунёда эканингизда уни шоштирган нарса мана шудир!” – дейилади.
Биз кофирларни ҳалок қилганимиздан сўнг аламли азобдан қўрқадиган кимсаларнинг ибрат олишлари учун у жойда белги қолдирдик.
Худди шунингдек, Макка мушрикларидан аввалги кофирларга бирор пайғамбар келса, улар ҳам, албатта, уни сеҳргар ёки мажнун, дер эдилар.
Бас, золимлар учун, шубҳасиз, худди илгари ўтган кофир дўстларининг насибалари каби азобдан насиба бордир. Бас, улар Менинг азобимга шошилмасинлар.
Бас, куфр келтирган кимсаларга азоб ваъда қилинаётган кунларидан ҳалокат бўлсин!
Бас, куфр келтирган кимсаларга азоб ваъда қилинаётган кунларидан ҳалокат бўлсин!
Улар залолатга шўнғиб, бепарво ўйнаб юрадиган кимсалардир.
У кунда уларга: “Сизлар ёлғон деб юрган дўзах мана шудир”, – дейилади.
Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга ўша зурриётларини қўшиб, уларга қилган амалларидан бирор нарсани ҳам камайтирмаймиз. Ҳар бир киши ўзи касб қилган иши билан гаровга олинувчидир.
Балки, улар сизни ҳалок қилиш учун бирор ҳийла қилмоқчидирлар?! Ундай бўлса, ўша куфр келтирган кимсаларнинг ўзлари ҳийлага гирифтор бўлувчидир.
Бас, эй Муҳаммад, сиз уларни, то ўзлари ҳалок қилинадиган кунларига йўлиққунларича, қўйиб беринг.
Албатта, зулм қилган кимсалар учун у қиёмат кунидан олдин мана шу дунёда ҳам азоблар бордир. Лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Шубҳасиз, охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар фаришталарни аёл номи билан атайдилар.
Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир! У ёмонлик қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолайди ва чиройли амал қилган зотларни гўзал жаннат билан мукофотлайди.
Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир! У ёмонлик қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолайди ва чиройли амал қилган зотларни гўзал жаннат билан мукофотлайди.
Жаннат аҳли кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан ҳам йироқ юрадиган кимсалардир. Албатта, Роббингиз мағфирати кенг бўлган Зотдир. У Одамни ер тупроғидан пайдо қилган пайтиданоқ ва сизлар оналарингиз қорнида ҳомила бўлган вақтдаёқ сизларни яхши билувчидир. Бас, сизлар ўзларингизни оқламай қўяқолинглар! У тақводор кишиларни яхши билувчидир.
Эй Муҳаммад, юз ўгириб кетган кимсани кўрдингизми?!