Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган ҳамда Роббилари томонидан у ҳақиқат бўлиб Муҳаммадга нозил қилинган Қуръонга иймон келтирган зотларнинг эса ёмонликларини ўчиради ва аҳволларини яхшилайди
Сиз қидирган مَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2124 та оят мавжуд.
narsaga, va narsaga, bo'lmaganlar holda, , emaslar, sababli, etmadi, va emas, kabi, hatto bo'lganini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган ҳамда Роббилари томонидан у ҳақиқат бўлиб Муҳаммадга нозил қилинган Қуръонга иймон келтирган зотларнинг эса ёмонликларини ўчиради ва аҳволларини яхшилайди
Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни ёқтирмаганларидир. Бас, Аллоҳ уларнинг амалларини беҳуда кетказди.
Чиндан ҳам, ўзларига ҳидоят йўли аниқ бўлганидан кейин яна ортларига қайтиб кетган кимсаларга шайтон бу ишларни чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун пуч орзуларни узайтириб қўйди.
Бу куфрга қайтишларига сабаб – уларнинг Аллоҳ нозил қилган Қуръонни ёмон кўрган кимсаларга: “Биз айрим ишларда сизларга итоат қиламиз”, – деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган сирларини билади.
Бунга сабаб уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага эргашиб, Унинг ризолигини ёмон кўрганларидир. Бас, Аллоҳ уларнинг қилган яхши амалларини ҳам беҳуда кетказди.
Албатта, куфр келтирган ва бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлидан тўсган ҳамда ўзларига ҳидоят йўли аниқ бўлганидан кейин яна Пайғамбарга қаршилик қилган кимсалар, Аллоҳга бирор зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларнинг пайғамбарга қаршилик қилиш йўлидаги барча ишларини беҳуда кетказади.
Бу фатҳ Аллоҳ сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни мағфират этиши, сизга Ўз неъматини мукаммал қилиб бериши ва сизни тўғри йўлга ҳидоят қилиши учундир.
Бу фатҳ Аллоҳ сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни мағфират этиши, сизга Ўз неъматини мукаммал қилиб бериши ва сизни тўғри йўлга ҳидоят қилиши учундир.
Эй Муҳаммад, ҳақиқатан, сизга байъат қиладиганлар, албатта, Аллоҳга байъат қилган бўладилар. Аллоҳнинг қудрат қўли уларнинг қўллари узрадир. Бас, кимки ўз аҳдини бузса, бас, фақат ўз зарарига бузган бўлади. Кимки Аллоҳ билан аҳдлашган нарсасига вафо қилса, у ҳолда Аллоҳ унга улкан мукофот беради.
Эй Муҳаммад, ҳали Мадинага қайтганингизда сизга аъробийлардан жангга чиқмай, уйда қолган мунофиқлар: “Бизларни молларимиз ва аҳли оилаларимиз урушга чиқишдан машғул қилиб қўйди. Энди сен бизлар учун Аллоҳдан мағфират сўра”, – дейдилар. Улар дилларида бўлмаган нарсани тиллари билан айтадилар. Эй Расулим уларга: “Агар У Зот сизларга бирор зарар етказишни хоҳласа ёки сизларга бирор манфаат етказишни истаса, бас, ким сизлар учун Аллоҳ томонидан бўлган бирор нарсани даф қилишга қодир бўла олади?! Йўқ, Аллоҳ сизлар қилаётган амалларингиздан хабардордир”, – деб айтинг.

Эй Муҳаммад, дарҳақиқат, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида рози бўлди. Бас, Аллоҳ уларнинг дилларидаги садоқатни билиб, уларга хотиржамлик туширди ва уларни Хайбар жангидаги яқин ғалаба билан мукофотлади.
У Зот Макканинг ичида сизларни у мушрикларининг устига ғолиб қилганидан кейин уларнинг қўлларини сизлардан, сизларнинг қўлларингизни улардан тўсиб, сулҳ қилдиргандир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингизни кўриб турувчидир.
Қасам бўлсинки, Аллоҳ Расулининг кўрган тушини ҳақ билан тасдиқлади. Эй мўминлар, иншоаллоҳ, албатта, сизлар Масжид ул-Ҳаромга омонликда, сочларингизни қирдирган ёки қисқартирган ҳолларингизда қўрқмасдан кирасизлар. Бас, Аллоҳ сизлар билмаган нарсани билиб, Макка фатҳидан олдин яқин Хайбар ғалабасини насиб қилди.
Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар ҳақиқий ҳолатни билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, кейин қилган ишларингиздан пушаймон бўлмаслигингиз учун у хабарни аниқлаб кўринглар.
Эй Муҳаммад, аъробийларга: “Сизлар Аллоҳга динингизни билдирмоқчимисизлар?! Ваҳоланки, Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги барча нарсани билади. Аллоҳ барча нарсани билувчидир”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, аъробийларга: “Сизлар Аллоҳга динингизни билдирмоқчимисизлар?! Ваҳоланки, Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги барча нарсани билади. Аллоҳ барча нарсани билувчидир”, – деб айтинг.
Албатта, Аллоҳ осмонлар ва Ердаги ғайб сирларини билади. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
Биз уларнинг жасадларинини ер камайтириб, чириб тупроққа айланиб бораётганини билганмиз. Бизнинг ҳузуримизда эса, барча қилган ишларини сақловчи китоб бордир.
Ахир, улар устиларидаги осмонни – Биз уни юлдузлар билан қандай бино қилиб, безаб қўйганимизни ва унинг тешиклари йўқ эканига назар солмадиларми?!