У бандаларидан тавбани қабул қиладиган, ёмонликларни афв этадиган ва қилаётган ишларингизнинг барчасини биладиган Зотдир.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У бандаларидан тавбани қабул қиладиган, ёмонликларни афв этадиган ва қилаётган ишларингизнинг барчасини биладиган Зотдир.
У иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг дуоларини ижобат қилади ва уларга Ўз фазлидан зиёда қилади. Кофирлар учун эса шиддатли азоб бордир.
У қурғоқчилик туфайли одамлар умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз раҳматини кенг қилиб ёядиган Зотдир. У бандаларига дўст – Валий ва мақтовга сазовор Ҳамид Зотдир.
Оятларимиз ҳақида тортишадиган кимсалар ўзлари учун Аллоҳнинг азобидан қочиб қутуладиган жой йўқ эканини билиб олсинлар!
Сизга берилган нарсалар ўткинчи дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Иймон келтирган ва Роббиларига суянадиган кимсалар учун Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса дунё матоларидан яхшироқ ва боқийроқдир.
Улар катта гуноҳлардан ва фаҳш ишлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган кимсалардир.
Улар Роббиларининг ҳар бир амрига ижобат этган ва намозни тўлиқ адо этган зотлардир. Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат билан бўлади ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан муҳтожларга эҳсон қиладилар.
Улар ўзларига тажовуз қилинганда унга қарши курашиб, ғолиб бўладиган зотлардир.
Фақат одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақлик билан тажовузкорлик қиладиган кимсаларни айблаб жазолашгагина йўл бордир. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир.
Уларнинг хорликдан бошлари эгилган ва дўзахга кўз қирлари билан қараган ҳолларида унга кўндаланг қилинаётганларини кўрасиз. Иймон келтирган зотлар: “Албатта, ҳақиқий зиён кўрувчилар қиёмат кунида ўзларига, аҳли оилаларига зиён қилган кимсалардир”, – дейдилар. Огоҳ бўлингларки, золимлар доимий азобдадирлар.
Уларнинг хорликдан бошлари эгилган ва дўзахга кўз қирлари билан қараган ҳолларида унга кўндаланг қилинаётганларини кўрасиз. Иймон келтирган зотлар: “Албатта, ҳақиқий зиён кўрувчилар қиёмат кунида ўзларига, аҳли оилаларига зиён қилган кимсалардир”, – дейдилар. Огоҳ бўлингларки, золимлар доимий азобдадирлар.
Бу йўл осмонлардаги ва Ер юзидаги барча нарса Уники бўлган Аллоҳнинг йўлидир. Огоҳ бўлингларки, барча ишлар албатта, Аллоҳга қайтади.
Ўша Зот сизлар учун ерни бешик қилиб қўйган ва сафарларингизда кўзлаган манзилларингизга йўл топишингиз учун унда турли йўлларни пайдо қилди.
У Зот осмондан аниқ ўлчов билан сув ёғдирди. Бас, Биз бу сув билан сувсизликдан ўлган шаҳарларни тирилтирдик. Сизлар ҳам қиёмат кунида қабрларингиздан мана шу тарзда чиқариласизлар.
У Зот мавжудотлардан барча жуфтларни яратди ва сизлар учун кемалар ва чорва ҳайвонларидан сизлар минадиган нарсаларни пайдо қилди.
Токи сизлар уларнинг устига ўрнашиб олиб минасизлар. Кейин унга ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб: “Бизларга бу уловни бўйсундириб қўйган Зот айб ва нуқсонлардан покдир. Ваҳоланки, бизлар бунга қодир эмас эдик”, – дейсизлар.
Раҳмоннинг бандалари бўлган фаришталарни мушриклар қизлар дедилар. Ёки мушриклар уларнинг яратилишига гувоҳ бўлганмидилар?! Ундай бўлса уларнинг бу гувоҳликлари, албатта, ёзиб қўйилади ва улар қиёмат кунида сўроқ қилинадилар.
Мен фақат мени яратган Зотга ибодат қиламан. Бас, У мени ҳақ динга ҳидоят қилади.
Ёки Биз уларга ваъда қилган азобни ҳаётлик чоғингиздаёқ сизга кўрсатамиз. Шубҳасиз, Биз уларга азоб беришга қодирмиз.
Бас, ўзингизга ваҳий қилинган Қуръонни маҳкам тутинг. Албатта, сиз тўғри йўлдасиз!