Ёки мана бу ҳақир ва нутқини аниқ баён қила олмайдиган кимсадан мен яхшироқ эмасманми?!
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ёки мана бу ҳақир ва нутқини аниқ баён қила олмайдиган кимсадан мен яхшироқ эмасманми?!
Исо очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келган пайтда: “Шубҳасиз, мен сизларга ҳикмат билан ўзларингиз ихтилоф қилаётган айрим нарсаларни баён қилиб бериш учун келдим. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар”, – деди.
Сўнгра насронийлар ичидан чиққан гуруҳлар Исо хусусида ўзаро ихтилоф қилдилар. Зулм қилганларнинг ҳолига аламли кун азобидан вой бўлсин!
Сизлар оятларимизга иймон келтирган ва мусулмонлардан бўлгансиз.
Мана шу дунёда қилиб ўтган амалларингиз сабабли у сизга мерос қилиб берилган жаннатдир.
Бас, эй Расулим, ҳозирча уларни ўз ҳолига қўйиб тарк қилинг. Улар, то ўзларига ваъда қилинган қиёмат кунга дуч келгунларича, гуноҳга ботиб, ўз дунёларида ўйнаб юраверсинлар.
У осмонда ҳам илоҳ, ерда ҳам илоҳ бўлган Зотдир. У ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Осмонлар ва Ер ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг ҳукмронлигига эга бўлган Зот баракатлидир. Қиёмат соати ҳақидаги илми ҳам ёлғиз Унинг ҳузуридадир ва барчангиз Унгагина қайтариласизлар.
Аллоҳни қўйиб сиғинаётган нарсалари қиёмат куни шафоат қилишга эга бўла олмайдилар. Фақат ўзлари билган ҳолларида ҳақ билан гувоҳлик берган кишиларгина шафоат қилишга изн оладилар.
Улар куч-қувватда яхшироқми ёки Туббаъ қавми ва улардан аввалги кимсаларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Чунки, улар гуноҳкор қавм эдилар.
Мана бу Қуръон ҳидоят манбаидир. Роббиларининг оятларига куфр келтирган кимсалар учун эса қақшатқич аламдан иборат азоб бордир.
Аллоҳ сизларга денгизни унда Ўз амри билан кемалар юриши учун ва Унинг фазлидан истакда бўлишингиз учун беминнат хизматкор қилиб қўйди. Шоядки, бу неъматлар учун шукр қилсангизлар.
Эй Муҳаммад, иймон келтирган кимсаларга: “Аллоҳнинг кунларидан умидвор бўлмайдиганларни кечириб юбораверсинлар”, – деб айтинг. Токи Аллоҳ кечиримли қавмни қилган ишлари сабабидан мукофотласин.
Эй Муҳаммад, иймон келтирган кимсаларга: “Аллоҳнинг кунларидан умидвор бўлмайдиганларни кечириб юбораверсинлар”, – деб айтинг. Токи Аллоҳ кечиримли қавмни қилган ишлари сабабидан мукофотласин.
Эй Муҳаммад, кейин, Биз сизни дин ишида шариатга тайин қилдик. Бас, унга эргашинг ва ҳақни билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг.
Наҳотки ёмонликларни касб қилганлар ўзларини иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини ўйладилар?! Улар нақадар ёмон ҳукм чиқармоқдалар!
Наҳотки ёмонликларни касб қилганлар ўзларини иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини ўйладилар?! Улар нақадар ёмон ҳукм чиқармоқдалар!
Бас, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар эса, уларни Роббилари раҳмати бўлган жаннатга киритади. Ана шунинг ўзи очиқ-ойдин ютуқдир.
Аммо куфр келтирган кимсаларга: “Ахир, сизларга дунёда экалигингизда оятларим тиловат қилинмаганми?! Бас, сизлар кибрландингиз ва гуноҳкор қавмлардан бўлдингиз”, – дейилади.
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ҳикмат ва қиёматгача белгиланган маълум муддат билан яратдик. Куфр келтирган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчидирлар.