Мен унинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ҳам кўрдим. Шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли кўрсатиб, уларни ҳақ йўлдан тўсиб қўйган. Шунинг учун улар ҳидоят топа олмаяптилар.
Сиз қидирган لَهُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 417 та оят мавжуд.
Ular uchun bor, ularga bor, ularga, ularni, ular uchun bor, o'zlariga, ularning, ular uchun, va bor, va ular uchun bor
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мен унинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ҳам кўрдим. Шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли кўрсатиб, уларни ҳақ йўлдан тўсиб қўйган. Шунинг учун улар ҳидоят топа олмаяптилар.
Сен қавмингга қайтиб бориб айтгинки, агар менга таслим бўлмасалар, албатта, биз уларга шундай қўшин билан борамизки, улар унга асло бас, кела олмайдилар ва албатта, биз уларни юртларидан хору зор қилиб қувиб чиқарамиз.
Қиёмат олдидан кофирларнинг устига айтилган азоб тушганида Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарамиз. Жонивор уларга одамлар оятларимизга аниқ ишонмайдиган бўлганларини айтиб беради.
Яна уларга ер юзида имкониятлар бериб, фиръавн ва унинг вазири Ҳомон ҳамда лашкарларига давлатларидан айрилиб, бани Исроил қўлига ўтишдан хавотирланаётган нарсани кўрсатиб қўйишни хоҳлаймиз.
Бас, Мусонинг онаси уни дарёга ташлагач, фиръавн хонадони уни улғайганда ўзларига душман ва ташвиш бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, фиръавн, Ҳомон ва уларнинг лашкарлари хато қилувчи бўлган эдилар.
Шояд, эслатма оладилар деб, уларга бу Қуръон сўзини кетма-кет қилиб нозил қилдик.
Қурайш кофирлари: “Эй Муҳаммад, агар бизлар сен билан бирга тўғри йўлга эргашсак, еримиздан тортиб олинамиз”, – дейдилар. Ахир, Биз уларга осойишта Ҳарамни макон қилиб бермадикми?! Барча нарсанинг ҳосиллари Бизнинг даргоҳимиздан ризқ бўлиб у ерга йиғилади-ку! Лекин одамларнинг кўпчилиги бу ҳақиқатни билмайдилар.
Уларга: “Шерикларингизни ёрдамга чақиринглар”, – дейилади. Улар сохта худоларни ёрдамга чақирадилар, лекин уларга жавоб бермайдилар ва даҳшатли азобни кўрадилар. Кошки, улар ҳидоят топган бўлганларида эди.
Роббингиз хоҳлаган нарсани яратади ва хоҳлаган ишни танлайди. Уларда ихтиёр йўқдир! Аллоҳ уларнинг ширк келтираётган нарсаларидан пок ва олийдир!
Аллоҳнинг оятларини ва Унга рўбарў бўлишни инкор қилган кимсалар, айнан ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид кимсалардир ва улар учун аламли азоб бордир.
Од ва Самуд қабилаларини ҳам шундай ҳалок қилдик. Бу сизларга ҳозирда ҳам уларнинг масканларидаги харобалардан кўриниб турибди. Шайтон уларга қилаётган хунук амалларини чиройли кўрсатиб, уларни ҳақ йўлдан тўсиб қўйди. Ҳолбуки, улар ҳақиқатни кўриб турувчи эдилар.
У кунда улар учун бут-санамлари томонидан оқловчилар бўлмайди ва улар бут-санамларини инкор қиладилар.
Аксинча, зулм қилган кимсалар ҳеч қандай илмсиз ҳавойи нафсларига эргашдилар. Бас, Аллоҳ йўлдан оздирган кимсани ким ҳам ҳидоят қила олади?! Улар учун охиратда ёрдам берувчилар ҳам бўлмайди.
Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан бошқаларни Аллоҳ йўлидан адаштириш учун ва у йўлни масхара қилиш учун бекорчи гапларни сотиб оладилар. Ана улар учун охиратда хор қилувчи азоб бордир.
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун неъматланиш жаннатлари бордир.
Агарда уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар”, – дейилса, улар: “Йўқ, бизлар ота-боболаримизни нимани устида ибодат қилганларини топган бўлсак, ана ўшанга эргашамиз», – дейдилар. Борди-ю шайтон уларни ловуллаган олов азобига чақириб турган бўлса ҳамми?!
Бас, ҳеч ким улар учун қилиб ўтган амалларининг мукофоти учун беркитиб қўйилган охират неъматларидаги кўз қувончларини билмайди.
Фосиқ бўлган кимсаларнинг масканлари эса дўзахдир. Ҳар гал ундан чиқмоқчи бўлсалар, яна унга қайтариладилар ва уларга: “Ўзларингиз ёлғонга чиқарган дўзах азобини тотинглар!” – дейилади.
Ўзларидан олдин ўтган ва ҳозирда масканларида юриб турган қанчадан-қанча авлодларни ҳалок қилган эдик, бу уларни ҳидоятга бошламадими?! Албатта, бунда аломатлар бордир! Ахир, улар ҳақни эшитмайдиларми?!
Эй Расулим яна, уларга: “Агар Аллоҳ сизларга ёмонликни ирода қилса ёки яхшиликни хоҳласа сизларни ким ундан тўса олади”, – деб айтинг. Улар ўзларига Аллоҳдан бошқа дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмайдилар.