Албатта, Аллоҳ Ўзининг йўлида худди жипслашган бинолардек саф тортиб, жанг қиладиган кимсаларни севади.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, Аллоҳ Ўзининг йўлида худди жипслашган бинолардек саф тортиб, жанг қиладиган кимсаларни севади.
Гарчи мушриклар ёқтирмаса ҳам, У пайғамбари Муҳаммадни ҳидоят ва ҳақ дин билан уни барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, сизларни жаҳаннамнинг аламли азобидан қутқарадиган бир тижоратга далолат қилайми?
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг ёрдамчилари бўлинглар. Худди Марям ўғли Исо ҳаворийларга: “Аллоҳ йўлига даъват қилишимда ким менинг ёрдамчиларим бўлади?” – деганидек. Ҳаворийлар Исога: “Биз Аллоҳнинг дини йўлида ёрдам берувчилармиз”, – дедилар. Бас, Исроил авлодидан бир тоифа Исо пайғамбарга иймон келтирди ва бир тоифа куфр келтирди. Бас, Биз иймон келтирган кимсаларни душманларига қарши қўллаб-қувватладик Натижада, улар ғолиб бўлдилар.

У Зот омий кишилар орасига ўзларидан бўлган, уларга Унинг оятларини тиловат қиладиган, уларни ширк ва куфрдан поклайдиган ҳамда уларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган бир пайғамбарни юборган Зотдир. Ҳақиқатан, улар пайғамбар келишидан олдин очиқ-ойдин залолатда эдилар.
Таврот юклатилган, сўнгра унга амал қилмай кўтара олмаган кимсаларнинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ золимлар қавмини ҳидоят қилмайди.

Эй Муҳаммад уларга: “Эй яҳудий бўлганлар, агар сизлар бошқа одамларни эмас, фақат ўзларингизни Аллоҳнинг дўстлари деб даъво қилсангизлар, бас, агар шу даъволарингизда ростгўй бўлсангизлар, унда ўлимни орзу қилиб кўринглар-чи?” – деб айтинг.
Эй Расулим уларга: “Сизлар қочаётган ўлим, албатта, сизларга йўлиқувчидир! Сўнгра сизлар яширин ва ошкора нарсаларни билувчи Аллоҳга қайтариласизлар. Бас, У Зот қиёматда сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини беради”, – деб айтинг.
Эй иймон келтирганлар, қачонки, жума кунидаги намозга азон чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари шошилинглар ва савдо-сотиқни тарк қилинглар! Агар билсангиз, мана шу иш ўзингиз учун яхшидир.
Мунофиқлар ўзларининг эргашувчиларига: “Аллоҳнинг пайғамбари ҳузуридаги кишиларга эҳсон қилманглар, токи улар тарқалиб кетсинлар”, – дейдиган кимсалардир. Ҳолбуки, осмонлар ва Ер хазиналари фақат Аллоҳникидир. Лекин мунофиқлар буни англамайдилар.
Эй мўминлар, мол-дунёларингиз ҳам фарзандларингиз ҳам сизларни Аллоҳнинг зикридан ва Унга ибодат қилишдан чалғитиб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир.
У сизларни яратган Зотдир. Бас, сизлардан баъзиларингиз кофир ва сизлардан баъзиларингиз мўминдир. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
Эй Макка кофирлари, сизларга олдин куфр келтириб, сўнг шу дунёдаёқ ўз ишларининг зиёнини тотган кимсаларнинг хабари келмадими?! Яна уларга охиратда аламли азоб ҳам бордир.
Куфр келтирган кимсалар ўзларини ҳеч қачон қайта тирилмаймиз, деб гумон қилдилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Йўқ! Роббимга қасамки, албатта, қайта тирилтириласизлар, сўнгра, албатта, сизларга қилган барча амалларингизнинг хабари берилади. Бу иш Аллоҳга осондир”, – деб айтинг.
Бас, сизлар Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва Биз нозил қилган нурга иймон келтиринглар. Аллоҳ барча қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Куфр келтирган ва оятларимизни инкор қилган кимсалар – ана ўшалар дўзах аҳли бўлиб, у ерда мангу қолувчидирлар. У қандай ҳам ёмон борар жойдир.
Эй иймон келтирганлар, албатта, хотинларингиз ва фарзандларингиздан сизларга душман чиқадиганлари ҳам бордир. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар! Агар сизлар уларни афв қилсангизлар, хуш муомала қилсангизлар ва кечирсангизлар, у ҳолда, албатта, Аллоҳ ҳам мағфиратли ва раҳмлидир.
Аллоҳ уларга охиратда ҳам қаттиқ азобни тайёрлаб қўйган. Бас, эй иймон келтирган ақл эгалари, Аллоҳдан қўрқинглар. Ҳақиқатан, Аллоҳ сизларга эслатма бўлиб келган Қуръонни нозил қилди.