Аллоҳ Ўз Пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсалар устига сизлар қийналиб от ва туяларни чоптириб борганингиз йўқ. Лекин Аллоҳ Ўз пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалар устидан ҳукмрон қилиб қўйди. Аллоҳ ҳар нарсага қодир Зотдир.
Сиз қидирган وَلَٰكِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 124 та оят мавжуд.
lekin, ammo, lekin (der), va lekin, biroq, lekin men, lekin u, lekin bu, lekin ular, va biroq
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ Ўз Пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсалар устига сизлар қийналиб от ва туяларни чоптириб борганингиз йўқ. Лекин Аллоҳ Ўз пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалар устидан ҳукмрон қилиб қўйди. Аллоҳ ҳар нарсага қодир Зотдир.
Мунофиқлар ўзларининг эргашувчиларига: “Аллоҳнинг пайғамбари ҳузуридаги кишиларга эҳсон қилманглар, токи улар тарқалиб кетсинлар”, – дейдиган кимсалардир. Ҳолбуки, осмонлар ва Ер хазиналари фақат Аллоҳникидир. Лекин мунофиқлар буни англамайдилар.
Улар: “Қасам бўлсинки, агар Мадинага қайтсак, албатта, кучлилар кучсизларни у ердан қувиб чиқаради”, – дейдилар. Ҳолбуки, куч-қудрат фақат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар буни билмайдилар.
Балки, у Қуръонни ёлғонга чиқарди ва иймондан юз ўгирди.