Яна Биз уларга ўша кемага ўхшаш минадиган бошқа улов воситаларини ҳам яратдик.
Сиз қидирган لَهُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 417 та оят мавжуд.
Ular uchun bor, ularga bor, ularga, ularni, ular uchun bor, o'zlariga, ularning, ular uchun, va bor, va ular uchun bor
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Яна Биз уларга ўша кемага ўхшаш минадиган бошқа улов воситаларини ҳам яратдик.
Агар хоҳласак, уларни сувга ғарқ қиламиз-да, сўнг улар учун бирор ёрдамчи ҳам бўлмайди ва улар ҳалокатдан қутқарилмайдилар.
Агарда уларга: “Раҳм қилинишингиз учун олдингиздаги охират азобидан ва ортингиздаги дунё мусибатларидан қўрқинглар”, – дейилса, парво қилмайдилар.
Агар уларга: “Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан муҳтожларга эҳсон қилинглар”, – дейилса, куфр келтирган кимсалар иймон келтирганларга истеҳзо билан: “Агар Аллоҳ хоҳласа, уни Ўзи едирадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сизлар, аниқ залолатдасизлар”, – дейдилар.
Улар учун у ерда турли мевалар ва уларнинг истаган нарсалари мавжуддир.
Улар учун у ерда турли мевалар ва уларнинг истаган нарсалари мавжуддир.
Биз улар учун қудрат қўлимиз билан қилган чорва ҳайвонларини яратиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Мана улар ўша ҳайвонларга эгадирлар.
Биз ўша ҳайвонларни уларга бўйсундириб қўйдик. Ана у ҳайвонлардан минадиганлари ҳам ва улардан сўйиб ейдиганлари ҳам бор.
Яна улар учун ўша ҳайвонларда бошқа турли фойдалар ва сут-қаймоқ каби ичимликлар ҳам бор. Ахир, шукр қилмайдиларми?!
Сохта илоҳлари уларга ёрдам беришга кучлари етмайди. Ҳолбуки, улар бу бутлар учун хизматга шай турган лашкар каби эдилар.
Ҳайдалган ҳолда уларга доимий азоб бордир.
Чунки уларга: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”,дейилганда, такаббурлик қилар эдилар.
Ана улар учун маълум ризқ бордир.
Сўнгра, бунинг устига, уларга қайноқ сувдан аралаштириш ҳам бордир.
Эй Муҳаммад, Макка кофирларидан сўранг-чи, қизлар Роббингизники-ю, ўғиллар уларникими?!
Сўзимиз, албатта, уларнинг нусрат топувчилар бўлишидир.
Шубҳасиз, пайғамбарлар ва мўминлардан бўлган лашкарларимиз – улар ғолибдирлар.
Ёки осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсаларнинг ҳукмронлиги уларники эканми?! Бас, у ҳолда сабаблари билан осмонларга кўтарилсинлар!
Эй Довуд! Дарҳақиқат Биз сени ерда халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ билан ҳукм юрит. Ҳамда ҳавойи нафсга эргашиб кетма. Акс ҳолда, у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштиради. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиган кимсалар учун ҳисоб кунини унутиб қўйганлари туфайли қаттиқ азоб бордир.
Улар учун барча дарвозалари очиб қўйилган мангу Адн жаннатлари бордир.