Эй Роббимиз, бизни ҳидоятга солганингдан кейин қалбларимизни тўғри йўлдан оғдирма ва бизларга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Шубҳасиз, Сен барча неъматларни берувчи – Ваҳҳоб Зотсан.
Сиз қидирган ل د ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 18 та оят мавжуд.
huzuridan, o'z huzuri-, huzurimiz-, tomonidan, huzuridan (tushirdi), huzurimizdan, mening tomonimdan, o'z huzurimizdan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Роббимиз, бизни ҳидоятга солганингдан кейин қалбларимизни тўғри йўлдан оғдирма ва бизларга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Шубҳасиз, Сен барча неъматларни берувчи – Ваҳҳоб Зотсан.
Мана шу ерда Закариё Роббига дуо қилиб: “Роббим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза зурриёт ато айла! Албатта, Сен дуоларни эшитувчисан”, – деди.
Албатта, Аллоҳ ҳеч кимга бир зарра миқдорича ҳам зулм қилмайди. Агар заррача яхшилик қилинган бўлса, унинг савобини бир неча баробар кўпайтиради. Ҳамда Ўз ҳузуридан улуғ ажр-мукофот ато этади.
Шунда Биз уларга Ўз ҳузуримиздан улкан мукофот берган бўлар эдик.
Эй аҳли иймон, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида эркаклар, аёллар ва болалардан ожиз қолганларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар? Ахир у чорасиз кимсалар: “Эй Роббимиз, бизларни аҳолиси золим бўлган бу шаҳардан чиқаргин. Бизларга Ўз томонингдан бир дўст ва Ўз ҳузурингдан бизларга ёрдам берувчиларни ато қилгин”, – деб айтмоқдалар.
Эй аҳли иймон, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида эркаклар, аёллар ва болалардан ожиз қолганларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар? Ахир у чорасиз кимсалар: “Эй Роббимиз, бизларни аҳолиси золим бўлган бу шаҳардан чиқаргин. Бизларга Ўз томонингдан бир дўст ва Ўз ҳузурингдан бизларга ёрдам берувчиларни ато қилгин”, – деб айтмоқдалар.
Алиф, Лом, Ро. Бу оятлари мустаҳкам қилинган, сўнгра ҳикмат соҳиби – Ҳаким ва барча нарсалардан хабардор бўлган – Хобир Зот томонидан батафсил баён қилинган китобдир.
Яна дуо қилиб: “Эй Роббим, мени қабрдаги кирадиган жойимга гуноҳларим кечирилган ҳолда содиқлик билан киритгин ва қайта чиқадиган жойимдан ҳам содиқлик билан чиқаргин. Менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато қил”, – деб айт.
Қуръон ҳақ ва тўғридир. Ўз ҳузуридан келадиган қаттиқ азоб билан огоҳлантириш ва яхши ишларни қиладиган мўминларга чиройли мукофот хушхабарини бериш учун нозил бўлган.
Қачонки, йигитлар ғорга паноҳ истаб бориб: “Эй Роббимиз, бизларга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва мақсадимизга эришишимиз учун бу ишимизни бизларга осон қилгин”, – дедилар.
Кейин у ерда бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ато қилган ва Ўз ҳузуримиздан илм берган эдик.
Шунда Мусо: “Агар бундан кейин ҳам сендан бирор нарса ҳақида сўрасам, мени ўзингга ҳамроҳ қилмагин. Чунки мен томондан узрда меъёрга етган бўласан”, – деди.
Менинг ортимда қоладиган қариндошларимнинг динга даъватни тўхтатиб қўйишларидан қўрқаман. Хотиним эса туғмас бўлиб қолган. Энди, Сен Ўз даргоҳингдан менга ёрдамчи бўлган бир фарзанд бер.
Шунингдек, унга Ўз даргоҳимиздан меҳрибонлик ҳамда поклик ато қилдик ва у тақводор бўлди.
Эй Муҳаммад, сизга ўтиб кетган қавмлар хабарларини шу тарзда қисса қилиб берамиз. Шунингдек, сизга ўз даргоҳимиздан зикр бўлмиш Қуръонни келтирдик.
Иймону, кўнгилхушлик қилишни хоҳлаганимизда эди, Биз уни Ўз томонимиздан қилган бўлар эдик.
Эй Муҳаммад, албатта, сизга бу Қуръон ўта ҳикматли ва ўта билувчи Зот томонидан берилади.
Қурайш кофирлари: “Эй Муҳаммад, агар бизлар сен билан бирга тўғри йўлга эргашсак, еримиздан тортиб олинамиз”, – дейдилар. Ахир, Биз уларга осойишта Ҳарамни макон қилиб бермадикми?! Барча нарсанинг ҳосиллари Бизнинг даргоҳимиздан ризқ бўлиб у ерга йиғилади-ку! Лекин одамларнинг кўпчилиги бу ҳақиқатни билмайдилар.