У иймонларига яна иймон қўшилиши учун мўминларнинг қалбларига сокинлик туширган Зотдир. Осмонлар ва Ернинг фаришталар ва жонзотлардан иборат қўшинлари фақат Аллоҳникидир. Аллоҳ барча нарсани билувчи ва ҳикматли Зотдир.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У иймонларига яна иймон қўшилиши учун мўминларнинг қалбларига сокинлик туширган Зотдир. Осмонлар ва Ернинг фаришталар ва жонзотлардан иборат қўшинлари фақат Аллоҳникидир. Аллоҳ барча нарсани билувчи ва ҳикматли Зотдир.
Эй Муҳаммад, ҳақиқатан, сизга байъат қиладиганлар, албатта, Аллоҳга байъат қилган бўладилар. Аллоҳнинг қудрат қўли уларнинг қўллари узрадир. Бас, кимки ўз аҳдини бузса, бас, фақат ўз зарарига бузган бўлади. Кимки Аллоҳ билан аҳдлашган нарсасига вафо қилса, у ҳолда Аллоҳ унга улкан мукофот беради.
Агар куфр келтирган кимсалар сулҳ тузиш ўрнига сизлар билан жанг қилганларида, албатта, улар ортларига қараб қочган бўлар эдилар. Сўнгра улар ўзларига дўст ҳам ёрдамчи топа олмас эдилар.
Бу Аллоҳнинг аввалдан келаётган суннатидир. Аллоҳнинг йўлига эса ўзгартириш топа олмайсиз.
У Зот Макканинг ичида сизларни у мушрикларининг устига ғолиб қилганидан кейин уларнинг қўлларини сизлардан, сизларнинг қўлларингизни улардан тўсиб, сулҳ қилдиргандир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингизни кўриб турувчидир.
Улар, куфр келтирган ва сизларни Масжид ул-Ҳаромдан қурбонлиқ қилиш учун олган ҳадяни ушланиб, ўз жойига етишидан тўсган кимсалардир. Агар Маккада сиз билмаган мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бўлмаса эди, уларни билмай мушриклардан деб ўйлаб бостириб ҳалок қилганингиз туфайли зиён етиши бўлмаганида, Аллоҳ сизларни Маккага юриш қилишдан тўсмаган бўлар эди. Аллоҳ хоҳлаганини Ўз раҳматига киритиши учун уларни мушриклар қаторида ҳалок бўлиб кетишларидан асраб сизларни жанг қилишдан тўсди. Агар мўминлар ажралиб олганларида, албатта улардан куфр келтирган кимсаларни аламли азоб билан азоблаган бўлар эдик.

Ўшанда куфр келтирган кимсалар қалбларига қизиққонликни – жоҳилият қизиққонлигини жойлаганларида, Аллоҳ Ўз пайғамбарининг ва мўминларнинг устига хотиржамлигини туширди. Ҳамда уларга тақво калимасини лозим кўрди. Улар ўша тақво калимасига жуда ҳақли ва лойиқ эдилар. Аллоҳ барча нарсани билувчи Зотдир.
У Ўз Пайғамбари Муҳаммадни ҳидоят ва ҳақ дин бўлган Ислом билан, уни барча динларга ғолиб қилиши учун юборган Зотдир. Аллоҳнинг Ўзи ушбу ваъданинг рўёбга чиқишига етарли гувоҳдир.
Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлган мўминлар кофирларга қаттиқ, ўз ораларида мўминларга нисбатан раҳм-шафқатлидирлар. Уларни доимо Аллоҳдан фазл ва розилик истаб, руку ва сажда ҳолларида кўрарсиз. Уларнинг юзларида сажда изларидан қолган белгилар бордир. Мана шу сифатлар уларнинг Тавротдаги мисолларидир. Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса, гўё уруғини ёриб чиқиб, қувватга кирадиган, йўғонлашиб ўз новдасида тик турадиган ва деҳқонларни ҳайрон қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. Бу мўминларнинг кучайиши сабабли кофирларнинг жаҳлини чиқариш учундир. Аллоҳ улардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларига мағфират ва улкан ажрни ваъда қилди.

Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари олдида унинг изнисиз бирор сўз айтманг ёки бирон ишда улардан олдин ўтманглар. Аллоҳдан қўрқинглар, албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Эй иймон келтирган кимсалар, яхши амалларингиз ўзингиз сезмаган ҳолингизда зое бўлиб кетмаслиги учун сизлар овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва у билан бир-бирларингизга баланд овоз билан гапиргандек юқори овоз билан сўзлашманглар.
Аллоҳнинг Пайғамбари ҳузурида овозларини паст қилган кимсалар – айнан ўшалар Аллоҳ уларнинг қалбларини тақво учун имтиҳон қилган кимсалардир. Улар учун мағфират ва улкан мукофот бордир.
Аллоҳнинг Пайғамбари ҳузурида овозларини паст қилган кимсалар – айнан ўшалар Аллоҳ уларнинг қалбларини тақво учун имтиҳон қилган кимсалардир. Улар учун мағфират ва улкан мукофот бордир.
Эй Муҳаммад, албатта, аёлларингиз яшайдиган ҳужралар орқасидан туриб, сизни чақирадиган кимсаларнинг кўплари ақл ишлатмайдилар.
Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар ҳақиқий ҳолатни билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, кейин қилган ишларингиздан пушаймон бўлмаслигингиз учун у хабарни аниқлаб кўринглар.
Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ қилинглар. Бас, агар улардан бири, иккинчисининг устига тажовузкорлик қилса, бас, то тажовузкор тоифа Аллоҳнинг амрига қайтгунча, сизлар тажовуз қилган тоифа билан урушинглар. Агар у тоифа тажовузкорликдан қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан тузатиб қўйинглар ва адолат қилинглар. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади.
Эй иймон келтирган кимсалар, сизлардан бўлган бир қавм бошқа бир мўмин қавмни масхара қилмасин. Эҳтимолки, масхара қилинган қавм улардан яхшироқ бўлсалар. Яна сизлардан бўлган аёллар ҳам бошқа аёлларни масхара қилмасинлар. Эҳтимолки, масхара қилинган аёллар улардан яхшироқ бўлсалар. Бир-бирларингизни мазах қилманглар ва бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир.
Эй иймон келтирганлар, кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир! Ўзгаларнинг айбини излаб жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, шундайми?! Аллоҳдан қўрқинглар! Шубҳасиз, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.