Биз улардан илгари ўзларининг масканларида яшаб юрган қанчадан-қанча наслларни куфрлари сабабли ҳалок қилганимиз ҳам уларни тўғри йўлга солмадими?! Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
Сиз қидирган لَهُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 417 та оят мавжуд.
Ular uchun bor, ularga bor, ularga, ularni, ular uchun bor, o'zlariga, ularning, ular uchun, va bor, va ular uchun bor
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз улардан илгари ўзларининг масканларида яшаб юрган қанчадан-қанча наслларни куфрлари сабабли ҳалок қилганимиз ҳам уларни тўғри йўлга солмадими?! Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
Ёки уларда Биздан бошқа ҳимоя қиладиган “илоҳлар” борми?! Ахир у бутларнинг ўзларига ёрдам беришга ҳам кучлари етмайдику! Шунингдек, улар Биз томондан ҳимоя ҳам қилинмайдилар.
Одамлар кетишгач, Иброҳим бутларни парча-парча қилиб ташлади. Фақат уларнинг энг каттасини синдирмай, балки унга мурожаат қиладилар деб ўз ҳолида қолдирди.
Яна шайтон ва жинлардан Сулаймон учун денгизда ғаввослик қиладиган ва бундан бошқа қийин ишларни ҳам қила оладиганларини яратдик. Яна Биз уларнинг қилаётган ишларини қўриқлаб турувчи бўлдик.
Улар учун у ерда, фақат инграш бордир. Улар у ерда фарёддан бошқа ҳеч нарсани эшитмайдилар.
Албатта, Биз томондан улар учун гўзаллик тайёрлаб қўйилган кимсаларга келсак, улар дўзахдан узоқ қилинганлардир.
Мана шу икки рақиб бўлган мўмин ва кофир Роббиларининг дини хусусида тортишдилар. Бас, куфр келтирганлар учун қиёматда оловдан кийимлар бичилиб, бошлари устидан қайноқ сув тўкилади.
Улар учун дўзахда темирдан қамчилар бордир.
Улар ўзлари учун бўлган диний ва дунёвий манфаатларга гувоҳ бўлишлари учун ва Қурбон ҳайитидаги маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини қурбонлик учун сўйиш устида Аллоҳ номини зикр қилишлари учун келадилар. Бас, ундан ўзларингиз ҳам тановул қилаверинглар, бечора, камбағалларга ҳам едиринглар.
Ахир, Макка мушриклари ер юзида сайр қилмайдиларми?! Ана шунда улар учун ақл юритадиган қалблар, ҳақни эшитадиган қулоқлар бўлар эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмайди, аксинча, кўкраклардаги қалблар кўр бўлади.
Бас, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганлар учун мағфират ва фаровон ризқ бордир.
Куфр келтирган ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар, ана улар учун хор қилувчи азоб бордир.
Улар Аллоҳни қўйиб, унга бирор ҳужжат туширмаган ва ўзларида у ҳақида маълумот бўлмаган нарсаларга ибодат қиладилар. Золимлар учун ҳеч бир ёрдамчи йўқдир.
Берилган неъматларни ўзлари учун яхшиликларни тезлатишимиз белгиси деб ҳисоблайдиларми?! Йўқ, улар бунинг сабабини сезмайдилар.
Йўқ, кофирларнинг диллари бундан ғафлатдадир. Уларнинг бундан бошқа ўзлари қилувчи бўлган беҳуда ишлари бордир.
Иффатли аёлларга зинокор деб тош отиб, кейин бу даъволарига тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсаларни саксон даррадан уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар. Ана улар айнан фосиқлардир.
Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолда ўз хотинларига бузуқ деб тош отадиганлар ҳар бири ўзини, шубҳасиз, ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши керак.
Албатта, иймон келтирган кишилар орасида бузуқ гаплар тарқалишини яхши кўрадиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ ҳамма нарсани билади, сизлар эса билмайсизлар.
Албатта, фаҳш ишлардан бехабар покиза ва иффатли мўмина аёлларга туҳмат тоши отадиган кимсалар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатланадилар. Уларга катта азоб бордир.
Нопок аёллар нопок эркаклар учун, нопок эркаклар нопок аёллар учун лойиқдир. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эрлар эса покиза аёллар учундир. Айнан ўша покиза эр ва аёллар уларнинг айтаётган бўҳтонларидан тозадирлар. Улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир.