Эй иймон келтирганлар, агар сизлар дин йўлида ҳаракат қилиб, Аллоҳга ёрдам берсангиз. У зот ҳам сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй иймон келтирганлар, агар сизлар дин йўлида ҳаракат қилиб, Аллоҳга ёрдам берсангиз. У зот ҳам сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади.
Куфр келтирган кимсалар учун эса ҳалокат бўлади ва Аллоҳ уларнинг амалларини зое кетказур.
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввалги иймонсиз кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? Аллоҳ уларни яксон қилди-ку! Кофирларга ҳам шунга ўхшаш оқибатлар бўлади.
Бу, албатта, Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўсти эканидан ва албатта, кофирларга ҳеч қандай ҳомий йўқлигидандир.
Албатта, Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади. Куфр келтирган кимсалар эса дунё лаззатларидан фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичадилар ва охирида дўзах уларнинг жойларидир.

Эй Муҳаммад, сизни Макка шаҳридан ҳайдаб чиқарганларнинг аҳлидан кўра аҳолиси қувватлироқ бўлган қанчадан-қанча шаҳарни ҳалок қилганмиз. Бас, уларга бирор ёрдамчи бўлмаган.
Аллоҳдан қўрқадиган тақводорлар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли шуки, унда мазаси айнимас сувдан иборат дарёлар, таъми ўзгармайдиган сутдан иборат анҳорлар, ичувчилар учун лаззатли майдан бўлган дарёлар ва мусаффо асалдан иборат анҳорлар бордир. Улар учун у ерда барча мевалардан ва Роббилари томонидан мағфират бордир. Ана шундай кимсалар дўзахда мангу қоладиган ва қайноқ сув билан суғорилганда ичакларини тилка-пора қилиб ташлайдиган кофирлар каби бўладимилар?!
Эй Муҳаммад, у мунофиқларнинг орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар сизга қулоқ солиб туради-да, ҳузурингиздан чиққач, илм берилган зотлар устидан масхара қилиб: “Ҳозиргина Муҳаммад нима деди?” – деб айтадилар. Ана ўшалар Аллоҳ дилларини муҳрлаб қўйган ва ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашган кимсалардир.

Аллоҳ ҳидоят топганларнинг ҳидоятини янада зиёда қилади ва ҳаром нарсалардан тийилиш учун уларга тақволарини беради.
Иймон келтирган кимсалар: “Жиҳодга буюрилган бирор сура нозил қилинса эди”, – дейдилар. Бас, қачонки, у ҳақида қатъий бир сура нозил қилиниб, унда жанг зикр қилинса, дилларида касаллик бўлган кимсаларнинг сизга худди ўлимдан қўрқиб беҳуш бўлиб қолган кимсанинг назаридек қараётганларини кўрасиз. Ҳолбуки, улар учун сизга итоат қилиш лойиқроқ эди.

Ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлаган. Бас, уларнинг қулоқларини ҳақни эшитишдан кар, кўзларини эса сўқир қилиб қўйган.
Чиндан ҳам, ўзларига ҳидоят йўли аниқ бўлганидан кейин яна ортларига қайтиб кетган кимсаларга шайтон бу ишларни чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун пуч орзуларни узайтириб қўйди.
Бу куфрга қайтишларига сабаб – уларнинг Аллоҳ нозил қилган Қуръонни ёмон кўрган кимсаларга: “Биз айрим ишларда сизларга итоат қиламиз”, – деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган сирларини билади.
Ёки қалбларида маънавий касаллик бўлган кимсалар Аллоҳ уларнинг мўминларга нисбатан бўлган дилларидаги адоватларини ошкор қилмайди, деб ўйладиларми?!
Албатта, куфр келтирган ва бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлидан тўсган ҳамда ўзларига ҳидоят йўли аниқ бўлганидан кейин яна Пайғамбарга қаршилик қилган кимсалар, Аллоҳга бирор зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларнинг пайғамбарга қаршилик қилиш йўлидаги барча ишларини беҳуда кетказади.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинглар ва Пайғамбарга итоат этинглар. Мунофиқлик йўлига кириш билан қилган амалларингизни зое қилманглар.
Албатта, куфр келтирган ва бошқаларни ҳам Аллоҳ йўлидан тўсган, кейин кофир ҳолларида ўлган кимсаларни Аллоҳ асло мағфират қилмайди.