Эй бани Исроил авлодлари, сизларга авваллари инъом этган неъматимни эсга олинглар. Менга берган аҳдга вафо қилинглар, шунда Мен ҳам сизга берган аҳдга вафо қиламан. Ҳамда ёлғиз Мендангина қўрқинглар.
Сиз қидирган و ف ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 66 та оят мавжуд.
va tuting, men ham tutay, bajarishlaridir, o'lgan(lar), vafot etgan, to'la beriladi, to'la beriladi, va to'la berilib, sening joningni olaman, (Alloh) to'la beradi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй бани Исроил авлодлари, сизларга авваллари инъом этган неъматимни эсга олинглар. Менга берган аҳдга вафо қилинглар, шунда Мен ҳам сизга берган аҳдга вафо қиламан. Ҳамда ёлғиз Мендангина қўрқинглар.
Эй бани Исроил авлодлари, сизларга авваллари инъом этган неъматимни эсга олинглар. Менга берган аҳдга вафо қилинглар, шунда Мен ҳам сизга берган аҳдга вафо қиламан. Ҳамда ёлғиз Мендангина қўрқинглар.
Яхшилик ибодатларда тараф тортишиб юзингизни шарқ ёки ғарб томонга буришингиздан иборат эмас. Балки яхшиликнинг белгиси, Аллоҳга, охират кунига, малоикаларга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган ҳамда ўзи у молни яхши кўришига қарамай, мол-дунёсидан қариндошларига, етим-есирларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчиларга ва қул озод қилиш учун берадиган, намозни тўлиқ адо этиб, закотни бериб юрадиган кимсаларда намоёндир. Шунингдек, яна яхшиликнинг намунаси аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, машаққатли ва дардли кунларда ҳамда жангу жадалдаги қийинчилик онларида сабр-тоқат қилувчи кимсаларда билинади. Ана шундай кимсалар иймонда содиқ бўлганлар ва айнан ўшалар Аллоҳдан қўрқувчи тақводорлардир.
Сизлардан вафот этиб, орқаларида жуфтларини қолдирганларнинг бева аёллари тўрт ой-у ўн кун ўзларини кузатиб, идда сақлаб ўтирадилар. Агарда идда муддатлари охирига етса, ўзларининг кейинги ҳаётлари ҳақида яхшилик истаб қилган ишларида сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингиздан хабардордир.
Сизлардан вафот этаётиб, орқаларида аёлларни қолдираётган кимсалар хотинларига бир йилгача эрининг уйидан чиқарилмаган ҳолда ҳаёт кечириб, таъминланишлари учун васият қолдириб кетсинлар. Агар улар ўз розиликлари билан уйдан чиқиб кетиб, ўзларининг кейинги ҳаётлари ҳақида яхшилик истаб қилган ишларида сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Эй Расулим, уларнинг ҳидоят топишлари сизнинг зиммангизда эмасдир. Яхшиликдан нимаики эҳсон қилган бўлсангизлар, ўзингиз учундир. Зеро, қилаётган эҳсонларингизни, фақат Аллоҳнинг юзини истаб қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингизнинг мукофоти охиратда сизларга тўлиқ қайтарилади ва ноҳақликка учрамайсизлар.
Ҳаммангиз унда Аллоҳга қайтариладиган қиёмат кунидан қўрқингар. Сўнгра у ерда ҳар бир жонга қилган иши учун тўлиқ жазо ёки мукофот берилади ва уларга ноҳақлик қилинмайди.
Ҳақ эканлигига унда ҳеч қандай шубҳа бўлмаган қиёмат кунида уларни тўплаганимизда ва ҳеч бир нафсга зулм қилинмай қилган ишига яраша тўлиқ жазо ва мукофот берилганда, ҳоллари қандай кечар экан?!
Ўшанда Аллоҳ Исога: “Эй Исо, сени улар эмас, албатта, Ўзим истаган вақтда сени вафот эттирувчи ва Ўз ҳузуримга кўтариб олувчиман. Ҳамда куфр келтирганларнинг ёмонлигидан сени халос қилиб, сенга қилинган турли бўҳтонлардан тозаловчиман. То қиёмат кунигача сенга эргашган ҳақиқий мўминларни кофирлардан устун қиламан. Кейин эса барчангизнинг қайтишингиз Менинг ҳузуримгадир. Ана ўшанда сизлар дунёда тортишиб, ихтилоф қилган нарсалар борасида ўртангизда ҳакам бўлиб, ҳукм қиламан”, – деди.
Бироқ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларга эса, Аллоҳ ажр-мукофотларини тўлиқ қилиб беради. Аллоҳ золимларни севмайди.
Йўқ, агарда ким берган аҳдига вафо қилса ва тақво қилса, шунда, албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир.
Ҳеч бир пайғамбар ўлжага хиёнат қилиши мумкин эмас. Кимки ўлжага хиёнат қилса, қиёмат куни ўша хиёнати билан бирга ҳузуримизга келади. Сўнгра ҳар нафс эгаси қилган ишига яраша зулм қилинмаган ҳолда мукофот ёки жазосини тўлиқ олади.
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўрувчидир. Қиёмат кунида, албатта, мукофотларингизни тўлиғича оласиз. Кимки дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти эса ёлғончи бир завқдан иборатдир.
Эй Роббимиз, ҳақиқатан, ҳам биз “Роббингизга иймон келтиринг!” деб иймонга чорлаётган даъватчи пайғамбарнинг нидосини эшитдик ва дарҳол иймон келтирдик. Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин, ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда солиҳ ва яхши бандаларинг қаторида жонимизни олгин.
Аёлларингиздан фоҳишалик қилганларга ўзларингиздан тўртта эркакни улар устига гувоҳ келтиринг. Агар улар шунга гувоҳлик берсалар, то уларга ўлим етгунча ёки Аллоҳ бир йўл кўрсатгунча уларни уйларида ушлаб туринглар.
Мусулмонлар билан Маккадан Мадинага кўчиб ўтмай, кофирлар билан қолиб нафсларига зулм қилганларнинг жонларини олаётган фаришталар: “Ҳижрат пайтида нима ҳолда эдингизлар?” – деб айтадилар. Улар. “Ер юзида ожизу нотавон эдик”, – деб жавоб берадилар. Шунда улар: “Нима, ёки унда бошқа ерларга ҳижрат қилишингиз учун Аллоҳнинг Ери кенг эмасмиди?” – дейдилар. Итоатсизликлари туфайли уларнинг борадиган жойлари жаҳаннамдир. Жаҳаннам нақадар ёмон борар жойдир.
Аллоҳ иймон келтирган ва эзгу амалларни қилган кимсаларга мукофотларини тўлиқ қилиб беради ҳамда Ўз лутфидан неъматларни янада зиёда қилади. Аммо қул бўлишдан ор қилиб, такаббурлик қилганларни эса қаттиқ азоб билан жазолайди. Ўзлари учун Аллоҳдан бошқа дўст ҳам ва азобдан қутқарувчи ёрдамчи ҳам топа олмайдилар.
Эй иймон келтирганлар, қилинган аҳдларга вафо қилинглар. Кейинида тиловат қилиб бериладиган ҳайвонлардан ташқари, барча чорва моллари сизларга ҳалол қилинди. Эҳромда бўлган пайтингизда эса сизларга ов қилишни ҳалол деб билиш мумкин эмас. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаганича ҳукм қилади.
Мен уларга фақат Ўзинг менга амр қилганларингни айтдим. У эса, “Роббим ва Роббингиз бўлган Аллоҳга ибодат қилинглар”, – деганим эди. Уларнинг орасида бўлган онларимда қилаётган ишларида уларга гувоҳ бўлиб турдим. Мени ҳузурингга олганингда Сен Ўзинг уларнинг устидан кузатувчи бўлдинг. Сен барча бўлиб ўтган нарсаларга гувоҳдирсан.
У тунлари сизларни вафот эттириб ухлатадиган ва кундузлари нималар қилганингизни биладиган Зотдир. Сўнгра белгиланган умр муддати адо қилиниши учун сизларни ундан яна тирилтириб уйғотади. Охирида қайтишингиз яна Унинг ҳузуригадир. Кейин сизларга бу дунёда қилган амалларингизнинг хабарини беради.