Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида икки тоифага бўлиниб олдингиз. Ахир, Аллоҳ уларни қилмишлари туфайли яна эски ҳолларига қайтариб қўйган-ку! Энди сизлар Аллоҳ Ўзи адаштирган кимсаларни тўғри йўлга солмоқчимисизлар? Билиб қўйинглар, агар Аллоҳ кимни ҳақ йўлдан адаштирган бўлса, унга сира ўнгланиши учун йўл топа олмайсиз.

