Юсуф уларни егулик жиҳозлари билан жиҳозлагач уларга қарата: “Сизлар эндиги сафар ўша бир укангизни ҳам ёнимга олиб келинглар. Кўрмаяпсизми, ахир мен сизларга донларни тўлдириб ўлчаб беряпман ҳамда мен меҳмон қилувчиларнинг жуда яхшисиман”, – деди.
Сиз қидирган أ خ و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 96 та оят мавжуд.
birodari, sizning birodarlaringizdir, birodarlar, birodarlari uchun, birodarlari, bir erkak, bir singlisi, va singillaringiz, birodar, singil
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Юсуф уларни егулик жиҳозлари билан жиҳозлагач уларга қарата: “Сизлар эндиги сафар ўша бир укангизни ҳам ёнимга олиб келинглар. Кўрмаяпсизми, ахир мен сизларга донларни тўлдириб ўлчаб беряпман ҳамда мен меҳмон қилувчиларнинг жуда яхшисиман”, – деди.
Акалари оталарининг олдига қайтиб келиб: “Эй отамиз, бундан кейин бизларга егулик тортиб бериш ман қилинди. Биз билан бирга укамиз Биняминни ҳам юборгин, шундагина дон-дун ўлчаб олиб келамиз. Албатта, биз уни турли хатарлардан ҳимоя қилувчимиз”, – дедилар.
Оталари Яъқуб: “Нима, мен уни сизларга илгари унинг акасини ишонганимдек ишонайми?. Зеро, Аллоҳ энг яхши муҳофаза қилувчи ва У раҳмлиларнинг энг раҳмлисидир”, – деди
Қачонки улар олиб келган юкларини очиб кўришгач, алмаштириб келиш учун олиб борган нарсаларини ўзларига қайтарилганини кўриб: “Эй отамиз, мана қара бу нарсаларимиз яна ўзимизга қайтарилибди бундан бошқа яна нима хоҳлаймиз?! Агар укамиз Биняминни бизга қўшиб юборсанг, яна оиламизга егулик келтирамиз. Укамизни ҳам муҳофаза қиламиз ва унинг учун ҳам бир туя юкни кўпроқ оламиз. Ахир биз олиб келган нарса бу озгина ўлчовдир”, – дедилар.
Улар шаҳарга етиб келиб Юсуфнинг ҳузурига кирганларида, у укаси Биняминни ўзига тортиб: “Мен сенинг аканг Юсуфман, энди акаларинг қилаётган нарсаларидан ғамгин бўлмагин”, – деди.
Улар шаҳарга етиб келиб Юсуфнинг ҳузурига кирганларида, у укаси Биняминни ўзига тортиб: “Мен сенинг аканг Юсуфман, энди акаларинг қилаётган нарсаларидан ғамгин бўлмагин”, – деди.
Юсуф уларни егулик жиҳозлари билан жиҳозлагач укасининг юки орасига сездирмай бир идишни солиб қўйди. Сўнгра жарчи: “Эй карвон эгалари, сизлар ўғридирсизлар”, – деб ҳайқириб жар солди.
Шундан кейин Юсуфнинг хизматкори йўқолган нарсани ахтаришни укаси Биняминнинг идишидан олдин акаларининг идишларидан бошлади. Кейин у қадаҳни укасининг идишидан топиб чиқариб олди. Биз Юсуфга мана шундай ҳийла тадбирини қилдик. Чунки Миср подшоҳининг динида укаси Биняминни ўғрилик қилгани учун қул қилиб ола олмас эди. Фақат Аллоҳнинг истаги билан бу ҳийла сабабли олиб қолар эди. Биз хоҳлаган кишиларнинг даражаларини кўтарамиз. Ҳар бир илм эгасининг устида ундан ҳам билимдонроқ олим бордир.

Акалари буни кўриб: “Агар бу Бинямин ўғрилик қилган бўлса, қилгандир,, чунки олдин унинг акаси ҳам ўғрилик қилган эди”, – дедилар. Шунда Юсуф бу гапни ичига ютиб, уларга билдирмади ва: “Сизлар ёмон мақомдасизлар. Аллоҳ тўқиб чиқараётган гапларингизни жуда яхши билувчидир”, – деди.
Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг укаси Биняминни изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмлар ноумид бўлади.
Ниҳоят Юсуф акаларини бундай оғир ҳолатда кўргач тоқат қила олмай: “Жоҳил бўлган пайтингизда Юсуф ва унинг укасига нима ишлар қилганингизни биласизларми?” – деди.
Улар даҳшатга тушиб: “Сен ўша Юсуфмисан?” – деб сўрадилар. Юсуф уларга қараб: “Ҳа, мен Юсуфман, бу эса укамдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ бизни яна бирлаштириб марҳамат қилди. Албатта, кимда-ким Аллоҳдан қўрқса ва сабр қилса, шубҳасиз, Аллоҳ хайрли иш қилувчиларнинг ажрини йўққа чиқармайди”, – деди.
Юсуфнинг саройига келганларидан кейин у ота-онасини ўз тахтига чиқарди ва ҳаммаси унга сажда қилган ҳолларида йиқилди. Юсуф отасига: “Эй отажон, мана шу қирқ йил аввал кўрган тушимнинг таъбиридир. Роббим уни ҳақиқатга чиқарди. Дарҳақиқат, У зиндондан чиқарган пайт менга яхшилик қилди. Шайтон мен билан акаларим орасини бузиб иғво қилганидан кейин мана сизларни саҳродан Мисрга эсон-омон ҳолингизда келтирди. Албатта, Роббим хоҳлаган нарсани лутф қилувчидир. Шубҳасиз, У ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир”, – деди.
Биз жаннатдаги сўриларда биродарларча бир-бирларига юзланиб ўтирганларнинг дилларидаги гина-кудуратларни чиқариб ташладик.
Чунки исрофгарлар, шубҳасиз, шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса Роббисига ўта ношукр бўлган эди.
Эй Ҳоруннинг синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас, онанг ҳам фоҳиша бўлмаган эди-ку!” – дедилар.
Биз унга Ўз раҳматимиз билан биродари Ҳорунни пайғамбар қилиб бердик.
У вазир биродарим Ҳорун бўлсин.