У Зот сизларга эшитиш учун қулоқларни, кўриш учун кўзларни ва англаш учун дилларни яратди. Сизлар эса бунга жуда кам шукр қиласизлар.
Сиз қидирган مَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2124 та оят мавжуд.
narsaga, va narsaga, bo'lmaganlar holda, , emaslar, sababli, etmadi, va emas, kabi, hatto bo'lganini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У Зот сизларга эшитиш учун қулоқларни, кўриш учун кўзларни ва англаш учун дилларни яратди. Сизлар эса бунга жуда кам шукр қиласизлар.
Йўқ, улар аввалги қавмлар айтган нарсага ўхшаш нарсани айтдилар.
Аллоҳ ҳеч қандай фарзанд тутмаган ва У билан бирга бирор бир илоҳ бўлмаган. Акс ҳолда, албатта, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, баъзилари баъзисида устун бўлиб олар эдилар. Натижада, Еру осмон бузилиб кетган бўлар эди. Аллоҳ улар айтаётган сифатлардан покдир.

Эй Расулим: “Эй Роббим, менга кофирларга ваъда қилинаётган нарсани, кўрсатадиган бўлсанг?!” – шундай дегин:
Албатта, Биз уларга ваъда қилаётган нарсани сизга кўрсатишга қодирмиз.
Сиз улар қилаётган ёмонликни энг чиройли сўзлар билан даф қилиб туринг. Биз улар сифатлаётган нарсани яхши билувчимиз.
Мен эса бугун уларни сабр қилганлари учун мукофотладим. Албатта, улар улкан ютуққа эришганлардир.
Албатта, бу туҳматни вужудга келтирган кимсалар орангиздан бўлган бир тўдадир. Бу туҳматни ўзингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшидир. Улардан ҳар бир киши учун ўзи орттирган гуноҳнинг жазоси бордир. Уларнинг орасидан гуноҳнинг каттасини кўтарган кимса учун эса катта азоб бордир.
Агар сизларга дунё ва охиратда Аллоҳнинг фазли бўлмаганида эди, албатта, ичига шўнғиган бу лофингиз сабабли сизларни катта азоб тутган бўлар эди.
Ўшанда сизлар уни тилларингиз билан илиб олиб, оғизларингиз билан ўзларингиз аниқ билмаган нарсани айтар ва буни енгил ҳисоблар эдингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳ наздида у катта гуноҳдир.
Уни эшитган пайтингизда: “Бу миш-мишни гапириш биз учун жоиз эмасдир. Эй пок Роббим, бу катта бўҳтон-ку!” – десангиз бўлмасмиди?!
Эй иймон келтирганлар, шайтоннинг изидан эргашманглар. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, шайтон бузуқлик ва ёмонликка буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида эди, сизлардан бирор киши гуноҳдан покланмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисининг гуноҳларини поклайди. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Қиёмат куни қилган ишлари учун уларнинг тиллари, қўллари ва оёқлари ўз зарарларига гувоҳлик беради.
Бас, агар у уйларда ҳеч кимни топмасангиз, унда то сизларга рухсат берилмагунча уларга кирманглар. Агар сизларга, “қайтинглар” дейилса, дарҳол қайтиб кетинглар. Шу сизлар учун энг тоза йўлдир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингизни билувчидир.
Хусусий маскан бўлмаган ва сизлар фойдаланадиган уйларга изн сўрамасдан киришингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ нимани ошкора қилаётганингизни ҳам ва нимани яширинча қилаётганингизни ҳам билади.
Хусусий маскан бўлмаган ва сизлар фойдаланадиган уйларга изн сўрамасдан киришингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ нимани ошкора қилаётганингизни ҳам ва нимани яширинча қилаётганингизни ҳам билади.
Эй Муҳаммад, мўминларга: “Кўзларини номаҳрам аёлларга қарашдан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар”, – деб айтинг. Мана шу улар учун энг тоза йўлдир. Албатта, Аллоҳ уларнинг нима ҳунар қилаётганларидан хабардор.
Шунингдек, мўмина аёлларга ҳам: “Кўзларини номаҳрам эркаклардан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар. Ҳамда сиртдан кўриниб турадигандан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари устига ташлаб олсинлар. Улар зеб-зийнатларини эрлари ё оталари, ё эрларининг оталари, ё ўғиллари, ё эрларининг ўғиллари, ё ўзларининг ака-укалари, ё ака-укаларининг ўғиллари, ё опа-сингилларининг ўғиллари, ё ўзлари каби аёллар, ё қўл остиларидаги чўрилар, ё жуда кексайиб ёки ақлсиз-девона бўлиб аёлларга ҳожати бўлмаган эркак хизматкор, аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган болалардан бошқаларга кўрсатмасинлар. Ҳамда яширган зийнатларини билдириб, оёқларини ерга урмасинлар”, – деб айтинг. Эй мўминлар, барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, Шояд, шунда зафар топсангиз.