Бундай ҳукмга юз ўгиришларининг сабаби эса нима бўлганда ҳам бизларга дўзах азоби, фақат саноқли кунлардагина тегади деб айтишларидир. Ўзлари уйдирган бу ёлғонлари уларни динларидан адаштириб қўйди.
Сиз қидирган ن و ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 194 та оят мавжуд.
olov, ularning nurini, olovdan, jahannam, olov, olovga, yorug'likka, yorug'lik, olovli, olovning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бундай ҳукмга юз ўгиришларининг сабаби эса нима бўлганда ҳам бизларга дўзах азоби, фақат саноқли кунлардагина тегади деб айтишларидир. Ўзлари уйдирган бу ёлғонлари уларни динларидан адаштириб қўйди.
Ҳаммангиз биргаликда Аллоҳнинг арқони Қуръонни маҳкам тутинглар ва ажралиб кетманглар. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ёдга олинглар. Бир пайтлар бир-бирингизга душман эдингиз сўнг, қалбларингизни ўзаро ошно қилиб қўйди. Унинг неъмати соясида биродарларга айландингиз. Дўзах чуқурининг ёқасида эканингизда ундан сизларни қутқарди. Ҳидоят йўлини топишингиз учун Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай баён қилади.
Шубҳасиз, куфр келтирганларнинг мол дунёлари ва фарзандлари Аллоҳнинг ҳузуридан уларга бирор нарсада фойда келтирмайди. Ана ўшалар дўзах эгаларидир ҳамда улар у ерда мангу қолувчилардир.
Кофирлар учун тайёрлаб қўйилган мангу дўзахдан қўрқинглар.
Илоҳ эканлиги ҳақида далил туширмагани ҳолда Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг қалбларига қўрқув соламиз. Оқибатда уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, золимларнинг борар жойлари нақадар ёмон жойдир!
Улар: “Бизга келтирган бир қурбонликни осмондан тушган бир олов уни еб қўймагунча ҳеч бир Расулга иймон келтирмаслигимиз ҳақида Аллоҳ Тавротда бизлардан аҳд олган”, – деб айтадилар. Эй Расулим, уларга: “Мендан олдин ҳам сизнинг аждодларингизга далиллар ва сизлар айтган қурбонлик каби мўъжизалар билан кўплаб пайғамбарлар келган эдилар. Хўш, агар гапларингизда ростгўй бўлсангизлар, нима учун уларни қатл этдингиз?!” – деб айтинг.
Эй Расулим, агарда сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, ғамгин бўлманг, дарҳақиқат, сиздан олдин очиқ далиллар, саҳифалар ва нур тарқатувчи китоб келтирган Расуллар ҳам ёлғончига чиқарилган эдилар.
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўрувчидир. Қиёмат кунида, албатта, мукофотларингизни тўлиғича оласиз. Кимки дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти эса ёлғончи бир завқдан иборатдир.
Улар Аллоҳни тик турганларида ҳам, ўтирган ҳолларида ҳам, ётганларида ҳам зикр қиладилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб: “Эй Роббимиз, Сен бу коинотни бекорга яратмагансан. Сен нуқсонлардан холисан ва бизларни дўзах азобидан сақлагин”, – дейдилар.
Эй Роббимиз, Сен кимни дўзахга киритсанг, албатта, уни хор қилган бўласан. Золимларга эса азобдан қутулишлари учун ёрдамчилар бўлмайди.
Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, шубҳасиз, қоринларида олов еган бўладилар ва албатта, охиратда дўзахда ёнадилар.
Ким Аллоҳ ва Унинг Расулига осийлик қилса ва Унинг белгилаб қўйган ҳадларидан ошса, уни у ерда мангу қоладиган дўзахга киритади. Ҳамда унинг учун у ерда хор қилувчи азоб бордир.
Кимки бу ёмон ишларни адоват ва зулм қилган ҳолда амалга оширса, яқинда уни дўзахга киритиб тоблаймиз. Албатта, бу ишлар Аллоҳга осондир.
Албатта, оятларимизни инкор қилиб, куфр келтирган кимсаларни яқинда дўзахга киритамиз. Азобни қайта-қайта тотишлари учун терилари куйиб пишгач, яна унинг ўрнига бошқа терини алмаштириб турамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Албатта, мунофиқлар дўзахдаги энг пастки табақада бўладилар. Уларга ёрдам берадиган ҳеч кимни топа олмайсиз.
Эй одамлар, дарҳақиқат, сизларга Роббингиз тарафидан аниқ далил келди. Ҳамда сизларга ёрқин нур бўлган Қуръонни нозил қилди.
Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Сизларга юборган Расулимиз қўлингиздаги китобда беркитганларингизнинг кўпини баён қилиш учун келди. Шу билан бирга, баъзи хатоларингизни кўпини кечирмоқда. Ҳақиқатан, сизларга Аллоҳдан Ислом нури ва очиқ-ойдин Қуръон китоби келган.
У туфайли Ўзининг ризосига эргашган кишиларни омонлик йўлига етаклайди. Ҳамда Ўз изни иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқаради ва тўғри йўлга бошлайди.
Албатта, мен гуноҳимни ва гуноҳингни устингга олиб, оқибатда жаҳаннам аҳлидан бўлиб кетишингни хоҳлайман. Ҳа, золимларнинг жазоси шудир.
Улар дўзахдан чиқишни хоҳлайдилар, бироқ ундан чиқувчи эмаслар, Уларга доимий азоб бордир.