Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлардан хушнуддирлар. Ҳамда ҳали ортларидан етиб келмаган ҳаётдаги биродарларига охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва ғам-ташвиш ҳам чекмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар.
Сиз қидирган ل ح ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 6 та оят мавжуд.
hali yetishmagan(lar)ga, va meni qo'sh, qo'shganingiz, qo'shdik, qo'shilmagan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлардан хушнуддирлар. Ҳамда ҳали ортларидан етиб келмаган ҳаётдаги биродарларига охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва ғам-ташвиш ҳам чекмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар.
Эй Роббим, дарҳақиқат, менга подшоҳликни бердинг ва яна тушларнинг таъвил ва таъбирларидан таълим бердинг. Эй осмонлар ва Ерни яратувчи Зот, Сен бу дунёда ҳам охиратда ҳам менинг Эгамдирсан. Умрим тугаганда мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин.
Эй Роббим, менга ҳикмат ато этгин ва мени солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин.
Яна мушрикларга: “У Зотга қўшиб олган шерикларингизни менга кўрсатинлар-чи?! Йўқ, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир”, – деб айтинг.
Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга ўша зурриётларини қўшиб, уларга қилган амалларидан бирор нарсани ҳам камайтирмаймиз. Ҳар бир киши ўзи касб қилган иши билан гаровга олинувчидир.
Аллоҳ Муҳаммадни яна улардан бошқаларга – дунёга кейин келиб уларга етиша олмаган инсонлар учун ҳам юборди. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.