Улар учун жаҳаннамда устиларидан ҳам остиларидан ҳам оловдан бўлган соябонлар бордир. Бу бўлажак азоб билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитади. Эй бандаларим, Мендан қўрқинглар!
Сиз қидирган لَهُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 417 та оят мавжуд.
Ular uchun bor, ularga bor, ularga, ularni, ular uchun bor, o'zlariga, ularning, ular uchun, va bor, va ular uchun bor
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар учун жаҳаннамда устиларидан ҳам остиларидан ҳам оловдан бўлган соябонлар бордир. Бу бўлажак азоб билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитади. Эй бандаларим, Мендан қўрқинглар!
Шайтонга ибодат қилишдан четда бўлган ва Аллоҳга тавба қилиб қайтган зотлар учун жаннат хушхабари бордир. Бас, эй Муҳаммад, Менинг шундай бандаларимга хушхабар беринг.
Лекин Роббиларидан қўрққан зотлар учун жаннатда устма-уст қурилган хоналар бўлиб, уларнинг остидан анҳорлар оқиб туради. Бу Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ ваъдага асло хилоф қилмайди.
Улар учун Роббилари ҳузуридаги жаннатда хоҳлаган нарсалари бордир. Бу яхши амал қилувчиларнинг мукофотидир.
Агар золим кимсалар учун ердаги барча нарса ва у билан бирга яна унинг баробарича нарса бўлса, албатта, улар қиёмат кунидаги азобнинг ёмонлигидан, ўша нарсаларни тўлов қилиб юборган бўлар эдилар. Чунки қиёматда уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар намоён бўлади.
Уларга ўзлари касб қилган ёмонликлари ошкор бўлди ва уларни дунёда масхара қилиб ўтган нарса ўраб олди.
Куфр келтирган кимсалар гуруҳ-гуруҳ қилиниб, жаҳаннамга ҳайдалади. Унга етиб келган пайтларида унинг эшиклари очилади ва жаҳаннам қўриқчилари уларга: “Сизларга ичингиздан Роббингизнинг оятларини тиловат қилиб берадиган ва сизларни ушбу кунингизга рўбарў бўлишдан огоҳлантирадиган пайғамбарлар келмаганмиди?!” – дейдилар. Улар: “Ҳа, келганлар, лекин азоблаш сўзи кофирлар устига муқаррар бўлгандир”, – дейдилар.
Роббиларидан қўрққан зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга олиб бориладилар. Унга етиб келган пайтларида унинг эшиклари очилади ва жаннат қўриқчилари уларга: “Сизларга салом бўлсин! Хуш келдингиз! Энди, унга мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда киринглар”, – дейдилар.
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввал ўтган иймонсиз кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Улар Макка мушрикларидан кўра кучлироқ ва ер юзида қолдирган асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари туфайли тутди. Уларга Аллоҳдан ўзга бирорта азобдан сақловчи бўлмади.
У кунда золимларга узрлари фойда бермайди. Уларга лаънат бўлади ва уларга дўзахдан энг ёмон жой бўлади.
У кунда золимларга узрлари фойда бермайди. Уларга лаънат бўлади ва уларга дўзахдан энг ёмон жой бўлади.
Сўнгра уларга: “Сизлар ширк келтириб ўтган нарсаларингиз қаерда қолди?!” – дейилади.
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар учун битмас-туганмас ажрлар бордир!
Энди, агар азобга сабр қила олсалар, мана, дўзах уларнинг жойидир. Агар ортга қайтишни талаб қилсалар, бас, улар ортга қайтарилувчилардан эмаслар.
Биз дунёда улар учун тўғри йўлдан оздирадиган яқин дўстлар бириктириб қўйдик. Бас, бу дўстлар уларга олдиларидаги ва орқаларидаги гуноҳ ишларни чиройли қилиб кўрсатдилар. Уларга ҳам, инсу жиндан иборат ўзларидан аввалги яшаб ўтган умматлар қаторида, азоб ҳақидаги сўз муқаррар бўлди. Ҳақиқатан, улар зиён кўрувчи бўлдилар.
Биз дунёда улар учун тўғри йўлдан оздирадиган яқин дўстлар бириктириб қўйдик. Бас, бу дўстлар уларга олдиларидаги ва орқаларидаги гуноҳ ишларни чиройли қилиб кўрсатдилар. Уларга ҳам, инсу жиндан иборат ўзларидан аввалги яшаб ўтган умматлар қаторида, азоб ҳақидаги сўз муқаррар бўлди. Ҳақиқатан, улар зиён кўрувчи бўлдилар.
Бу азоб Аллоҳ душманларининг жазоси бўлган дўзахдир. Оятларимизни инкор қилганларининг жазоси сифатида уларга у ерда мангулик диёри бордир.
Ўзлари олдин илтижо қилиб ўтган нарсалари улардан ғойиб бўлди. Улар ўзлари учун Аллоҳнинг азобидан қочадиган бирор жой йўқ эканлигига тўлиқ ишондилар.
Уларга Қуръон Аллоҳ томонидан нозил қилинган ҳақ китоб эканлиги маълум бўлгунича, Биз уларга атрофда ва ўзларидаги қудратимизга далолат қиладиган оятларимизни яқинда кўрсатамиз. Ахир уларга Роббингизнинг, албатта, У барча нарсага гувоҳ экани кифоя қилмайдими?!
Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, инсонларни бир миллат қилган бўлар эди. Лекин У Ўзи хоҳлаган кишиларни Ўз раҳмати бўлган жаннатга киритади. Золимлар учун эса, бирор дўст ва ёрдам берувчи ҳам йўқдир.