Осмонлардаги ва Ердаги барча нарса Аллоҳга тасбеҳ айтади. Ҳукмронлик фақат Уникидир ва ҳамд ёлғиз Унга хосдир. У ҳар нарсага қодир Зотдир.
Tag'obun сураси
Madinaда нозил бўлган.
28-жуз,64-сура,18 оятдан иборатMadinaда нозил бўлган.
28-жуз,64-сура,18 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Осмонлардаги ва Ердаги барча нарса Аллоҳга тасбеҳ айтади. Ҳукмронлик фақат Уникидир ва ҳамд ёлғиз Унга хосдир. У ҳар нарсага қодир Зотдир.
Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, мўминлар фақат Аллоҳга таваккул қилсинлар.
Аллоҳ махфий ва ошкора ишларни билувчи, қудрат ва ҳикмат соҳибидир.
У сизларни яратган Зотдир. Бас, сизлардан баъзиларингиз кофир ва сизлардан баъзиларингиз мўминдир. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
У осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан яратди ва сизларга сурат берди шу билан бирга суратларингизни гўзал қилди. Қайтиш фақат Унинг ҳузуригадир.
У осмонлар ва Ердаги барча нарсани билади. Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Эй Макка кофирлари, сизларга олдин куфр келтириб, сўнг шу дунёдаёқ ўз ишларининг зиёнини тотган кимсаларнинг хабари келмадими?! Яна уларга охиратда аламли азоб ҳам бордир.
Бунга сабаб, уларга пайғамбарлари аниқ ҳужжатларни келтирганларида, улар: “Бизларни ўзимизга ўхшаган башар фарзандлари ҳидоят қиладиларми?!” – деб, куфр келтирганликлари ва иймондан юз ўгириб кетганларидир. Шунда Аллоҳ беҳожат эканини кўрсатди. Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний ва мақтовга лойиқ – Ҳамид Зотдир.
Куфр келтирган кимсалар ўзларини ҳеч қачон қайта тирилмаймиз, деб гумон қилдилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Йўқ! Роббимга қасамки, албатта, қайта тирилтириласизлар, сўнгра, албатта, сизларга қилган барча амалларингизнинг хабари берилади. Бу иш Аллоҳга осондир”, – деб айтинг.
Бас, сизлар Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва Биз нозил қилган нурга иймон келтиринглар. Аллоҳ барча қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Аллоҳ сизларни тўплайдиган “жамланиш куни”ни эсланглар! Бу одамлар ўзаро алданиб қоладиган кундир. Кимки Аллоҳга иймон келтирган ва яхши амал қилган бўлса, Аллоҳ унинг ёмонликларини ўчиради ва уни остидан анҳорлар оқиб турадиган, абадий қолинадиган жаннатларга киритади. Бу эса улкан мукофотдир.
Куфр келтирган ва оятларимизни инкор қилган кимсалар – ана ўшалар дўзах аҳли бўлиб, у ерда мангу қолувчидирлар. У қандай ҳам ёмон борар жойдир.
Инсонга бирор мусибат етган бўлса, албатта, у Аллоҳнинг изни билан етади. Кимки иймон келтирса, Аллоҳ унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилади. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир.
Аллоҳга итоат қилинглар ва Пайғамбарга бўйсунинглар. Бас, агар итоатдан юз ўгирсангиз, у ҳолда билингки, Бизнинг пайғамбар зиммасида фақат ваҳийларимизни сизларга аниқ етказиш бор, холос.
Эй иймон келтирганлар, албатта, хотинларингиз ва фарзандларингиздан сизларга душман чиқадиганлари ҳам бордир. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар! Агар сизлар уларни афв қилсангизлар, хуш муомала қилсангизлар ва кечирсангизлар, у ҳолда, албатта, Аллоҳ ҳам мағфиратли ва раҳмлидир.
Мол-давлатларингиз ва фарзандларингиз фақат бир синовдир. Аллоҳнинг ҳузурида эса улкан ажр бордир.
Бас, қўлингиздан келганича Аллоҳга тақво қилинглар, насиҳатга қулоқ тутинг, итоат қилинг ва муҳтожларга эҳсон қилинглар. Мана шу ўзингиз учун яхшироқдир. Кимки ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, бас, айнан ўшалар зафар топувчилардир.
Агар сизлар Аллоҳ йўлига муҳтожларга “қарзи ҳасана” берсангиз, У сизларга уни бир неча баробар қилиб қайтаради ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ кўплаб савоб берувчи – Шакур ва бандаларига меҳрибон – Ҳалим Зотдир.