Мана, сизлар уни “илоҳ” деб сиғинган бутларингиз айтаётган гапларингизни ёлғонга чиқардилар. Энди, азобдан қутулишга ҳам, бир-бирингизга ёрдам қилишга ҳам қодир эмассиз. Сизлардан ким зулм қилса, унга катта азобни тоттирамиз.
Сиз қидирган مَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2124 та оят мавжуд.
narsaga, va narsaga, bo'lmaganlar holda, , emaslar, sababli, etmadi, va emas, kabi, hatto bo'lganini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мана, сизлар уни “илоҳ” деб сиғинган бутларингиз айтаётган гапларингизни ёлғонга чиқардилар. Энди, азобдан қутулишга ҳам, бир-бирингизга ёрдам қилишга ҳам қодир эмассиз. Сизлардан ким зулм қилса, унга катта азобни тоттирамиз.
Эй Муҳаммад, сиздан олдинги Биз юборган барча пайғамбарлар ҳам, албатта, одамлардек таом еб, бозорларда юрар эдилар. Биз баъзиларингизни баъзиларингиз учун синов қилиб қўйдик, қани, бу синовларга сабр қила олармикинсиз? Роббингиз эса барчасини кўриб турувчи Зотдир.
Шундоқ ҳам Биз улар қилган ҳар бир амалнинг олдига ўтиб, уни сочилган тўзон каби қилиб қўйган бўламиз.
Мушриклар Аллоҳни қўйиб, ўзларига фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Кофир Роббисига қарши шайтонга ёрдамчидир.
Эй Муҳаммад, сизни фақат мўминларга жаннатдан хушхабар берувчи, кофирларга эса охират азобидан огоҳлантирувчи қилиб юбордик.
Эй Расулум уларга: “Мен даъватим учун сизлардан унга ҳеч қандай ҳақ сўрамайман, фақат ким хоҳласа, Роббиси томон йўл олишини сўрайман”, – деб айтинг.
У осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. У Раҳмондир, бас, У ҳақида хабардор Зотдан сўранг.
Агар мушрикларга: “Раҳмонга сажда қилинглар!” – дейилса, улар: “Раҳмон у нима? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?” – дейдилар. Бу сўз уларни янада иймондан йироқлаштиради.
Агар мушрикларга: “Раҳмонга сажда қилинглар!” – дейилса, улар: “Раҳмон у нима? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?” – дейдилар. Бу сўз уларни янада иймондан йироқлаштиради.
Ана ўшалар озорларга сабр қилганлари учун жаннатдаги баланд қасрлар билан мукофотланадилар ва у ерда фаришталар томонидан салом ва табрик билан кутиб олинадилар.
Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Агар дуоларингиз бўлмаганида, Роббим сизларга қиймат бермас эди. Бас, сизлар юборилган пайғамбарни инкор қилдингиз бас, яқинда сизларга азоб шарт бўлади”, – деб айтинг.
Уларга Раҳмон томонидан янги эслатма келса, албатта, улар ундан юз ўгирувчи бўлдилар.
Ҳақиқатан, улар пайғамбарни ёлғонга чиқарган эдилар. Яқинда уларга истеҳзо қилган нарсанинг хабарлари келади.
Албатта, бунда ибратлар бордир, лекин уларнинг кўпчилиги иймон келтирувчи бўлмадилар.
Фиръавн Мусога: “Оламлар Роббиси деганинг нима у?” – деди.
Мусо унга: “Агар ишонадиган бўлсангиз, У осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббисидир”, – деди.
Мусо уларга: “Агар ақл ишлата олсангиз, У машриқ ва мағриб ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг ҳам Роббисидир”, – деди.
Мусо уларга: “Қани, ташлайдиган нарсаларингизни ташланглар”, – деди.
Кейин Мусо асосини ерга ташлаган эди, бирдан у асо аждарҳога айланиб уларнинг уйдирма қилаётган нарсаларини юта бошлади.
Албатта, бундай ҳодисада катта ибрат бор. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирувчи бўлмадилар.