Вақтики тун уни қоплаганда бир юлдузни кўриб: “Балки, мана шу менинг Роббимдир”, – деди. Юлдуз ботиб кетгач, у: “Мен ботиб кетувчиларни севмайман”, – деди.
Сиз қидирган ك و ك ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 5 та оят мавжуд.
bir yulduz, yulduz, yulduzlar bilan, yulduzlar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Вақтики тун уни қоплаганда бир юлдузни кўриб: “Балки, мана шу менинг Роббимдир”, – деди. Юлдуз ботиб кетгач, у: “Мен ботиб кетувчиларни севмайман”, – деди.
Эй Расулим, “Юсуф ўз отаси Яъқуб пайғамбарга: “Эй отажон, мен тушимда ўн битта юлдуз, қуёш ва ойнинг менга сажда қилаётган ҳолларида кўрдим”, – деб айтганини эсланг.
Аллоҳ осмонлар ва Ернинг нуридир. Унинг борлиқда акс этган нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ эса бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан бўлган юлдузга ўхшайди. У чироқ шарқий ҳам ғарбий ҳам бўлмаган коинотнинг қоқ марказидаги муборак зайтун дарахтининг ёғидан ёқилади. Унинг ёғи мусаффо бўлганидан, гарчи унга олов тегмаса ҳам атрофни ёритиб юборгудек бўлади. Агар олов тегиб кетса нур устига аъло нур бўлади. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилади. Аллоҳ одамлар ибрат олиши учун мана шундай мисолларни келтиради. Аллоҳ барча нарсани билиб турувчидир.
Дарҳақиқат, Биз дунё осмонини юлдузлар билан зийнатлаб қўйдик.
Юлдузлар ҳар тарафга сочилганида