Улар Ҳуд пайғамбарга: “Бизга ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилувчилардан бўлмасанг ҳам барибир, сенга итоат қилмаймиз”, – дедилар.
Сиз қидирган و ع ظ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 25 та оят мавжуд.
va bir nasihat, sizga nasihat berish uchun, berilgan bir nashatdir, bir nasihat, va nasihatdir, nasihat bering, sizga nasihat beryapti, va ularga nasihat ber, nasihat berilgan, va nasihat
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар Ҳуд пайғамбарга: “Бизга ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилувчилардан бўлмасанг ҳам барибир, сенга итоат қилмаймиз”, – дедилар.
Луқмон ўғлига насиҳат қилиб: “Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк катта зулмдир”, – деганини эсланг.
Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Мен сизларга фақат битта нарсани насиҳат қиламан. Холис Аллоҳ учун иккита-иккита ва битта-битта туриб, бир фикр қилиб кўринглар. Соҳибингиз Муҳаммадда ҳеч қандай жиннилик йўқ. У фақат қаттиқ азоб олдидан сизларга юборилган бир огоҳлантирувчи пайғамбардир, , холос”, – деб айтинг.
Ўз хотинларини “зиҳор” қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсаларнинг зиммасида аёлларига қўшилишларидан олдин бир қул озод қилиш керак. Бу сизларга қилинадиган насиҳатдир. Аллоҳ қилаётган барча амалларингиздан хабардордир.
Бас, қачонки, идда муддатларига етсалар, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар ёки яхшилик билан маҳрларини бериб ажрашинглар. Шунингдек, ярашаётган ёки ажралишаётганда ўзларингиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар ва гувоҳликни Аллоҳ учун мукаммал адо қилинглар. Бу ҳукмдан фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи киши панд-насиҳат олади. Ким Аллоҳга тақво қилса, унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилади.