Уларнинг ҳамсуҳбатлари Муҳаммадда жинниликдан ҳеч қандай асар йўқлигини ўйлаб кўрмайдиларми?! У фақатгина Аллоҳнинг азобидан очиқ-ойдин огоҳлантирувчидир.
Сиз қидирган مَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2124 та оят мавжуд.
narsaga, va narsaga, bo'lmaganlar holda, , emaslar, sababli, etmadi, va emas, kabi, hatto bo'lganini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Уларнинг ҳамсуҳбатлари Муҳаммадда жинниликдан ҳеч қандай асар йўқлигини ўйлаб кўрмайдиларми?! У фақатгина Аллоҳнинг азобидан очиқ-ойдин огоҳлантирувчидир.
Улар осмонлар ва Ернинг ажабтовур салтанатига, Аллоҳнинг яратган ҳар бир махлуқотларига ва ўз ажалларининг яқинлашиб қолган бўлишига бир назар солмайдиларми?! Бундан кейин инкор қилувчилар қайси гапга ҳам ишонар эдилар?!
Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ ирода қилганидан ташқари ўз нафсимга на бир фойда келтиришга, на бир зарарни даф қилишга қодир эмасман. Агарда ғайбни билганимда эди, хайрли ишлардан кўп қилган бўлар эдим. Шунингдек, менга ёмонлик ҳам етмаган бўларди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмларга жаҳаннамдан огоҳлантирувчи ва жаннатдан хушхабар берувчи элчидирман холос”, – деб айтинг.

Ахир ҳеч нарсани яратмаган, аксинча, ўзлари яратилувчи бўлган нарсаларни Аллоҳга шерик қиладиларми?!
Эй Муҳаммад, агарда уларга бирор бир оят келтирмасангиз сизга: “Уни ўзинг танлаб тўқиб берсайдинг!” – дейдилар. Сиз уларга: “Мен фақат Роббимдан менга ваҳий қилинган оятларгагина эргашаман. Бу Қуръон иймон келтирадиган қавмлар учун Роббингиздан кўрсатмалар, ҳидоят ва раҳмат манбаидир”, – деб айтинг.
Уруш қилиш ҳукми тўғрисидаги ҳақиқат баён бўлгандан кейин ҳам сиз билан тортишмоқдалар. Гўёки улар кўриб билиб турган ҳолларида ўлимга етаклаб кетилаётгандеклар.
Аллоҳ сизларга бу мададни хушхабар бўлиши ва қалбларингиз таскин топиши учун қилди. Зеро, ғалаба фақат Аллоҳ тарафидан бўлади. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

Уларни жангда сиз ўлдирмадингиз, балки уларни Аллоҳ ўлдирди. Эй Муҳаммад, уларга қарата юзига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки уни Аллоҳ отди ҳамда Ўз тарафидан ғалабани мўминларга чиройли лутф бўлсин, деб қилди. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Эй иймон келтирганлар! Сизларни ҳузурли ҳаётга чорловчи нарса билан даъват қилса, дарҳол Аллоҳга ва Расулга итоат қилиб, жавоб беринглар! Ҳамда билиб қўйингларки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалби орасини эгаллаб туради. Шак-шубҳасиз, Унинг ҳузурида жам бўласизлар.
Бироқ сиз уларнинг орасида экансиз, Аллоҳ уларни азобламоқчи эмас. Ҳамда мағфират тилаб турганларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмасдир.
Бироқ сиз уларнинг орасида экансиз, Аллоҳ уларни азобламоқчи эмас. Ҳамда мағфират тилаб турганларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмасдир.
Лекин улар мўминларни Масжид ул-Ҳаромга боришга тўсқинлик қилсалар-у Аллоҳ нима учун ҳам уларни азобламасин. Ҳолбуки, у мушриклар Каъбанинг эгалари ҳам эмаслар. Унинг эгалари фақатгина Аллоҳдан қўрқадиган кимсалардир. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар.

Уларнинг Байтуллоҳ олдида қилган ибодатлари фақат ҳуштак ва чапак чалишдан иборат эди. Ана энди Бадр жангида куфр келтирганингиз учун азобни тотиб кўринглар.
Уларнинг Байтуллоҳ олдида қилган ибодатлари фақат ҳуштак ва чапак чалишдан иборат эди. Ана энди Бадр жангида куфр келтирганингиз учун азобни тотиб кўринглар.
Эй Муҳаммад, куфр келтирганларга: “Агар куфрдан тўхтасалар, олдинги қилган гуноҳлари кечирилишини, борди-ю ширкка қайтсалар, у ҳолда аввалгиларнинг йўли ибрат тариқасида қандай бўлиб ўтганини”, – айтинг.
Улар билан фитна йўқ бўлиб ва диннинг барчаси, фақат ёлғиз Аллоҳ учун бўлгунча жанг қилинглар. Агар улар куфр ва ширкдан тийилсалар, албатта, Аллоҳ улар нима қилаётганларини кўриб турувчи Зотдир.
Сизлар агар Аллоҳга ва Бадр жангида икки жамоа тўқнашиб ҳақ ва ботилнинг орасини айирувчи кунда қулимиз Муҳаммадга нозил қилган оятларимизга иймон келтирган бўлсангиз, унда урушда олган ғаниматларингизнинг бешдан бири Аллоҳга, пайғамбарга, қариндошларга етим-есирларга, мискинларга ва мусофирларга тегишли эканини билиб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.