Мушриклар Аллоҳнинг нури бўлган Исломни беҳуда гаплар айтиб, оғизлари билан сўндирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар хушламасалар ҳам, Ўз нурини батамом ҳар тарафга ёймасдан қўймайди.
Сиз қидирган ن و ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 194 та оят мавжуд.
olov, ularning nurini, olovdan, jahannam, olov, olovga, yorug'likka, yorug'lik, olovli, olovning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мушриклар Аллоҳнинг нури бўлган Исломни беҳуда гаплар айтиб, оғизлари билан сўндирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар хушламасалар ҳам, Ўз нурини батамом ҳар тарафга ёймасдан қўймайди.
Қиёмат кунида ўша жамғарган олтин ва кумушлари билан жаҳаннам ўтида қиздирилади. Ҳамда улар билан пешоналари, ёнлари ва орқаларига босилиб: “Мана бу ўзларингиз учун тўплаган нарсаларингиздир. Энди эса йиққан хазиналарингизнинг мазасини тотиб кўринглар”, – дейилади.
Кимки Аллоҳ ва Расулининг белгилаган чегараларидан ошса, албатта, унинг учун у ерда мангу қолувчи жаҳаннам оташи бўлишини билмадиларми?! Мана бу катта шармандаликдир.
Аллоҳ мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёлларга ҳамда барча кофирларга унда мангу қолинадиган жаҳаннам оташини ваъда қилди. Жазо ўлароқ бу уларга етарлидир. Шунингдек, Аллоҳ уларни лаънатлади ҳамда улар учун дўзахда доимий азоб бордир.
Аллоҳнинг Расулига хилоф қилиб, сохта узрлари билан жангга чиқмай, уйларида ўтириб ортда қолганлар ўтиришларидан ўзлари хурсанд бўлдилар. Ҳамда Аллоҳ йўлида моллари ва жонлари билан жиҳод қилишни хуш кўрмадилар. Кейин эса: “Кун иссиқда жангга чиқманглар!” – деб айтишди. Эй Расулим, уларга: “Дўзах оловининг иссиғи янада шиддатлироқдир”, – деб айтинг. Кошки, улар буни тушунсалар эди.
Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва розилик асосида қурган киши яхшироқми ёки биноларига қулаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб олган ҳамда у билан жаҳаннам ўтига қулаган киши яхшими?! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмайди.
У Зот қуёшни зиё таратувчи ва ойни эса нур сочувчи қилди ҳамда йилларнинг саноғини ва вақт ўлчовларидаги ҳисобни билишингиз учун у ойни манзилларга ажратиб ўлчаб қўйди. Буларни Аллоҳ фақат ҳақ ҳикмат билан яратди. Аллоҳ тушуниб етадиган ва биладиган қавм учун оятларни батафсил баён қилади.
Қилмишлари туфайли ана ўшаларнинг жойлари дўзахдир.
Аллоҳ қайтарган ёмон ишларни қилганларга эса, ҳар бир гуноҳга унинг баробарича жазо берилади ва уларни хорлик қоплайди. Улар учун Аллоҳ тарафидан сақловчи ҳам йўқ. Уларнинг юзлари худди зулматли туннинг бир бўлаги билан қоплангандек тимқаро бўлади. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар у ерда мангу қолувчидирлар.
Ана ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан бошқа ҳеч қандай насиба йўқ. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетади ва қилиб ўтган амаллари беҳудадир.
Роббиси томонидан аниқ ҳужжат бўлмиш Қуръонга, ортидан Ундан бир гувоҳ бўлиб келган Жаброилга, ундан олдин эса раҳнамо ва раҳмат саналмиш Мусонинг китоби Тавротга эга бўлган киши, фақат ўткинчи дунё манфаатларини хоҳловчилар билан баробар бўладими?! Айнан ўшалар у Қуръонга иймон келтирадилар. Барча гуруҳлар орасидан ким у Қуръонни инкор қилса, унинг ваъда қилинган жойи дўзахдир. Бас, эй Муҳаммад, сиз ундан шак-шубҳада бўлманг. Албатта, у Роббингиз томонидан келган ҳақиқатдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмайдилар.
Фиръавн ўз қавмини қиёмат кунида етаклаб, уларни дўзахга туширади. Улар тушадиган жой қандай ҳам ёмон жой!
Бас, бироқ ўшанда бахтсиз бўлганлар дўзахда бўладилар ва улар у ерда дод-фарёд қиладилар.
Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб эргашиб кетманглар, акс ҳолда, сизларга дўзах ўти етади. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин агар золимларга эргашсангиз, сизларга ёрдам берилмайди.
Эй Муҳаммад, агар бу ажойиб гўзалликлардан ҳайратга тушиб ажабланаётган бўлсангиз, унда у кофирларнинг: “Тупроқ бўлиб кетгач, янгидан яратиламизми?” – деган гаплари янада ажабланарлидир. Ана ўшалар Роббиларига куфр келтирганлардир. Қиёмат кунида ана уларнинг бўйинларида кишанлар бўлади. Ана ўшалар дўзах аҳли бўлиб, у ерда мангу қоладилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Осмонлар ва Ернинг Роббиси ким?” – деб айтинг. Кейин уларга: “Албатта, Аллоҳдир”, – деб жавоб беринг. Ҳамда уларга: “Бас, Уни қўйиб, ўзларига фойда ҳам зарар ҳам етказишга кучи етмайдиган бут ва санамларни дўстлар қилиб олдингизми?” – деб айтинг. Яна улардан: “Қалби кўр гумроҳ билан ҳидоят йўлини кўрувчи одам баробар бўладими? Ёки бўлмаса зулматлар билан нур баробар бўладими? Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У Зотга шерик қилиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсалар Аллоҳ томониданми ёки бут томониданми эканлиги номаълум бўлиб қолдими?” – деб айтинг. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ барча нарсанинг яратувчисидир ва У ёлғиз ва Ўз ишида ғолибдир”, – деб жавоб беринг.
Аллоҳ таоло осмондан сув ёғдиргач, водийларда ўз миқдорича сел оқиб тошади. Шунда сел ўз устига чиқиб қолган кўпикларни ҳам кўтариб келади. Одамлар зеб-зийнат ёки асбоб-ускуна ясаш учун тоблаб ёқадиган оловлардан ҳам шунга ўхшаш кўпик ва чиқинди пайдо бўлади. Аллоҳ ҳақ билан ботилни мана шундай мисол билан баён қилади. Аммо кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Одамларга фойда берадиган нарса эса ерда қолади. Аллоҳ ибратли мисолларни ана шу тарзда келтиради.
Тақводор кишилар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли унинг тагидан анҳорлар оқиб туради, мевалари ва соялари доимийдир. Мана бу тақво қилган кимсаларнинг чиройли оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса мангу дўзахдир.
Алиф, Лом, Ро. Эй Муҳаммад, бу Қуръон Роббиларининг изни билан одамларни зулматлардан нурга – иззатли ва мақталган Зотнинг йўлига олиб чиқишингиз учун сизга нозил қилган Китобимиздир.
Дарҳақиқат, Биз Мусони оятларимиз билан бани Исроил қавмига юбориб унга: “Қавмингни куфр зулматларидан иймон нурига олиб чиқ ва уларга Аллоҳнинг ўтмишдаги халқлар бошига солган фалокат кунларини эслатиб қўй”, – дедик. Албатта, мана бунда ҳар бир сабрли ва шукр қилувчи киши учун аломатлар бордир.