Ўзлари ёқтирмаган нарсаларни Аллоҳга нисбат қилишади. Тиллари эса ўзлари учун яқинда чиройли оқибат бўлиши ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайди. Шубҳа йўқки, улар учун дўзах бордир ва албатта, улар дўзахга биринчилар қаторида ташланадилар.
Сиз қидирган لَهُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 417 та оят мавжуд.
Ular uchun bor, ularga bor, ularga, ularni, ular uchun bor, o'zlariga, ularning, ular uchun, va bor, va ular uchun bor
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўзлари ёқтирмаган нарсаларни Аллоҳга нисбат қилишади. Тиллари эса ўзлари учун яқинда чиройли оқибат бўлиши ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайди. Шубҳа йўқки, улар учун дўзах бордир ва албатта, улар дўзахга биринчилар қаторида ташланадилар.
Эй Муҳаммад, Аллоҳга қасамки, дарҳақиқат, Биз сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганимизда, шайтон уларга ўзларининг қабиҳ ишларини чиройли қилиб кўрсатган эди. Бу дунёда у бугун уларнинг дўстидир. Охиратда эса, улар учун аламли азоб бордир.
Эй Муҳаммад, Аллоҳга қасамки, дарҳақиқат, Биз сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганимизда, шайтон уларга ўзларининг қабиҳ ишларини чиройли қилиб кўрсатган эди. Бу дунёда у бугун уларнинг дўстидир. Охиратда эса, улар учун аламли азоб бордир.
Биз сизга иймон келтирадиган қавм учун ҳидоят ва раҳмат манбаи бўлмиш китобни уларга ихтилоф қилаётган нарсаларини аниқ қилиб беришингиз учунгина нозил қилдик.
Аллоҳни қўйиб, улар учун осмонлар ва Ердан бирор нарсани ризқ қилиб беролмайдиган ва ҳеч нарсага кучи етмайдиган бутларга сиғинадиларми?!
Шубҳасиз, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларни Аллоҳ ҳидоят қилмайди ҳамда улар учун аламли азоб бордир.
Кимки Аллоҳга иймон келтирганидан кейин яна қайтиб куфр келтирса, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади. Лекин ким қалби иймон билан таскин топгани ҳолда золимлар томонидан куфр калимасини айтишга мажбур қилинса, унинг иймонига зиён етмайди. Аммо кимки кўнгилни куфр томонга очса, бас, у кабиларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улкан азоб бўлади.
Ундай кимсалар учун бу ўткинчи дунёда озгина фойдаланиб қолиш бор. Охиратда эса улар учун аламли азоб бордир.
Шубҳасиз, мана бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилади ва яхши амалларни қиладиган мўминларга улкан мукофот борлиги ҳақида хушхабар беради.
Шунингдек, охиратга ишонмайдиган кимсалар учун эса қиёматда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Эй Расулим, агар ўзингиз муҳтож бўлган ҳолда Роббингиздан ёрдам ёки марҳамат умид қилаётганингиз учун улардан вақтинчалик юз ўгириб турган бўлсангиз, у ҳолда уларга юмшоқ сўз айтинг.
Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни йўлдан адаштирса, бас, улар учун Ундан ўзга дўстларни топа олмайсиз. Уларни қиёмат кунида юзтубан ҳолларида кўр, соқов ва кар қилиб тирилтирамиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Агар қачон унинг олови сўнадиган бўлса, яна уларга ловуллаган оловни кўпайтираверамиз.
Ахир, улар осмонлар ва Ерни яратган Аллоҳ уларнинг мислини ҳам яратишга қодир эканини кўра билмайдиларми?! Аллоҳ улар учун, шубҳа бўлмаган бир муддатни белгилаб қўйган. Бас, лекин золимлар куфрдан бошқасини танламадилар.
Қуръон ҳақ ва тўғридир. Ўз ҳузуридан келадиган қаттиқ азоб билан огоҳлантириш ва яхши ишларни қиладиган мўминларга чиройли мукофот хушхабарини бериш учун нозил бўлган.
Зотан, мушрикларнинг ўзларида ҳам ота-боболарида ҳам у ҳақида ҳеч қандай илм йўқдир. Оғизларидан чиқаётган бу сўз жуда оғирдир. Улар фақат ёлғон сўзни айтяптилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Уларнинг қанча муддат ғорда қолганларини Аллоҳ энг яхши билувчидир. Осмонлар ва Ернинг сирлари фақат Унга оиддир. У нақадар мукаммал кўрувчи ва эшитувчидир! Ўша одамлар учун Ундан ўзга бирор дўст йўқдир. Аллоҳ Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмайди”, – деб айтинг.
Айнан улар учун остиларидан анҳорлар оқиб турадиган мангу Адн номли жаннатлар бор бўлиб, улар у ерда олтин билакузуклар билан безанадилар ҳамда юпқа ва қалин ипакдан яшил либослар кийиб сўриларда суяниб ўтирадилар. У нақадар яхши мукофот ва нақадар чиройли бўлган маскан.
Эй Муҳаммад, уларга икки киши ҳақидаги мисолни келтиринг. Улардан бири учун икки узумзор боғ қилиб берган эдик. У икки боғни хурмозор билан ўраб ва ўртасини экинзор қилган эдик.
Эй Расулим, уларга дунё ҳаётининг мисолини келтириб ўтинг. У худди бир сув кабидирки, Биз уни осмондан ёғдиргач, у сабабли баҳорда ер ўсимликлари бир-бирига аралашиб ўсиб кетади. Сўнгра куз фаслида шамоллар уни учириб кетадиган хас-чўпга айланиб қолади. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир Зотдир.
Қиёмат кунида Аллоҳ: “Сизлар Менинг шерикларим деб ўйлаган бутларингизни чақиринглар”, – дейди. Бас, уларни чақирадилар, лекин уларга жавоб бермайдилар. Чунки Биз уларнинг ўрталарига ҳалокатли чуқурлик қилиб қўйганмиз.